МЕНИНГ ХАВФСИЗ МАҲАЛЛАМ dan repost
⚡️⚡️⚡️👉👉👉👉👉Ички ишлар вазирлигининг ахбороти. https://www.gov.uz/uz/news/view/27181. Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 59 921 та ҳолат аниқланган.
Улар:
- Тошкент шаҳрида – 10 100 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 8 588 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 8 644 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 5 712 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 4 381 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 4 188 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 3 457 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 3 416 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 2 412 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 2 187 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 2 115 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 2 053 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 1 997 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 671 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. ⚡️⚡️⚡️👉❗️❗️❗️ Мисол учун,13 апрель куни Жиззах вилояти, Арнасой тумани, “Бобур” маҳалласи, Ф.Хўжаев кўчасида яшовчи 1974 й.т. О.Х. ва Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, “Кумидон” маҳалласида яшовчи 1996 й.т. О.К.лар рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган. 👉13 апрель куни Наманган шаҳар, Истиқлол кўчасида яшовчи 1992 й.т. К.А. жамоат жойида карантин қоидаларини бузиб, ниқобсиз ҳолда ўз велосипедида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипеди жарима майдончасига жойлаштирилган. ⚡️⚡️👉❗️❗️❗️ 13 апрель куни Наманган вилояти, Поп тумани, “Чиғаноқ” маҳалласида яшовчи 1971 й.т. М.У. ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганлиги учун, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 183, ва 194-моддалари асосида маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий ишлар бўйича Поп тумани суди томонидан унга нисбатан 1 115 000 сўм жарима жазоси белгиланган. Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.
Ж.й. 14 апрель соат 09:00 ҳолатига
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги