Malohat Anvar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ассалому алайкум ва рохматуллох!
Ушбу каналда ўзимнинг шахсий фикрларимдан ташқари бошқаларнинг ўзимга ёққан ибратли ҳикоя ва мақолаларини ҳам улашиб боришни ният қилдим. Аллоҳ манфаатли қилсин.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


YAQIN dan repost
Vebinar boshlanishiga bir soat qoldi. Jonli efirga ulanish uchun quyidagi linkka bosing

https://www.youtube.com/watch?v=pUtTUs5efgg

Vebinar Mavzusi: Zamonaviylik chegarasi qayerda? Yohud zamonaviylik va e'tiqod to'qnashganda

Spiker: Iroda Ahmed

Vaqti: 29 Mart, Toshkent vaqti bilan 16:00

Barcha ayol-qizlarni ushbu dolzarb mavzuda bo'lib o'tadigan jonli suhbatga taklif etamiz. Postni yaqinlaringiz bilan ulashing zero bu vebinar barcha ayol-qizlarimiz uchun manfaatli bo'ladi


Нон ушоқлари, ёки уруғларни қушларга деб ошхона деразам токчасига сепиб қўядиган одатим бор. Ҳар ҳил қушлар қўниб ўтиб “меҳмон” бўлишади. Лекин дераза ортида мени кўришлари билан ҳуркиб қочишади.

Лекин мана бу қуш қочмади, қўрқмади.
Ўзига ишончи катта экан…

Кабутарга ўхшатдим…балки номи бошқадир…
Бўйнидаги яшил ранглари диққатимни тортди. Ажойиб.

Аллоҳнинг яратган ҳар мавжудоти бир мўъжиза. Ҳар бирини ўз ризқи ва ўз ҳикмати билан яратган.
Мана шу қуш ҳам бежиз яратилмаган. Унинг қушлар оламида ҳаёти қандай кечишини биз билмаймиз. Биз фақат унинг уча олишини, қаердадир ин қуриб бола очишини, Аллоҳ берган ризқини тумшуқлари билан чўқилаб ейишини биламиз холос…

Худди шунингдек, қаршимиздаги инсонлар ҳақида ҳам жуда оз нарса биламиз.
Шунинг учун ҳеч ким ҳақидаги хулосамиз мукаммал бўлолмайди…

Бугун бу қушдан бир нарсани ўргандим: Агар ўзингга керакли нарсага эришмоқчи бўлсанг, қаршингда турган ҳеч кимдан қўрқмаслик ва тортинмаслик керак! Йўқса бу ҳаётда зиғирча нарсага ҳам эга бўлмайсан.

438 0 10 8 22

#изтироб

Худди бизга даҳли йўқдек лоқайд бўлиб ўтказиб юборган кўп ишлар бошимизга келади бир кун.

Дунёда энг ёмон жиноят - ЛОҚАЙДЛИКдир!
Чунки у - бошқа барча жиноятларнинг ёйилиб, томир отишига сабаб бўлади!

Бир жиноят илк бор намоён бўлганида унга қарши туриш ўрнига лоқайд бўлган одам ҳам ўша жиноятга шерикдир!

Чунки жиноятни тўхтатиб қолишга имкони бўла туриб, индамай бир четга чиқди ва унинг авж олишига имкон яратиб берди.

"Мен яҳудийларнинг кучидан қўрқмайман, аксинча мусулмонларнинг лоқайдлигидан қўрқаман. Яҳудийлар биздан олган нарсаларини куч билан олишмаган, аксинча бизнинг лоқайдлигимиз ва бепарволигимиз туфайли олишган" - деган шайх Али Тантовийнинг қўрққан нарсасига дунё гувоҳ бўлиб турибди.

Бугун инсоният тарихида мисли кўрилмаган қирғин бўларкан, бу ишга лоқайд қараб ўтирганлар, одамийлик сиёқини йўқотган кимсалардир.
Йўқса, ҳеч нима бўлмагандек ҳотиржам яшай олмасдилар.

Зеро бугун, қалбида заррача шафқат ва инсонийлик бўлган бирор инсон ҳотиржам ўтиролмай қолди.

