NAMOZ VAQTLARI ️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


🌝 БОМДОД
🌞ПЕШИН
🌕АСР
🌗ШОМ
🌛ХУФТОН
Намозни Унутманг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ФАРЗАНДИНГИЗГА ГЎЗАЛ ТАРБИЯ БЕРИНГ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ФАРЗАНДИНГИЗГА ГЎЗАЛ ТАРБИЯ БЕРИНГ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қалбга таскин бўлган суҳбатлар, соғинч тафтини босган меҳр ва уммат равнақи йўлидаги келишув - Жанубий Корея сафари


2024 йил 16-18 апрель кунларидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари тафсилотлари
@mehrob_uz


ПАРҲЕЗКОРЛИК ВА ТАҚВОДА НАФС УЧУН ЛАЗЗАТ ЙЎҚ, ИБОДАТЛАРДА ЭСА БИРОЗ БЎЛСА ҲАМ НАФС ЛАЗЗАТИ БОР

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Тажриба шунга шоҳидки, инсон учун ибодатларни адо қилиш тақво қилиш, яъни ҳаром ва макруҳлардан сақланишчалик қийин бўлмайди. Сабаби шуки, ибодат вужудий (бор) нарсадир, яъни одам уни кўра олади. Амал қилаётган инсоннинг ўзи ҳам қилаётган амалидан нафси лаззатланади. Тақво ва парҳезкорлик эса ундай эмас, чунки у адамий (йўқ) нарсадир. Ҳаром ва макруҳ ишларни тарк қилишнинг номи тақводир. Унда бирор иш қилишга ҳам тўғри келмайди, уни бирор киши кўрмайди ҳам. Шунинг учун «Ибодат қилишдан кўра гуноҳни тарк қилиш машаққатлироқ», дейилади.

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.
@mehrob_uz


МЎЪМИННИНГ ЎЗИ МАСЖИД КАБИДИР...

Мўъминнинг ўзи масжид кабидир, қалби қандил, муҳаббати қандилнинг нури каби, таваккули қандилнинг арқони каби, оғзи масжиднинг деразаси каби... Қандил масжид эшигига осилгандир, агар тиллар қалбдаги нарсаларга очилса, бу нурлар оғиз деразасидан чиқиб, Аршга етади.

Аллоҳ таолонинг сўзи:

إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ

Унга фақат (тавҳидни билдирувчи) гўзал сўзлар юксалур... (Фотир сураси, 10-оят).

"Абул-футуҳ" — Шайх Аҳмад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ.
@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
18.04.2024 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


САОДАТ САРИ 30 ҚАДАМ

1. Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг, зеҳнинг ўтмаслашиб, ҳаракат, интилишларинг бесамар кетиб, ғам-андуҳинг кўпайиб кетади. "Агар тонг оттирсанг, кеч бўлишини кутма, борди-ю, тунга кирсанг тонгни кутма".
2. Мозийни унут, ўтган нарсаларни ўйлаб, азоб чекиш ва бунга афсусланиб ўтириш аҳмоқлик ва жинниликдир.
3. Келажак учун ҳам қайғурма, чунки келажак ғайб оламидир. Етиб келгунича у ҳақда ўйлаб ўтирма.
4. Танқидларга парво қилма. Билгинки, танқидлар сенга берилган баҳодир.
5. Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш - пок ва саодатли ҳаёт кечиришдир.
6. Ким хотиржамлик, осойишталик ва роҳатга эришишни хоҳласа, Аллоҳни кўпроқ зикр қилсин.
7. Банда билмоғи керакки, барча нарса тақдирда битилгани бўлади.
8. Ҳеч кимдан миннатдорчилик, раҳмат кутиб ўтирма.
9. Ўзинг учун энг ёмон фалокатлар бўлишига ҳамиша тайёр тур.
10. Балки содир бўлаётган нарсалар сен учун яхшилик бўлиб чиқар.
11. Мусулмоннинг бошига тушадиган барча нарса яхшилик учун бўлади.
12. Неъматлар ҳақида мушоҳада юрит ва шукр қил.
13. Сен ўзингга берилган нарса билан бошқалардан устунсан.
14. Вақт ўтиб боргани сари рўшноликка чиқасан.
15. Бошингга тушган мушкулликлар Парвардигорга илтижо қилишга ундайди. Улар сенинг Аллоҳга интилишинг учун воситадир.
16. Мусибатлар кўзга малҳам ва қалбга қувватдир.
17. Ҳар бир қийинчиликдан сўнг, албатта бир енгиллик бор.
18. Машаққатларга енгилиб. Ҳақ йўлидан озма. Доим Аллоҳга умид билан илтижо қил.
19. Аллоҳ мағфирати кенг зотдир.
20. Ғазаб қилма, ғазаб қилма, ғазаб қилма. Жаҳлингни ют.
21. Ҳаёт бу нон, сув ва соя дегани. Булардан бошқасига эътибор берма. Бошқа нарса учун ташвиш чекиб, диққат бўлма. Асабийлашма.
22. "Осмонда эса сизларнинг ризқу-рўзларингиз (яъни ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) бордир".
(Зарият, 22).
23. Сени хавотирга солган, қўрқитган нарсалар кўпинча содир бўлмайди.
24. Сен мусибатга учраганлар аҳволини кўриб, ибрат ол.
25. Агар Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса балолаб қўяди.
26. Қийинчиликка тушиб қолганингда мушкулликларни даф қилувчи дуоларни такрорлаб ўқиб юр.
27. Керакли ва фойдали амалларни адо эт, бекор ўтирма. Доим иш билан машғул бўл.
28. Миш-мишларга қулоқ солма ва шов-шувларга эргашма.
29. Қасос олишга тиришма. Адоватинг душманингга эмас, ўзингнинг соғлигингга зарар етказади.
30. Бошингга тушадиган барча мусибат қилган гуноҳларинг учун каффоратдир.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
@mehrob_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сах,ар туриб х,амдларим бисёр,
Саловатлар айтайин такрор.
Гўзал уммат бўлайин эй Ёр,
ОЛЛОХ,жоним, салом-ассалом,
Пайгамбарим(сав), салом-ассалом.

Гулларимга шабнамлар қўнган,
Капалагим яйраган кулган.
Саболарим келтирди салом,
Қадрдонлар салом-ассалом!
Мех,рибонлар салом- ассалом!

Борингизга айтайин шукр,
Ўйлаб туриб қилайин фикр.
ОЛЛОХ,имдир ўйловим, зикр,
Гул-райх,онлар салом-ассалом!
Боғ-бўстонлар  салом-ассалом!

Чаккасига райх,онлар таққан,
Масжидларда намозлар уққан.
Аберасин эркалаб қучган,
Бобожонлар салом-ассалом,
Моможонлар салом ассалом.

Бах,орой х,ам кулади хандон,
Қалдирғочлар келади шодон.
Эл-у юртим бўлгандир омон,
Отахонлар салом-ассалом,
Онахонлар салом ассалом.

Дошқозонда қайнар сумалак,
Атрофида гўзал х,ур-малак.
Йиллар ўтар тез чархпалак,
Мард ўғлонлар салом-ассалом,
Лобар қизлар салом-ассалом.

Кулларимдан тушмайди калам
Париларим ёнимда хамдам
Яшаяпман кувониб хар дам
Ашъорларим салом ассалом
Мухлисларим салом ассалом



Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
•🍃🌼АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ!🌼🍃•

•🌸•ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!•🌸•

°💐° Аллоҳнинг саломи
°💐° Пайғамбар ﷺнинг
°💐° дуолари
°💐° Қуръоннинг нури
°💐° Куннинг баракаси сиз
°💐° билан бўлсин!
°💐°Энг яхши одам тили қаттиқ, қўли очиқ кишидир.
°💐°Энг ёмон одам жағи очиқ, қўли қаттиқ кишидир.
°💐°Қанчадан-қанча тилини тийган камгаплар бор.
°💐°Қанчадан-қанча қўли очиқ сахийлар бор.
°💐°Тилингиз маҳкам, қўлингиз очиқ бўлсин.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bizdan uzoqlashmang


Онам туфайли барча аёлларни ҳурмат қиламан.
@mehrob_uz


Телефондаги азон ҳақиқий азон ўрнига ўтадими?

❓Cавол: Намоз вақтида телефондаги азонни эшитиб намоз ў қиса бўладими ёки намозхонни ўзи азон айтиши керакми?

