Kanallani Xojakasi!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жуда_таъсирли!

Ота Ҳаждан қайтишларига ўғиллари машина совға қилди

ЎМИ Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Устоз Шайҳ Саййид Раҳматуллоҳ Термизий домла бошчиликларида Отага машинани калитини топширилди!

Каналга обуна бўлинг
👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAFLMR-t3BUCKo1oy9A


Кеча Афғонистонда юз берган кучли зилзиладан сўнг бутун бошли оиладан, катта эҳтимол билан, тирик қолган ягона афғон қизалоғи.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLMR-t3BUCKo1oy9A


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ислом динида мушук бокиш мумкунми?

Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф Рохимахуллох.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLMR-t3BUCKo1oy9A


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Достон Эргашев бу́ларкан.

Бир эшитиб ку́ринг сизга илиндим.👍

https://t.me/joinchat/AAAAAFLMR-t3BUCKo1oy9A


Сувлик хақида.

Ер шарида 5 та океан (1 таси материк остида) ва 63 та денгиз, тахминан 117 млн та кўл ва яна 4 млрдга яқин дарёлар бор.

Дунёдаги энг тоза денгиз-Антарктида қирғоқларини ювуб турувчи Уэдделл денгизидир.

Дунёдаги энг чуқур денгиз - Филиппин денгизи бўлиб, унинг максимал чуқурлиги 10265 метрдир.

Дунёдаги энг катта ва ягона қирғоқсиз денгиз - Саргасс денгизи хисобланади.

Майдонига кўра энг кичик денгиз бу- Оқ денгиз хисобланади.

Дунёдаги энг шўр денгиз - Қизил денгиздир, у шунингдек энг иссиқ денгиз хам хисобланади.

Энг совуқ денгиз бу-Шарқий Сибирь денгизидир.

Энг саёз денгиз- Азов денгизи бўлиб, унинг чуқурлиги 13 метрдан ошмайди.

Ўрта ер денгизи энг кўп давлатларнинг қирғоқларини ювуб турувчи денгиздир у 21 та давлат ва яна махсус статусга эга худудлар (Гибралтар, Шим. Кипр, Ғазо сектори) нинг қирғоқларини ювуб туради.

Энг катта кўл бу- Каспий кўлидир.

Энг кўп чучук сув захирасига эга кўл- Байкал.

Энг узун кўл- Танганьика кўлидир.

Дунёдаги энг баланд жойда жойлашган кўл бу- Охос-дель-Саладо кўлидир.Чили ва Аргентина чегараларидаги Анднинг баланд қисмидаги бу кўл денгиз сатҳидан 6390 метр баландликда жойлашган.

Энг катта дарё бу- Амазонка.

Энг узун дарё- Нил (янги маълумотларга кўра Амазонка)

Энг шўр сувлик бу- Ўлик денгизи (кўли)хисобланади.

Экваторни икки марта кесиб ўтувчи ягона дарё бу- Конго дарёсидир,Конго катталиги бўйича дунёдаги 2-чи дарёдир.

Дунёдаги энг тоза шаффоф дарё бу- Италиядаги Верзаска дарёсидир.

Дунёдаги энг лойқа дарё бу- Хуанхэ дарёсидир.

Дунёдаги энг ифлосланган дарё бу- Индонезиядаги Ситарум дарёсидир.

Океан ва денгизлар остида харорати +3000 +4000 градусли гейзерлар бор,бу харорат мисли кўрилмаган босим остида хосил бўлади.

Океан тўлқинлари 40-80 метргача кўтарилиши мумкун.

Океан ва денгизлар ер шаридаги хаёт қобиғининг 99 % га таъсир қилади. Энг кўп кислородни хам океан сув ўтлари беради.

Хаёт дастлаб денгиздан бошланган,дунёдаги энг йирик жонзот кўк кит хам океанда яшайди.

Океан ва денгизлар ер шарининг 71% худудини қамраб олган,99% сув бойликлари айнан океан ва денгизлар хиссасига тўғри келади.

Дунёдаги энг узун тоғ тизмаси океан остида жойлашган бўлиб, унинг номи Ўртаокеан тизмасидир. Бу тизманинг узунлиги 50 минг км дан ортиқ бўлиб у бутун дунёни ўраб олган.

Океан ва денгизлар таркибда эриган холатдаги 20 млн тонна олтин бор.

Дунё океанининг ўртача харорати цельсий бўйича +3, 5 градусни ташкил қилади.

Дунёнинг 75% йирик шаҳарлари океан ва денгизлар қирғоғида жойлашган, ер шарининг 80 % аҳолиси эса океан ва денгизлар қирғоғидан 100 км узоқликда бўлмаган масофада яшайдилар.

Ўрта ер денгизининг ўрни бир пайтлар қуруқлик бўлган, у Гибралтар бўғозидан Атлантика океанининг ёриб кириши натижасида пайдо бўлган денгиздир.

Дунёдаги энг катта сув гирдоблари булар- Сцилла, Харибда ва Мальстрём гирдобларидир.

Шимолий ва Болтиқ денгизларининг сувлари, сув зичликларидаги тафовутлар туфайли бир-бирига аралашиб кетмайдилар.

Марснинг сирти инсоният томонидан ер шарининг океан қисмининг тубидан кўра яхшироқ ўрганилган.

Осиё қитъасинининг тагида (хусусан Ўзбекистоннинг хам) улкан океан бор.

Дунёдаги энг катта музлик бу- Антарктиданинг шарқидаги Ламберт музлигидир.


"Эримни қўлига қараб қолишни хоҳламайман", "Ўзимни бюджетим бўлишини хоҳлайман"... каби жумлаларни кўп эшитаман. Шундай ўйлайдиганларга мен бироз бошқачароқ вариантни айтмоқчиман:

"Эрим менга меҳр билан олиб келганини ейман/ишлатаман. Ўзим эса мазза қилиб уйда болаларим билан гўзал вақтлар ўтказаман".

Тунчироқ


#ўзимга_эслатма

Агар фарзандим мендан олдин вафот этса нима қиламан?
Ёки мен у кичиклигида вафот этсам нима қилади? Унга ким тарбия беради? Ким меҳр беради?
Боламни ухлатаётиб, унга қараб шуларни ўйлай бошладим. Сўнг менинг сийнамга Раҳмон ва Раҳийм сифатини жойлаб қўйган Аллоҳ, мен бўлсаму бўлмасам, бошқаларни сабабчи қилиб ҳам ўша меҳрни бера олади. Тарбияни ҳам беришимда ҳозир Аллоҳ мени сабабчи қилаётган бўлса, мен ўлсам ҳам бошқасини сабабчи қила олади. Асл қайғуришим керак бўлган нарса, фарзандимнинг охирати бўлиши лозим. Ўлим бу айрилиқ дегани эмас. Асл айрилиқ ўлимдан сўнг биримиз Жаннат биримиз (Аллоҳ асрасин) Жаҳаннамга кетишимизда бўлади. Шунинг учун мана шундай боқий айрилиқ бермаслигини дуо қилиб сўраб, Аллоҳ қодир қилганча гўзал тарбия бериш керак. Ўзидан ҳидоят, ёрдам, тавфиқ сўраб, гўзал нарсалар ҳақида ўйлаш керак.

Тунчироқ

https://t.me/joinchat/AAAAAFLMR-t3BUCKo1oy9A


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Kotta opani onalarini janozasida maviza qilgan domla. Azizxon domla.👍

https://t.me/joinchat/AAAAAFLMR-t3BUCKo1oy9A


"Тунчироқ"да ёзиляпти:
Баъзи аёллар "Бугун боламга қараб, бошқа ҳеч қандай иш қилмадим" деб ҳафа бўлишади.
Аслида эса биз аёлларнинг энг катта вазифамиздир бола тарбияси. Кун бўйи уй тозалаб, овқат пишириб, болага вақт ажратмаган бўлсак, ана ўшанда ҳафа бўлишга арзийди. Чунки биз уммат учун жон куйдирувчи, бу йўлда ўзини фидо қилувчи, Роббига муҳаббатли, охир замон фитналарига алданмайдиган, иймони мустаҳкам, иффатли ўғил-қизларни тарбия қилишимиз даркор. Бунинг учун эса ҳар куни болаларимиз учун вақт ажратишимиз керак. Улар биз вақт ажратмасак ҳам катта бўлиб қолаверишади. Аммо биз онгли болаларни етиштиришимиз зарур.
t.me/ttunchiroq


#ИБРАТ

ОХИРАТ ИНСОНЛАРИ

• Ислом оламида буюк шахсиятлардан бири, усмонийларнинг энг сўнги муфтийси, илм борасида, таҳқиқ майдонида замонасининг етук имоми бўлган Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳ ҳаж зиёратига бормаганлар!
• Шогирдлари аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ Кавсарий роҳимаҳуллоҳдан бунинг сабабини сўраганларида у зот:
- Умрим мобайнида закотга қодир бўлмадиму, ҳаж қаёқда!-, деган эканлар.
• Аллоҳим! Сенинг йўлингда борини фидо қилган ушбу улуғ алломани Ўз раҳматинга буркаб, хушнуд айлагин!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

https://t.me/joinchat/AAAAAFLMR-t3BUCKo1oy9A


#Uy_sotiladi #Дом_продается
Uy oling savobga qoling
🏢🏢🏢🏢🏢🏢🏢
Chinoz shaxri Gulzorobod do'mda
joylashgan 3xonali kvartira,
Sotiladi narxi 25000$ bu pul 100% @chinozmasjid qurilishiga ishlatiladi
Masjid qurilishiga bu uyni ehson qilishgan masjid qurilishiga puldan ehtiyojimiz bor!!!

Hamma sharoitlari bor.
Hamma xona topli pol bor.
Ustalarni ishini sifatiga 100%
javob beramiz.
1-qavatda joylashgan.
Gaz, suv, elektr energiyasi muammosiz.
Maktab bog'cha yaqin
Murojaat uchun:
📞 (97) 706 03 83
📞 (97) 743 01 01


Ассалому алейкум устоз! 3-4 кун олдин бир воқеа содир бўлди. Болалар нафақа пули учун эрталабдан бери навбат кутган келинчакка пул етмай қолди. Доод деб йиғлаяпти.

Нега йиғлаяпсан дедим. Пул етмай қолди, дейди. Шунга йиғлайсанми қизим дедимда 200 минг бервордим, олганингда қайтарарсан, деб. Орадан 5 дақиқа ўтар ўтмас телефоним жиринглади. Раис бува ишдамиз, 10 дақиқада етиб бораман кетмай туринг, дейишди.

Бир тадбиркор укамиз келиб янги иш бошлаяпмиз, дуо қилинг деди. Дуо қилдик. Чўнтагимга бир даста пул солиб кетди. Ҳайрону лол қолдим. Пул миқдори ўша келинчакка берган пулимдан 100 баробардан кўп эди. Пост қилиб ёзмоқчи эдим, ёзолмадим. Аллоҳни марҳамати кенг!

© Жобир Алихон

П.С: У-бу қўшимча қилмоқчи эдим-ку, ҳеч нарса қўша олмадим.


Одам алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссалом, Исмоил алайҳиссалом каби пайғамбарлар қадамлари етган ерга қадам қўйганда, Расули акрам Саллолоҳи алайҳи васаллам ўз кўзлари билан кўрган Каъбаи муаззамага кўзи тушганда ич-ичидан йиғи отилиб чиқиб келади, Расули акрам ўз қўллари билан ушлаган Каъбага қўли текканда қалбидан қандай ҳис-туйғулар ўтади, буни ифода этишга сўз ожиз.

Бу ҳис-туйғуларни фақат ва фақат ўша жойларга борган, ўша ибодатларни қилган одамларгина тушунадилар. Бошқа одам бу ибодатларни лаззатини билмайди. Ақлли одамлар билмаган нарсалари тўғрисида гапирмайдилар.

Ҳаж ёки Умрадан келаётган одамларни кутиб олгани аэропортга чиқиб, кутиб турганда кўзимизда ёш билан Аллоҳдан бизга ҳам Байтуллоҳни тавоф қилишни насиб этгин деб сўраганмиз.

Масжидда фалончи-фалончилар Ҳажга кетмоқда, келинглар уларни ҳаққига дуо қилайлик дейилганида кўзимизда ёш билан кузатиб, дуолар қилганмиз. Қалбимизда ҳавас ва соғинч билан, кўзимизда ёш билан йиллар давомида дуода бўлганмиз.

Қаерда ёши улуғ одамни кўрсак, қаерда аҳли-имлни кўрсак, дуо сўраганмиз. Холис ният билан сўраб қилган дуоларимизни ижобат қилган Аллоҳга ҳамд ва санолар бўлсин.

Айтмоқчи бўлганим, Ҳажга борма уни қил, Умрага борма буни қил дйиш ўрнига, холис ният билан сўрайлик, ўзини Байтига такрор-такрор бориб тавоф қилишни насиб этсин.