Бутун дунёдаги ИНСОНлар “Одамларни ўлдиришни бас қилинг!” деб ҳайқирар экан, ўзини мусулмон санайдиганларнинг ўйнаб-кулиб юрганини кўриш ғазабга келтирмоқда!

Ё Аллоҳ! Мусулмоннинг фақат номи қолдими? Қани ор, қани номус, қани шараф?!

Тинмай портлаётган бомбаларнинг ҳам бу ўлик умматни уйғотишга кучи етмаяпти. Мусулмон уммати ўрнига Ғарбдаги одамлар уйғонмоқда!

Лекин биз мусулмонларчи?!
Биз эса уйқуда ҳам эмас, мутлоқ ўлик эканмиз!
Чунки бизни лоқайдлик ва қўрқоқлик деган иллатлар тугатиб битирган экан!

Қачон уйғонамиз?!
Қачон бу дунё зийнатларидан кўзларимизни узиб, асл ҳақиқатларни кўришни бошлаймиз?
Биз англашимиз ва уйғонишимиз учун яна қанча мусулмон ўлиши керак?!

Токи ҳар бир мусулмон: “Бўлаётган адолатсизлик ва вахшийликларда менинг ҳам айбим бор, чунки чин солиҳ банда бўлолмаяпман” деб, ўзини ислоҳ қилиш йўлига ўтмагунча, зулмга қарши турмагунча ҳолат ўзгармайди.

“Қирғин бўлаётган, зулм бўлаётган жойларда танишимиз бўлмаса, бизга нима?…” деган одамларни ҳам эшитдим.

“Биз Фаластинни ва аҳлини танимасмиз, аммо Аллоҳ бизни танийди ва биз ўзимизни танишимиз ва Қуръонда васфи келган мўъминларга айланишимиз учун бўляпти бу барча ишлар! Шунчалар ҳам қалби кўр жоҳилмизми?!
Бизнинг золимдан фарқимиз нима?!
У очиқ ўлдиряпти, биз эса биродарларимизни аллақачон ўлдириб бўлганмиз!
Улар билан бу умматнинг парчалари эканимизни унутган ва уларни душман қўлида қолдирган кунимиздаёқ ўлганмиз!…” деб хайқиргинг келадию аммо ўликка гапиргандан маъно йўқ, кимдир ўлса истиржо қилинади.

Ўлик уммат учун ҳам истиржо айтишдан бошқа сўз тополмаяпман:

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъуун!


Бугун мени қаттиқ маҳзун қилган ва йиғлатган сурат:

Шимолий Ғ а з з о даги оила ифтори. Дастурхонда ўт-ўлан(ажриқ)дан пиширилган шўрва ва лимондан бошқа ҳеч нарса йўқ…😢😢😢

Суратга яхшилаб қаранг, сўнг, ифторлик пайтидаги дастурхонингизга назар солинг қардошим. Нималарни ҳис қиляпсиз?

Рамазон рўзасининг фарз қилиниш ғояларидан бири - мискинларнинг ҳолини тушуниш эди.
Аммо кўпларимиз буни тушунишга ўзимизга фурсат бермаяпмиз.

Негаки, кун бўйи емай-ичмай юрганимиз билан, ифторда албатта зиёфат бўлишини, бир эмас бир неча ҳил анвойи таомлар бизни кутиб турганини биламиз.

Бошқа ойларда кечки таом учун битта таом тайёрланган бўлса, Рамазонда ифторликка махсус тайёргарлик кўриш, суюқ-қуюқ, салат, сомса, ширинликкача қилиш, кунда кун ора ифторга меҳмонга бориш ё меҳмон кутиш одатга айланган.
Бечора ошқозон бир йилда бир дам олиш ўрнига икки баробар ишлашга маҳкум.
Бўғзигача овқат тиқилган жасад билан ибодатда хушуъ ва ҳузуъ қаёқда?..

“Ифторга нима есак экан?…”
“Саҳарликка қайси таом ейилса кун бўйи тўқ тутаркин?” деган ташвиш билан Рамазон ўтиб кетади.
Бу туришда қачон оч қоламизу қачон мискинлар ҳолини ҳис қиламиз?!

Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобалари Рамазон ойида ғазотларда юрганлари, саҳарлик ва ифторликлари бир неча дона хурмо, сут ёки сув бўлгани ҳақида ривоятларни ўқисак ҳам озгина ибратланмаймиз.

“У зотнинг умматларимиз” деб даъво қиламизу аммо нафсимизни тийиш ўрнига худди Фирьавннинг ҳаётидек шоҳона ва тўкин яшашдан лаззат олиш илинжида ҳаракатдамиз.

Рамазон ойи таом ойи эмас ибодат ойи эканини унутгандекмиз.
Бугун бизларнинг барча ғайратимиз, шижоатимиз - ошхонада жавлон уриш бўлиб қолди гўё…
Умматнинг қиличларни сихларга айлантириб, кабоб уриб, қўраларда айлантириб, елпиб ўтиришдан бошқа “жиҳоди” қолмагандек…

Аёллар таом тайёрлашга, эркаклар пул топиб масаллиқ келтиришга сарфлаётган вақтининг ҳеч йўқ чорагини Қуръон тиловати ва илм олишга сарф этишга имкон қилмайдилар.
Гўё ифторга яхши овқат қилмаса Рамазоннинг ҳаққи адо этилмайдигандек.

Аслида Рамазондан мақсад қоринни эмас, иймонни тўйдириш эмасмиди? Иймон таом билан эмас, Қуръон билан, илм билан, ибодат билан тўлмасмиди?…

Қоринларимиз тўляпти аммо иймонларимиз оч қолмоқда…

Йўқса, биродарларимиз ажриқ еб ўтирганда томоғимиздан луқма ўтмаган бўларди…

Аллоҳ бизга раҳми келсин!😢

5.7k 1 219 2 73



Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун менинг кўзларимни қувнатган манзара…

Сизнинг ҳам кўзларингиз қувонсин деб илиндим…

Атроф тўла маҳзун қиладиган ишлар бисёр замонда, қалбга илиқлик берувчи кўринишларга эҳтиёжимиз бор...

Аллоҳнинг ҳар яратган нарсасида ақл эгаларида ибрат бор.
Гуллаган дарахтларга, осмонда чарақлаб турган қуёшга, қовжирашни бошлаган гуляпроқлар орасидан бол тўплашга урунаётган асалариларга ибрат кўзи билан боқарканман, кўнглимга илиқлик кирди. Бироз сергакландим ҳам.
Улар менга: “Аллоҳ яратган ҳар жонзот, хар яратиқ ўз вазифасини бажармоқда. Сен ҳам ўз вазифангни - нима учун яралган бўлсанг ўшани бажаришга масъулсан!” деб эслатаётгандек бўлдилар…
Инсондан бошқа ҳамма жонзот Аллоҳга тўлиқ таслимиятда, инсон зоти эса ҳамон ғафлатда…

Рамазон ойи - ана шу ғафлатдан уйғониб олиш, асл фитратимизга қайтиб олиш имконидир!
Бу кунлар жуда тез ўтиб кетмоқда, фурсатни қўлдан бой бермайлик, хушёр бўлайлик.

Рамазон кунларингиз хайрли ўтсин!


Ислом уммати, иймон соҳиблари, Қурьон аҳли интиқиб кутган ой келди мана!
Аллоҳ бу ойдан, гуноҳлардан фориғ бўлиб, улкан ғаниматлар билан чиқишни насиб этсин!
Рамазон муборак бўлсин!


YAQIN dan repost
Bugun "Ona Madrasadir" kursining Aprelda boshlanadigan tinglochilar guruhiga yozilishning oxirgi kuni. Bugun kechasi 00:00ga qadar qabul davom etadi. Olti oylik kurs uchun  8600 1204 8294 1310 raqamli kartaga 600.000 soʻm toʻlov qilib  roʻyxatdan oʻtish uchun @Yaqin1Bot joʻnating.


https://t.me/YaqinOzbek


Boykot isroil dan repost
Яҳудларнинг хурмо брендлари‼️

@boykotisroil


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Как же он прав…


Рамазон остоналарда тураркан, мен унга қай ҳолатда етиб келаётганим ҳақида тафаккур қилдим…

