БУГУН, 2024 йилнинг 2 октябри, чоршанба. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар
Халқаро зўравонликсиз (International Day of Non-Violence) кун ҳамма инсонларни огоҳлик сари чорлайверади.
Халқаро ўйин (Worldwide Day of Play) куни мириқиб ўйналади.
Италияда бобо ва момолар (La Festa dei Nonni) куни.
829 (таваллуди 770) йил – Византия императори (820 – 829), Аморийлар сулоласи асосчиси Михаил II Травл қазо қилган.
1187 йил – “Дунёни тебратган буюклар”дан бири, “Муқаддас замин халокори” Салоҳиддин Айюбий (1137 – 1193) қисқа қамал (муҳосара)дан кейин Қуддусни эгаллаган. Ушбу жараён, ўз навбатида, Англия қироли Ричард I Шерюрак, Франция қироли Филипп II ва Германия императори Фридрих I Барбаросса иштирок этган 3- салиб юриши бошланишига туртки берган.
1452 (вафоти 1485) йил – Англия қироли (1483 – 1485), инглиз тарихида Йоркларнинг охирги вакили Ричард III туғилган.
1552 йил – Иван IV Грозний Қозон хонлигини босиб олган.
1709 (таваллуди 1639) йил – Запороьже казаклари атамани Иван Мазепа Бендера шаҳрида фоний оламни тарк этган.
1832 (вафоти 1917) йил – этнолог, ибтидоий маданият тадқиқотчиси Эдуард Бернетт Тайлор Камберуэллда туғилган.
1836 йил – Чарльз Дарвин (1809 – 1882) “Бигль” кемасида 5 йиллик саёҳатидан қайтиб келган, тўплаган материаллари эволюцион назариянинг яратилишига туртки берган.
1852 (вафоти 1916) йил – аргон, криптон, ксенон ва неон каби инерт газларини кашф этган шотландиялик оламга машҳур кимёгар, Нобель мукофоти соҳиби Уильям Рамзай туғилган.
1866 йил – рус қўшинлари Бухоро амирлиги чегараларига бостириб кирган ва Ўратепа шаҳрини ишғол қилган.
1869 (вафоти 1948) йил – Ҳиндистон миллий-озодлик ҳаракати раҳбари ва мафкурачиларидан бири Маҳатма (“Буюк қалб”) Ганди Порбандарда том маънода олам-жаҳонга келган.
1870 йил – Рим бирлашган Италиянинг пойтахтига айланган.
1892 (таваллуди 1823) йил – француз файласуфи ва ёзувчиси, дин тарихчиси, академик Эрнест Ренан қазо қилган.
1897 (таваллуди 1932) йил – машҳур озарбайжон шоираси Хуршидабону Нотавон (“Хон қизи”) Шушада оламдан ўтган.
1914 (вафоти 1983) йил – Бутуниттифоқ радиоси диктори, СССР халқ артисти Юрий Левитан овозлар оламига келган.
1924 йил – Хоразм халқ вакиллари V қурултойида Ўрта Осиё миллий-ҳудудий чегараланишига оид қарор қабул қилинган.
1929 йил – Тошкент – Душанбе – Гарм – Хорог йўналиши бўйича авиатрасса очилган, самолётлар қатнови бошланган.
1949 йил – афсонавий боксчи, 4 марта СССР чемпиони, СССРда хизмат кўрсатган спортчи, жаҳон чемпиони (1974), “Дўстлик” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби Руфат Рисқиев Тошкент шаҳри (Кўкча)да дунёга келган.
1974 йил – СССР Рангли металлургия вазирлиги томонидан Ёқутистондаги “Удачная” олмос карьеридан 2,5 километр шимоли-шарқда ядровий портлаш амалга оширилган.
1996 йил – Ўзбекистон Республикаси Ислом конференцияси ташкилотига тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилинган.
1997 йил – Японияда расмий равишда инсоннинг биологик соатига жавоб берувчи ген аниқланганлиги эълон қилинган.
2002 йил – Японияда илк робот-инкассатор сотила бошланган.
2010 (таваллуди 1923) йил – балерина, Ўзбекистон ва СССР халқ артисти Галия Измаилова Тошкентда омонатини топширган.
2014 йил – Toшкентда Инха универститети очилган.
2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Фискал хотирали назорат-касса аппаратларини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинган.
2022 йил – Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск Optimus роботини намойиш этган. Маск тақдимот чоғида роботнинг гулларга сув қуяётгани, қутиларни ташиётгани, Калифорниядаги заводда металл симларни кўтараётгани акс этган видеони омма диққат-эътиборига ҳавола этган.
2024 йил – Пекиндаги Хитой геология университетининг профессор Жингген Даи раҳбарлигидаги олимларининг тадқиқотлари Эверест чўққисининг баландлиги (8849 метр) доимий равишда ошиб бормоқда, деган хулосага олиб келган.
2024 йил – Тошкентда Креатив иқтисодиёт бўйича IV бутунжаҳон анжумани (4 октябргача) бошланган.