НАМАНГАН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

@Namangan_MTB Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган мактабгача таълим канал!
Veb-sayt: http://namshmtb.uz
Мурожаат учун t.me/MTB_2019
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Ta’lim


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Ta’lim
Indeksga qo‘shilgan
23.04.2019 13:12
Ҳурматли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари!

Коронавирус пандемияси бутун дунёни оғир синовдан ўтказмоқда. Сизлардан қаттиқ илтимос қиламизки, бу офатни енгишимиз учун ёрдамингизга муҳтожмиз.
Ҳеч кимнинг бефарқ бўлишга ҳаққи йўқ. Уйда ўтиринглар, ака-ука, қариндош-уруғ, ошна-оғайни - барча иложи борича ҳеч ким бир-бири билан кўришмасин. Фақат телефон орқали онлайн мулоқотда бўлайлик. Бугунги кунда ҳаттоки, ота-онани кўриш учун бориш ҳам ниҳоятда хавфли. Жуда хавфли. Агар уларни яхши кўрсангиз, эҳтиёт қилай, ҳаётини, соғлигини хатарга қўймай десангиз, ҳеч ким билан кўришманг, уйда қолинг!
Илтимос, мана шу сўзларимизни телефон орқали жамики таниш-билишларингизга, яқинларингизга етказинг. Коронавирус аталаётган балонинг оқибатини кўпчилик тушуниб етмаяпти. Касаллик билан ҳазиллашманг, унинг хавфини тасаввур қилинг ва бу занжирни узишга сидқидилдан ёрдам беринг!
Ҳаммага тарқатинглар. Жиддий ҳолат бу. Ҳар бир ҳаракатимиз ортида бизнинг, яқинларимизнинг тақдири турибди.
Вилоятимизда 72 ёшли онахоннинг коронавирус инфекциясига чалинганидан кейин юрак ҳуружидан вафот этгани ҳақида барчангиз эшитдингиз. Унинг жанозасида ҳатто фарзандлари ҳам иштирок этолмади. Бу мусулмон учун қандай мусибат, қандай кўргилик эканини ҳаммангиз яхши билсангиз керак…
Бундай фожиа ҳар биримизнинг бошимизга тушиши мумкин. Токи, карантин қоидаларига қатъий амал қилмас эканмиз, бир-биримиз билан кўришишда давом этар эканмиз, ҳуда-беҳудага кўчага чиқишга ошиқаверар эканмиз, коронавирус пандемиясига барҳам бера олмаймиз. У илдиз отаверади, инсонлар ҳаётига бевақт нуқта қўйилаверади.
Шунинг учун тушуниб етайлик, бепарво бўлмайлик. Оила аъзоларимизни, ҳамкасблар, танишларимиз, қариндошларимизни уйдан чиқмасликка чақирайлик, назорат қилайлик. Шу йўл билан касаллик тарқалиб кетишининг олдини олган бўламиз.
Мен шахсан илтимос қилар эдим, ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбари қўл остидаги нечта ходим, нечта қариндошлар, қанча танишларига мана шу хабарни етказгани, карантин қоидаларини тушунтирганини ёзиб, ахборотини берса. Биз сизларнинг ёрдамингизни юракдан ҳис этган бўлар эдик.
Раҳмат сизларга, қадрдонларим. Яна бир бор таъкидлайман, фақат телефон орқали ёки онлайн мулоқотда бўлинг!

Солижон Мўминов, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.