Rosululloh ﷺ Ummatlari🌙 dan repost
131. Улар ўзларига яхшилик етганда: «Бунга биз ҳақдормиз», дедилар. Агар уларга ёмонлик етса, Мусо ва у билан бирга бўлганлардан шумландилар. Огоҳ бўлсинларким, уларнинг шумликлари Аллоҳнинг ҳузуридан бошқа жойда эмас. Лекин кўплари билмаслар.
Иймонсиз ва табиати бузуқ инсонлар атрофларида рўй бераётган ҳодисаларни нотўғри талқин қилишга одатланган бўладилар. Улар ҳар қандай яхшиликни, биз қилдик, биз бунга ҳақдормиз, биздан бошқа ҳеч ким буни қила олмайди ва ҳақдор ҳам эмас, дейдилар.
«Улар ўзларига яхшилик етганда: «Бунга биз ҳақдормиз», дедилар».
Агар ёмонлик келса, бошқалардан, алалхусус, диндан ва дин аҳлидан кўрадилар.
«Агар уларга ёмонлик етса, Мусо ва у билан бирга бўлганлардан шумландилар».
Бу ҳақиқатни дунёдаги энг бузуқ табиатли махлуқлар бўлмиш худосизлар ҳукми остида яшаган халқлар жуда ҳам яхши биладилар. Улар зиғирча яхшилик етса, бизга бу бахтни берган партияга минг раҳмат, дунёда биздан бошқа бу бахтга эришганлар йўқ, деб жар солишар, агар бирор ёмонлик етса, динга, диндорларга, «халқ душманларига» ва «табиат инжиқликларига» осилишар эди. Ушбу ояти карима мазмунини чуқур англаганимиздан сўнг бу хусусият уларга Фирьавн аҳлидан мерос қолганини тушуниб оламиз.
Чунки Фирьавн аҳли ҳам содир бўлган яхшилик ва хурсандчиликнинг боисини ўзларидан деб билишар, жамики ёмонликлар сабабини Мусога алайҳиссалом ва мўминларга ағдаришар эди. Аслида, ҳамма нарса, жумладан, ёмонлик ҳам Аллоҳнинг ҳузуридандир.
«Огоҳ бўлсинларким, уларнинг шумликлари Аллоҳнинг ҳузуридан бошқа жойда эмас. Лекин кўплари билмаслар».
Ҳа, кўпчилик буни билмайди. Фирьавн аҳли ҳам билмади. Улар Мусо алайҳиссаломга иймон келтириш ўрнига, у кишига қарши иғво ва инкорни кучайтирдилар:
Бизни кузатишда давом етинг😌
@Rasululloh_Ummatlari
Каналга уланиш учун👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEvOHBheuAiM7AYQsg