Ҳожиларимизни дуолари ижобат бўлиб, элу-юртимизга файз ва баракот ёғилсин. Балолар кўтарилиб, тинчлик-хотиржамлик, офиятда яшаш насиб этсин.

Ҳавас қилган, ният қилган ҳар бир мўмин-мусулмон бандага Аллоҳ ўз Байтини тавоф қилиш бахтини насиб этсин.

© Абдукаххор Иминохунов


Ҳажга борган афзалми ёки Ҳажга бориш учун тўплаган пулини эҳсон қилган афзалми?

Баъзи бир одамлар Ҳажга бориш ўрнига шу пулни эҳсон қилган яхши деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда шундайми?

Нега энди хайр-эҳсон албатта Ҳаж ҳисобидан бўлиши керак? Бир маҳалладан бир йилда битта ёки кўпи билан иккита одам Ҳажга боради. Шу йилни ўзида 20 ёки 30 та одам спиртли ичимликлар қўйиб, дабдабали тўй қилади.

Нега ҳамма шу бир дона Ҳажга борадиган одамга Ҳажга борма, эҳсон қил дейди, лекин ҳеч ким 20 ёки 30 та одамга тўйни ихчамроқ қилиб, тежалган маблағни эҳсон қил демайди?

Бир маҳалладан бир йилда бир одам Ҳажга борса, шу бир йил ичида 10-15 та одам ундан кўп маблағ сарфлаб, Дубайга, Туркияга, Бали ёки Малайзияга боради. Нега одамлар Ҳажга борма, эҳсон қил дейди лекин, Балига борма, эҳсон қил демайди?

Нега эҳсон ҳам, йўлни таъмирлаш, кўприк қилиш, сув чиқариш, кўчани асфальт қилиш ҳам айнан Ҳажга бормаслик эвазига бўлиши керак?

Одам нима қилса, қилсин Ҳажга бормаса бўлдими? Фалон-фалон ҳаром ишларни қилаётган одамлар, шу ишларни қилманглар, шуни ўрнига эҳсон қилинглар дейдиган биронта ҳимматли одам борми?

Ҳажга кетаётган одам ҳар сафар машинасига бензин ёки газ қуйганида, йўл солиғини тўлайди. Қонун бўйича кўчалар мана шу пул ҳисобидан асфальт қилиниши керак. Ҳажга борма, кўчани асфальт қил дейишга журъати етган мард шу йўлни асфальт қилишга мутасадди бўлган одамга, эй ҳаромхўр, халқни пулини ўз жойига ишлат, йўлни асфальт қилиб қўй дейишга нега журъати етмайди?

Нега бутун оламларни яратган Аллоҳ фарз қилган амалга қарши гапиришга журъати етадиган одамни бугун бор, эртага йўқ бўлган бир кичкина амалдорчага қарши гапиришга журъати етмайди?

Ҳажга борма, у қил, Ҳажга борма бу қил дейишга журъат қилаётган одамлар Кимга ва нимага қарши гапираётганини бир тафаккур қилиб кўришлари керак. Ҳажни ким жорий қилган? Сени Ҳажга борма дейишга ҳаққинг борми?

Ҳажга ёки Умрага борган одам дуолар шак-шубҳасиз қабул бўладиган жойларда дуо қилади. Бир ўзини дуо қилмайди. Оиласини, маҳалла-кўй, қўни-қўшни, қуда-анда, қариндош-уруғ, элу-юрт, ҳамма-ҳаммани дуо қилади. Ана ўшалар қаторида сени ҳам дуо қилади. Қаердан биласан, эҳтимол айнан шу дуолар барокатидан юртга барака келаётгандир? Қаердан биласан, эҳтимол айнан шу дуо сабаб сени бошингдан биронта бир бало аригандир?

Ҳажга борма у қил, Ҳажга борма бу қил дейиш ўрнига, Ҳожи ака, дуоларингизда бизни ҳам эслаб қўйинг деганинг ўзинг учун яхшироқ эмасми?

Миллиард-миллард доллар пули бор одамлар бор, дининг нима десанг, ислом дейди, лекин пешонаси сажда кўрмаган. Аллоҳ ўзи суйган бандасига пешонасини саждага қўйишни насиб қилади. Ибодат бу мажбурият эмас, ибодат бу бахт. Бу бахтга эришган одамларни кўрганда уларни ҳавас қилиш керак. Ё Аллоҳ, менга ҳам шундай бахтни насиб қилгин деб Аллоҳдан чин ихлос билан сўраш керак.

