Прокуратура органлари мурожаатларни қабул қилишни онлайн тарзда амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йилдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли Қарори қабул қилинди.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.
Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари туну-кун узлуксиз равишда ишлайдиган “Call centr” марказининг қисқа рақамли “1007” ишонч телефони орқали қабул қилинади.
Бундан ташқари, “pm.gov.uz” интернет сайти орқали ҳам онлайн режимда прокуратура органларига мурожаат этиш мумкин.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳамда туман-шаҳар прокуратуралари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросида мурожаатлар қабули қуйидаги телефон рақамлари орқали ташкиллаштирилади:
Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007
Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007
Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007
Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007
Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007
Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007
Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007
Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007
Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007
Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007
Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007
Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007
Хоразм вилоят прокуратураси – 62 227-1007
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси –
71 299-7434
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси –
71 232-0171
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти –
71 233-1007
Мажбурий ижро бюроси – 1107
https://t.me/joinchat/AAAAAEVnqiKdyt3ZOxOpsw