“Қалбим уни кутиб олишга ҳозирми?
Мен ўткан Рамазондан бери қанчалар ўзгардим?
Нималарни, кимларни йўқотдиму, нималарга эришдим ва кимларни топдим?
Бугунга қадар юрагимда, ҳаёлимда, ҳаётимда нималар ўзгарди?
Бу Рамазондаги буюк фурсатни қўлга киритишга соғлигим, кучим, ҳимматим, вақтим етармикин?
Унинг ҳар лаҳзасидан нафсимни ислоҳ қилиб олишдан, Роббимни рози қилиб олишдан фойдалана оламанмикин?…” деган саволларни ўзимга берган ҳолда қаршилаяпман уни.

Мен бу Рамазонга, юрагим ғуссаларга тўлган, оламнинг ўзгариб, янада тезкор, янада шафқатсиз бўлиб бораётганидан зада бўлган ҳолатда яқинлашяпман…Худди ҳеч нарсанинг ранги қолмагандек, туйғуларимдаги барча ранглар кўз ёшларим билан бирга ювилиб, шаффофлашиб, янада ҳассослашиб кетгандек гўё…

Ўткан Рамазондан бери жуда ўзгардим…Ўзгаришимга сабаблар кўп бўлди…
Энг аввало, ўткан умримни сарҳисоб қиларканман, ҳаётимда йўл қўйган хатоларим яққол кўрина бошлади.
Аввалига тавба ва надомат қоришиб тушкунликка тушдим. Сўнгра ўзимни қўлга олиб, Аллоҳнинг раҳмати ғазабидан кенг эканига бўлган умидимни уйғотдим…
Аллоҳ ширкдан бошқа барча нарсани кечиришига ишонаман!

Мени ўзгартирган энг муҳим ҳодиса, 5 ойдан бери давом этаётган қирғин бўлди…

Кўп нарсаларга теранроқ қарашимга, ўзим учун муҳим ва номуҳим бўлган нарсаларни фарқлаб олишимга, мўъминлик, ўлим, Жаннат ва дўзаҳ, Қиёмат Куни, охират даҳшатларини чуқурроқ ҳис қилишимга сабаб бўлди у…
Шу чоққача, бошимга келганлар, мусибатлар арзимас бўлиб қолди уларнинг бошига келганлар олдида. Мен ўзимни жуда сабрли одам деб ўйлардим токи уларнинг сабри ва матонатини кўрмагунча…Менинг йўқотганларим уларнинг йўқотганлари олдида ҳеч нарса эмаслигини англадим. Улар менга, иймоннинг тасдиғи қандай бўлишини амалда кўрсатишди…
Тилимда, дилимда келтирган иймоним амалимда ноқис бўлганини ҳис қилдим…
Мен ўзимга дахли бўлмаган кўп нарсаларни четга суриб, ўзимни ислоҳ қилишга қаттиқ киришдим…Натижа Аллоҳдан.

Рамазонни орзиқиб кутганим рост…Худдики, у бошланиши билан юракдаги кемтиклар тўлиб, барча оғриқлар, изтироблар ортда қоладигандек,
рангпар чеҳраларга қизил югуриб, оқ-қора тасвирли ҳаёлларга, рангсиз, сассиз қолган туйғуларга яна ранг ва оҳанг қайтадигандек…

Рамазонда ҳамма нарса бошқача руҳиятда бўлади доим…Аммо ундан ҳар ким турли ҳолатда чиқади. Сўнгида зафар ва энг хайрли ғаниматлар билан чиқишни қасд қилган одам, бошланишида қаттиқ ғайрат билан киришмоғи шарт. Бошию охири хайрли бўлсин.

Аллоҳим бу Рамазонни ҳаммасидан бошқача қилсин…Урушлар тинсин, тоғутлар синсин, мўъминларнинг юзи кулсин, юраклар сурурга тўлсин…

Малоҳат Анвар.
Истанбул.
2024 й.

1.1k 0 16 11 47



(Давоми. Боши юқорида👆)

Токи бойлар, ўзларининг устидаги ҳақдорларнинг ҳаққини чиқариб, закотини бермас эканлар, ана шу адолат мезонини бузаётган ва бировнинг ҳаққини еяётган бўлаверадилар.
Рамазон яқинлашар экан, моли нисобга еткан ва Исломга тўлиқ амал қиладиган мусулмонлар молларини сарҳисоб қилиб, закот чиқаришни бошлайдилар. Ҳар бир закотга қодир инсонларга, содақотларини ҳақиқий ҳақдорни топиб бериш насиб этсин.