📩 Жавоб: Телефонда айтилган азон ҳақиқий азоннинг ўрнини босмайди. Албатта, намозхоннинг ўзи азон айтиши сун-натдир. Чунки азон Исломнинг шиорларидан биридир. Азон айтган кишига катта ажр–савоблар ваъда қилинган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан суннат бўлиб келаётган азон айтиш тартибини қиёматгача сақлаб қолиш бурчимиздир.
Бу масалада бугунги кундаги нуфузли фатво кенгаши саналмиш «Ислом фиқҳи академияси» бундай фатво берган: “Масжидда, намоз вақти кирганда, аудио ва шунга ўхшаган воситалар ёрдамида (ёзиб олинган) азонни қўйиш етарли
бўлмайди ва (мазкур азон билан) ибодатни адо қилиш жоиз эмас. Бу билан шариатимиздаги азон ҳосил бўлмайди. Набийимиз ва Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларидан ҳозиргача давом этиб келаётган ҳар бир намоз учун алоҳида (жонли) азон айтиш мусулмонлар зиммасидаги бурчдир”. Валлоҳу аълам.

@mehrob_uz


Азонни тўхтаб эшитиш керакми?

❓Cавол: Таҳорат қилгани кетаётганимда азон чақириб қолади. Шу вақтда ўтириб азонни тугашини кутишим керакми ёки таҳоратга шошилиш керакми?

📩 Жавоб: Аллома Ибн Обидин “Туҳфа” номли китобдан бу ҳақда қуйидагиларни нақл қилиб келтиради:“Азон ва иқоматни эшитаётган киши бу аснода заруратсиз гапирмаслиги ва бирор иш билан чалғимаслиги лозим бўлади” (“Раддул муҳтор”).
Сизнинг ҳолатингизда агар азондан кейин бемалол таҳорат олиб жамоатга етишиш имкони бўлса, азон айтилганда тўхтаб, азон калималарига жавоб қилишингиз афзал бўлади. Азондан сўнг жамоатга етишиш имкони кам бўлса, таҳорат олишга ҳаракат қилишингизда зарар йўқ. Валлоҳу аълам.

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz


ЯХШИЛИК ЁМОНЛИКЛАРНИ ЎЧИРАДИ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЯХШИЛИК ЁМОНЛИКЛАРНИ ЎЧИРАДИ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ


Аллоҳ таоло ўзининг каломида шундай марҳамат қилади:

«Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга эса яхшилик қилингизлар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди. (Улар) ўзлари бахиллик қилиш билан бирга (бошқа) одамларни (ҳам) бахилликка буюрадиган ва Аллоҳнинг Ўз фазли билан берган (неъмат)ларини яширадиган (кимса)лардир. Кофирларга (эса) хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз»
(Нисо сураси, 36—37- оятлар).
@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
14.04.2024 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Илм икки дунё саодатининг калитидир. Инсон ҳаётини тўғри йўлга солмаган, унинг феъл-атворию амалида таъсири билинмаган илмда яхшилик, хайр-барака йўқдир. Шунинг учун ўрганилган эмас, амал қилинган илм ҳақиқий илм саналади. Ўқиган, билганига амал қилмаган одам бу илмнинг ҳаммоли бўлади, холос.
Мавлоно Жалолиддин Румий айтганларидек, “Жаҳолат – зулматдир. Қоронғида дарахт дев бўлиб, олма эса тош бўлиб кўринади”. Жоҳил одамга оддий нарса қўрқинчли бўлиб, яхши нарса фойдасиз бўлиб кўринади. Бу иллатнинг давоси эса илмдир. Илм ҳақ билан ботилни фарқлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир, битмас-туганмас хазинадир.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@mehrob_uz


77. Алидан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хандақ жанги куни бундай дедилар: "Бу қандай қавм бўлди?! Бизни ўрта намоз (аср намози)дан қуёш ботиб кетгунга қадар тутиб қолишгани каби Аллоҳ уларнинг қабр ва уйларини қилмишларига яраша оловга тўлдирсинг!”.
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz


ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?

● Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.

○ Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.

● Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.

○ Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.

● Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.

○ Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.

● Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.

○ Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.

● Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.

○ Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.

● Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.

○ Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.

● Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.

○ Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
@MEHROB_UZ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.