Salomatlik saboqlari dan repost
ҚАЙСИ ГЎШТ НИМАГА ФОЙДА, НИМАГА ЗАРАР?
Деярли ҳар куни истеъмол қилинадиган гўштнинг фойдасини ҳар ким ҳам билавермайди. Уларнинг орасида турли хил гўшт бўлиши ҳам мумкин. Қуйида ўн хил гўштнинг фойдали ва зарарли жиҳатлари хусусида билиб олишингиз мумкин.
Қўй гўшти соғлом одам учун жуда фойдали, бироқ иссиқ мизожга ярамайди. Салбий таъсирини йўқ қилиш учун зирк ҳамда тотим билан пишириш тавсия этилади.
Мол гўшти меъдани мустаҳкамлайди, бироқ организмда савдо ва шиш пайдо қилади. Зарарини даф этиш учун занжабил, мурч ва шарбат билан истеъмол қилиш керак.
Эчки гўшти тез ҳазм бўлади. Шолғом ва ёғ қўшиб пиширилса, салбий таъсирлари бартараф этилади. Бироқ эчки гўштидан кабоб қилиб ейилса, қуланж пайдо қилишини ёдда тутинг.
От гўшти организмда иссиқ қон пайдо қилади. Бироқ бавосирни келтириб чиқаради. Зарарини даф этиш учун ҳалила мураббоси билан истеъмол қилинади.
Барра гўшти ҳам соғлом, ҳам бемор учун бирдек фойдали. Аммо у шиллиқ хилтларни пайдо қилишини унутмаслик керак. Чилонжийда ва сиканжубин билан зарарини камайтириш мумкин.
Қуён гўшти қалтироққа яхши. Аммо уйқусизликни пайдо қилади. Зарарини даф этиш учун ёғ, зира ва кашнич билан тановул қилиш керак.
Уй товуғининг гўшти бош мияни ҳўллайди ва уруғни кўпайтиради. Аммо унинг полвонлик, спорт билан шуғулланувчи инсонларга зиёни борлиги аниқланган. Товуқ гўшти шўрвасини истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Ўрдак гўшти кўп мамлакатларда ўрдак гўшти товуқ гўшти каби мунтазам истеъмол қилинади. У инсон саломатлиги учун муҳим микроэлементларга бой. Бу моддалар одам мия фаолиятини яхшилаш, терини соғломлаштириш хусусиятига эга. Тадқиқотларда ўрдак гўштида мавжуд кислоталар онкологик касалликларда саратон ҳужайраларининг танага тарқалишига тўсқинлик қилиши маълум бўлган.
Бедана гўшти бўғим оғриқларида наф беради. Аммо иссиқ жигарга зарари бор. Сирка ва кашнич билан тановул қилинса, фойдалилиги янада ортиб, салбий таъсирлари камаяди.
Хўроз гўштининг фойдаси шуки, шўрваси қуланжга фойдали. Зарари — меъдага зиёни бор. Уни даф этиш учун эски шароб билан истеъмол қилинади.
Мухлиса Атаматова,
Наманган шаҳридаги 1-туғруқхона бош шифокори.
(SALOMATLIK SABOQLARI👇)
➥https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg