"Chust haqiqati" gazetasi

@MSHQ12345 Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Chust haqiqati. uz saytining telegram kanali
Tumanimiz va yurtimizda bo'layotgan barcha yangiliklardan хabardor bo'ling.
Kanalimizga a'zo bo'ling va yaqinlarizga ulashing! Barcha yangiliklar bizda!
Barcha savollar bo'yicha @Muzaffar1674 @Shahnoza
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
28.04.2020 07:11
25 Apr, 09:07 (75 kun oldin)
Пробациянинг мақсад ва вазифалари

2020 йил 1 январдан бошлаб туман ИИБда ҳам Пробация хизмати йўлга кўйилди.
Туман ИИО Пробация гуруҳи хисобида турган назорат остидаги шахслар тоифаларга ажратилиб, қайта тафтишдан утказилди ҳамда ҳисобдаги шахсларни рўйхатлари шакллантирилиб, ҳар бир назоратдаги шахсларга Пробация гуруҳи, ЖКБ, ХПБ ходимларини аниқ манзилли вазифа ва топшириқларни белгилаб ходимларни бириктирилиб, 48-нафар жиноятга мойил ва жиноят содир этиш хавфи юқори бўлган шахсларни рўйхатлари шакллантирилиб алоҳида назоратга олинди.
Жорий йил бошидан туман ИИО Пробация гуруҳи хисобида турган
9 нафар шахсларни жазосини оғиррок турига алмаштирилди.
2020 йил 4 ойи давомидаги таҳлилий натижалардан келиб чиқиб, туман ҳудудидаги ижтимоий криминоген вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилганларини иссиқ изидан фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, ички ишлар органлари махсус ҳисобида турган шахслар, муқаддам судланганлар, Пробация хисобида турган назорат остидаги шахслар ва бошқа тоифадаги жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан мунтазам равишда махсус, манзилли, якка, умумий ва виктимологик тадбирларни самарали ташкил этиш ҳамда жиноятларни келиб чиқишига шарт-шароит яратиб берувчи барча омилларни бартараф этиш мақсадида ўтказилаётган “Мақсадли тадбирлар ойлиги” доирасида Пробация гуруҳи ҳисобида турган маҳкумлар билан туман ИИБ хизмат соҳа раҳбарлари, профилактика инспекторлари ва тезкор хизмат ходимлари ва пробация гуруҳи инспекторлари томонидан “Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар билан ишлаш куни” деб эълон қилиниб, профилактик, огоҳлантирув ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Маҳкумларни тўғри йўлга солиш борасида “манзилли” ва “якка тартибда”ги профилактик ишлар, жумладан улар билан қайта жиноят содир этмаслик бўйича суҳбатлар ўтказилиши бевосита яшаш хонадонлари ва иш жойларига ташриф буюрган ҳолда уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашганликлари, ишга жойлашганликлари, иш жойидаги ҳулқи, ҳамкасблари ва ишга муносабати, унга нисбатан раҳбарларининг фикри, оилавий муаммолари, оила аъзолари билан муносабатларини ўрганиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида туман пробация гуруҳи ҳисобида турувчи 108 нафар ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилганлар, 17 нафар шартли ҳукм қилинган ва синов белгиланганлар, 28 нафар озодликдан чеклаш жазоси тайинланганлар, 4 нафар мажбурий жамоат ишларига жалб этилганлар, 104 нафар муддатидан аввал шартли озод этилганлар, 34 нафар муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган шахслар билан профилактик тадбирлар ўтказилиб, йиғма жилдда жамланди.
Шу билан бирга пробация гуруҳи ҳисобида турган маҳкумларнинг ўрганиш давомида моддий ёрдам , тадбиркорлик учун кам фоизли кредит, муддатидан аввал озод қилиш, уй-жой ва бошқа муаммоларни мавжудлиги аниқланди.
Аниқланган муаммоларнинг 40 таси туман ҳокимлиги ва алоқадор идоралар ёрдамида жойида ҳал этилди. Қолган муамоларни ҳам ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Х.ЗАЙЛИДДИНОВ, Чуст туман ИИО Пробация гурухи катта инспектори, капитан.