Ўзбекистон, Туркия, авиация, ишкал
Мана шу тўрт сўз иштирокида сўнгги бир ойда камида икки воқеа юз берди. Биринчи воқеа «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари»нинг бутун бошли рейслар жадвалини ўзгартириб юборди: «Турк ҳаво йўллари» самолётининг Урганчдан учиб кетиши вақтида учиш-қўниш йўлагининг баъзи жойларида асфальт эриб кетган.
Ўзи ҳаво иссиқ, самолётдан чиққан иссиққа йўл қопламаси ҳам бардош бера олмаган. Шу сабаб Урганч аэропорти 16 июлдан бери ёпиқ. Сўнгги маълумотларга кўра, аэропорт 10 августдан ўз фаолиятини қайта тиклайди — учиш-қўниш йўлаги ўша вақтгача аввалгисидан ҳам яхшироқ қилиб тайёрланади, дейишяпти.
2 август куни тонгда Истанбулдан учиб келаётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг «Боинг-767» самолётида фавқулодда ҳодиса юз берган: қўниш вақтида тормоз тизимидаги носозлик туфайли самолёт ғилдираклари қизиб, шиналари ёрилиб кетган (суратда). Яхшиямки, ҳеч кимга ҳеч нарса қилмаган. «Ҳаво йўллари» йўловчилардан узр сўраб, ҳозирда текширув кетаётганини маълум қилган.
👇 Bizga qo'shiling 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEketre_A2BOQQHyYQ