Аллоҳим олувчи эмас, берувчи қўллардан қилсин, хор қилувчи фақирликдан ва туғёнга кетказувчи бойликдан сақласин!

Малоҳат Анвар.
Истанбул.
2024 Март.


БОЙЛИК - СИНОВДИР.

Йўқчиликдан кўра тўқчиликдаги синов оғирроқ.
Ҳамма ҳам бу синовдан ўтолмайди.
Аллоҳ берган ризқни У рози бўлган томонга сарфлашда адашиб кетиб қолиш мумкин.

Аллоҳ кимгадир бойлик берса, у инсон, “буни Аллоҳ менга, фақат ўзим ва аҳлим фаровон яшаши учун берди” деб ўйлаб, қўлидаги молни тамомила ўз нафси буюрган ишларга, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларга, одамларни лол қолдириш учун ўйлаб топилган риёкорлик ишларига сарфлашни бошлаши, унинг бойлик имтиҳонидан ўта олмаганининг белгисидир.

Энг яхши таомни у ейиши, энг яхши кийимни у кийиши, энг ҳашаматли уйда у яшаши, энг қиммат уловда у юриши шартдек фақат шунга тиришади, фақат шу учун курашади, ва унутади…
Аллоҳ бу бойликни унга вақтинчалик дунёда хайрли амаллар қилиб олиши учун, Аллоҳ рози бўладиган жойларга сарфлаши учун, масалан, фақир-мискинларга, етимларга, мусофирларга, илми толибларга, Аллоҳ йўлида юрган мужоҳидларга, беморларга ва ҳоказо эҳтиёж соҳибларига ёрдам бериши учун берган бўлиши мумкинлигини унутади.

Инсон қўлига мол-давлат келиши билан, кўзини ёғ босишни бошлайди. Атрофидаги энг яқин инсонларнинг - жигари, қондоши, дўсти, қўшниси ҳолини кўрмайди, ҳис қилмайди.
Аксинча, яқини энг бирламчи нарсаларга муҳтож турсада, бу бойвочча иккиламчи нарсаларда дабдабага зеб беради, ошна-оғайнилари олдида зўр эканини кўрсатиб қўйгиси келади.

Бой-бадавлат бегоналар билан ош-қатиқ бўлиб,бир қориндан талашиб тушган, аммо мискин жигарини нари суриб қўяди. Мансабдор шахсларга, бизнес ҳамкорларига минг-минг долларлаб ҳадяларни тортиқ қиларкан, даволанишга пул тополмай, тўшакка михланган қариндоши ёки ёшликдаги дўстини иккита нон билан йўқлашга ярамайди…

Инсон Аллоҳдан мол-давлат сўраркан, бу молни тўғри йўлга сарфлаш илмини ҳам англатишини ва тавфиқ беришини ҳам сўраши лозим.
Акс ҳолда мол-давлат унга неъмат эмас, бу дунёда иллат ва охиратда надомат бўлиши мумкин.

Бугунги кунда дунёдаги ночор мусулмонлар ҳолига қараб, “Нега бой мусулмон давлатлар ёрдам бермаяпти?” деб ёзғираяпмиз.
Аслида улар ҳам биз каби ожиз инсон ва берилган бойлик синовидан ўта олмаётган бандалардир.

Уларни маломат қилишдан аввал ўзимиздан сўрайлик:
Қачон охирги марта, яқин инсонларимиз ҳоли ҳақида қайғурдик? Биз уларнинг оғриғини ҳис қилолдикми?
Биз фаровонликда эканмиз, қўшнимиз оч ўтирган бўлиши мумкинлигини ўйлаб кўрдикми? Биз ҳашаматли уйимизнинг дизайнидан ичимиз чиқмай турганимизда, бир қариндошимиз уйи йўқлигидан ижарама ижара сарсон эканини ўйладикми?
Биз боламизга энг сўнгги русумда телефон совға қилаётганда , оиласининг ночорлиги сабаб бозорда арава тортиб ёки машина шиналарини қорайтириб рўзғорга пул топишга мажбур қолаётган болаларни ўйладикми?
Биз дабдабали тўйлар қиларканмиз, бир қариндошимиз қўли юпқалигидан ўғлини уйлаб, ёки қизини чиқара олмаётганини ўйладикми?
…” каби саволларни бериб кўринг…

Агар жавобингиз ижобий бўлса, сизни табрик этаман!
Инсон экансиз! Чин мўъмин экансиз!
Агар акси бўлса, ўзингизни ислоҳ этиш чораларини қилинг…

Аллоҳ сизга мол-дунёнинг ўзингиз ақлли ва уддабурон эканингиздан эмас, балки Ўз фазлидан берди. Истаган пайтида сиздан олиб, ўша сиз назарга илмаган, тўкин ҳаётингизни кўз-кўзлаб кўнглини ўкситганингиз мискинга бериб қўйиши мумкин.

Ҳар бир неъматнинг муқобилида шукр бўлиши шарт. Инсон, унга берилган мол-давлатнинг шукрини, ҳақдорларга ҳаққини бериш билан адо этади.

Ҳар бир бойнинг қўлидаги молда, атрофидаги фақир-мискинларнинг ҳаққи бор.

Фақирга эҳсон қилаётганда, у зўрға топиб еяётган арзимас нарсалар, зўрға топиб кияётган арзон-гаров кийимлар кўринишида эмас, ўзингиз еяётган ўша шоҳона таомлардан эҳсон қилишингиз, ўзингиз кийгандан кийдиришингиз ҳақиқий эҳсон бўлади. “Бунга бўлаверади” деб, ўзингизга раво бўлмаган нарсаларни бериш, уларни баттар камситиш, хор кўриш, ўзингизни улардан устун кўриш, кибрдир. Кибр эса гуноҳи кабирадир.

Аллоҳ бу дунёда истаган бандасига Ўзи истаганча беришга қодир.
Кимнидир бой, кимнидир фақир қилди. Ва бу тафовутни мувозанатга келтириш учун шариатда закотни фарз қилди.

Малоҳат Анвар.

(Давоми пастда👇)


Ғаззога осмондан “ёрдам” ташланиши ана шу расмдаги каби кўринишда бўлмоқда афсус…
Битта нон ташлаб, ортидан юзлаб бомба ёғдириш бу ёрдам бериш эмас, калака қилишга ўхшайди.

Золимлар ўзларига Жаҳаннамдаги ўринларини қанчалар қимматга сотиб олаётганларини тасаввур ҳам қилишолмайди.
Аллоҳ берган ақлни, куч-қувватни бомба ясаб ўзи каби инсонлар устидан ёғдириш учун сарфлаш - энг қабиҳ жиноят, энг оғир хиёнат!
Бир парча ерга сиғадиган, бир тишлам нонга тўядиган одамзотнинг дунёни куч билан эгаллашга бўлган хирси бир кун ўзини маҳв этишини сезмайди…

Қанчалаб қавмлар, тоғутлар, подшоҳлар яшаб ўтди…Ҳаммаси дунёга устун бўладигандек ҳокимият талашиб сиёсат юритди…Аммо қайси бири ҳаётда қолди? Қани бир вақтлар Ер юзини титратган султонлар?
Қай бирига вафо қилди бу дунё? Қанчалар бегуноҳ қонлар тўкилиш эвазига қўлга киритгани салтанатида абадий яшай олдими ё ўлар чоғида елкасига ортмоқлаб олиб кетдими?
Бугунги замон тоғутларидан ҳам қолади бу дунё! Қиёмат Кунида надомат бўладиган бир олам гуноҳлардан бошқасига эришмайди ҳеч бири.
Аммо уларнинг қалбида иймон, Аллоҳдан қўрқув, унинг оятларини тафаккур қилиш, ўткан қавмлардан ибратланиш неъматлари йўқ! Шу сабаб ҳам мудом туғёндалар…

Аллоҳ, Ғаззода одамлар қолмагунча йўқ қилиб битиришни қасд қилганларнинг ўзини Ер юзидан буткул сидириб ташлашга қодир Зот! Фақат Ўзи билган муддатга қадар муҳлат беради…Сўнг азобга дучор бўлиши муқаррар. Чунки ҳар бир бандасига ҳикмат ва адолат ила муомала қилиш Аллоҳнинг суннатидир!

Ғаззодан бошқа мавзулар ҳақида гапирсам, бари бекорчи, беҳудадек… Қилиб юрган ишларим бариси бўшдек…

Одамларга аралашган пайтда ҳаракат қилиб қувноқ кўринмоқчи бўлишим, ичимдаги ғалаённи босиш учун холос…

Фақат Ғаззони эмас, бутун дунёдаги мусулмонлар ҳолатини, айниқса ўзимнинг ожизлигимни ўйлаганда юрагим қанчалар изтиробга тушишини фақат Аллоҳ билади, фақат ўзим ҳис қиламан. Аммо бошқаларга англата олмайман, тушунтира олмайман…Айниқса, ҳаётида ҳали бирор яқинини, ота-онасини, фарзандларини йўқотмаган одамлар тушунмайди…

Яшашдан, тинч, иссиқ уйда ухлашдан, истаган таомимни ейишдан, ўйнаб-кулишдан уяламан ҳар сафар Ғаззо аҳлининг ҳолига қараганимда…

Ўткан ҳафта, вайроналар узра Жума намозини ўқиётган Ғвззоликлар видеосини кўрдим…Бошидан бомбалар ёғилиб турса ҳам Аллоҳга қулликни унутмаган мўъминларнинг гўзал жамоаси эди у…У Жумадан бу Жумага қадар ораларидан кимлар қолади, кимлар Ҳаққа қовушади билмаймиз…
5 ойдан бери тўхтамаётган бу қирғиннинг ҳар куни, ҳар соати улар учун Жаннатга кўчиш, биз учун виждон азоби бўлмоқда…
Аллоҳ бизларни кечирсин…




#Такрор

Болаликда баҳорни узоооқ кутардик...чунки қишнинг кечалари узууун бўларди...кунлар ҳам секин ўтарди...

Қиш бўйи бирор яшиллик кўринмаганидан баҳор келишидан дарак берувчи бойчечакни, яланғоч дарахтдаги илк куртакни, қаттиқ ерни ёриб чиққан илк майсани, дошқозондаги сумалакни, тандирдаги кўк сомсани, иссиқхонада эмас, очиқ ерда, қуёш нурида униб чиққан сабза ошкўкларни, барра бодринг-помидорни, янги қулупнайни, илк довуччани ва ҳоказо...фақат баҳор келиши билан бошланадиган ҳамма янгиликни соғиниб яшардик...

Ҳозир мавсумларнинг фарқи қолмагандек...
Қиш бўйи атрофда яшилликлар...сунъий майса(газон), совуққа чидамли гуллар, арчалар, қарағайлар...

Бозор ва маркетларда қаҳратонда ҳам ҳамма мавсумий меваю-сабзавотлар бўлишидан, энди ҳатто қишни чилласида ҳам сумалагу ҳалимлар пишириб ётилганиданми баҳорни аввалгидек интиқиб кутмай қўйдик...

Аммо барибир, қизлар фақат баҳордагина сочига тақадиган толпопукларни, оддий дафтар вароғидан ясалиб осмонда “уча олган” варракларни, дарахтларнинг келинчакдек оқликка бурканишини, атрофга асал мисол ифор таратишини, боғу-роғларда асалариларнинг ғужғон ўйнашини, иссиқ ўлкалардан қайтаётган қалдирғочларни, тоғда ўсган лолаларни, қуёшнинг майин ёқимли нурида “чўмилгандек” юзингизни осмонга қаратиб ўпкангизни тўлдириб нафас олганингизда, ичингизда уйғонадиган ажиб туйғуларни қишда топа олмайсиз...

Аммо бугун, қиш ҳам қишга ўхшамай қолган...болалигимиздаги каби қорлар ёғмай , ерлар музламай, тарновлардан оққан сувлар яхлаб сумалакка айланмай қўйди...аввалгидек “аямажиз” совуқлар ҳам йўқ...

Аммо энди “аёзлар”, турфа синовлар, йўқотишлар, кўнгил қолишлар совутиб ташлаган юрагимизга кўчиб ўткандек...”Қорлар” ҳам ичимизга ёққандек гўё...ҳисларимиз совуқ қотгандек...

Вақт эса...юриб эмас югуриб, шитоб билан ўтиб кетяпти...Балки шунинг учун ҳам маҳзундирмиз...умр охирлаётгандек хис бўлгани учун...

Баҳорнинг келганини, олам уйғонаётганини хис қилиш учун инсоннинг қалбида ҳам баҳор бўлиши керак...
Ғафлат босиб мудраб қолган, ғам-ташвишга ўралашиб ҳамон “қиш”лаб юрган одамлар баҳорнинг келганини ҳам сезмайдилар…
Аслида, агар инсон доимо Қуръон билан ошно бўлса, қалбидан баҳор аримаслиги керак. Лекин биз ҳар куни Қуръон тиловат қилсакда, унга мувофиқ яшай олмаётганимиз сабаб ҳисларимиз ўлиб қолгандир…?

Бугун баҳорнинг илк куни...
аммо негадир юракда аввалги, болаликдаги каби сурур ва иштиёқ йўқ...Балки қалбдаги оғриқларга, атрофда бўлаётган нохуш хабарларга, номақбул ишларга парво қилмаган яхши деб юриб, аслида лоқайдлик ва ғафлат ботқоғига ботиб қолгандирмиз...

Аллоҳ ислоҳ қилсин ҳолимизни, барчамизни ғафлат уйқусидан уйғотсин, қалбларимиздаги “музлар” эриб, янгиланиб, яна “баҳори”га қайтиш насиб қилсин...

Малохат Анвар




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тўрт ойдан ошган уруш ва қамал ичида бирор бир ёрдам киришига йўл қўйилмади.
Душман бомбалари ва ўқларидан омонда қолганлар энди очлик ва сувсизликдан силласи қуриб ҳалок бўлаётгандилар.

Аммо шу кунларда, инсонпарварлик ёрдамлари киритилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ишқилиб рост бўлсин.

Куни кеча, ҳавода ташланган бир неча ёрдамларнинг кўпи денгизга тушиб, истеъмолга яроқсиз бўлганини кўриб жуда ачингандим.
Бугун, айрим жойларда ун тарқатилаётгани видеосига кўзим тушди…

Ф а л а с т и н лик оила бир қоп унга етишганидаги қувончини кўриб, ношукрлигимиздан уялиб кетдим…Қанчалар неъматлар ичида яшаб туриб, қувонишга сабаб тополмаётган пайтларимиз кўп бўлади…
Шу ёшгача очлик, сувсизлик, бошпанасиз қолиш, бомбалар овози ва ўқ ёмғири остида, қамалда қолиш ҳавфи нима билмадик. Аммо арзимаган ўткинчи нарсаларга сиқилдик, ғусса қилдик…

Аллоҳ бизни кечирсин…


Бойкот маркалари бир вароққа жойланибди. Телефонингизга сақлаб олиб фойдаланишга қулай. Дўконга ё бозорга борганда албатта шу вароққа қараб, шу маркалар молларини сотиб олмаслигимиз, ҳунрезликка қаршилигимизнинг энг кичик кўриниши холос. Балки бу ишимиз душман иқтисодига у қадар зарар бермас, аммо бизнинг иймонимиз учун фойда бериши аниқ.

Авваллари бу вароқдаги кўп маркаларнинг нарсаларини олардик, сифатли бўлгани учун. Аммо қирғинбарот бошланганидан бери, дўконларда кўзим тушиб қолса ҳам балодек кўриняпти…Мана, тўрт ойдан бери умуман олганимиз йўқ. Ўрнига турклар ишлаб чиқарган ва бойкотга тушмаган молларни оляпмиз, ва бундан бир еримиз камайиб қолгани йўқ.
Дуо қиламанки, Аллоҳ мусулмонларни ҳар томонлама кучли қилсин, келажакда барча эҳтиёжларини ўзи қоплайдиган, душман молидан беҳожат умматга айланайлик!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.