Ҳар бир иш чин ихлос билан, ишонч билан қилинган ниятдан бошланади. Ният қилишдан аввал ҳавас қилинади. Ҳаж ёки Умрага бориб келган одамларга ҳавас билан қараш керак.

Гап пулда эмас. Яна айтаман, миллиард-миллиард доллар пуллари бор, мусулмонликни даъво қиладиган одамлар бор, Каъбани бориб кўришни, тавоф қилишни қўйинг, ҳатто телевизорда қачон кўргани ҳам эсида йўқ. Агар пули бор одам борадиган бўлса, улар ҳар йили борар эди, ваҳоланки, бирон марта Каъбатуллоҳни тавоф қила олмай ўтиб кетишяпти.

Ҳажга ҳам, Умрага ҳам бойлик билан борилмайди. Таниш-билиш билан борилмайди. Насиб билан борилади. Ният билан борилади. Ихлос билан борилади.

Шундай ҳис-туйғулар борки, уларни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Сўз ожиз. Мўмин-мусулмон одам Мадинаи-Мунавварага бориб, Расулуллоҳ Саллолоҳи алайҳи васалламни масжидларида бошини саждага қўйиб йиғлаганида, қалби Расули акрам Саллолоҳи алайҳи васалламга бўлган муҳаббатга тўлиб-тошганида, руҳияти Расулуллоҳ Саллолоҳи алайҳи васалламнинг руҳоний олами билан боғланганида туйган туйғуларини сўз билан ифода қила олмайди.


Шу тилни кесиб ташласам қутиламанми?!

• Россияни босқинчи десанг, сиёсатини қораласанг -

кундалик рўзғор даражасида даромад қилиб турган миллионлаб мигрантларни ўйламаган хоин бўласан. Тилингни тиясан...

• Украинанинг ғарбга интилишини оқласанг, ғарбпарастсан. Ғарб деганда у ердаги илм-маданият, Ислом динимизнинг ҳам эркинлиги, демократия ва фаровонлик эмас, фақат гейлар кўз олдига келадиган ёпирилиб келади. Тилингни тиясан...

• Дунёнинг энг илғор ва қудратли давлати бўлган АҚШдан андоза олишни ўйлаб нимадир ёзмоқчи бўлсанг, америкапарастсан. Ҳар йили грин-картани бехато ўйнаб турадиганлар олдида бу давлатнинг мусулмонларга қилган зулмлари учун жавоб беришинг керак.
Тилингни тиясан...

• Хитойнинг камбағалликни бартараф этиб, шунча аҳолисини боқиш баробарида иқтисодда АҚШ билан беллашаётганини қаламга олсанг уйғурларни ўйламайдиган бадбинсан. Хитойнинг либосини кийиб, Хитой ишлаб чиқарган ноутбукда ёзганларича амалда эмас сўзда бу миллатни шу қадар ҳимоялайдиларки, беихтиёр “Уйғурларни мен лагерга тиқмаганмидим ишқилиб?” деб ўйлаб қоласан. Тилингни тиясан...

• Харитадан топиб бўлмайдиган Исроилнинг илм-фандаги ютуқларига ҳавас қилсанг яҳудпарастсан, Фаластинга ачинмайдиган олчоқсан. Яҳудий яратган телефон ва ижтимоий тармоқларда шу қадар талайдиларки, ҳайратдан ақлинг шошади.
Тилингни тиясан...

©Abror Zohidov


#ибрат
ЎҚИШ КЕРАК!

Ҳаётимдаги бурилиш нуқта — онам телевизорни ўчириб қўйиб,мени ўқишга мажбур қилган кундир.

Бен Карсон,
машҳур нейрохирург,
сиам эгизакларини бир-биридан муваффақиятли ажратган дунёдаги иккинчи одам.

-------------------------------------------------
Биринчиси ким бўлган экан деб ҳайрон бўлаётгандирсиз?

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бўлганлар.
Танаси ёпишган эгизакларнинг бири вафот этганда,буюк имомнинг олдиларига маслаҳат сўраб келишган.
Шунда имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ вафот этган тарафини ерга кўмиб,тиригига овқат бериб,қараб туришни маслаҳат берганлар.
Уч кун ўтиб,ер эгизакларни бир-биридан ажратган.

Нозимжон Ҳошимжон.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLMR-t3BUCKo1oy9A


Бир дўстим шу кунларда Умра сафарида, 9 соат ичида 58 та сурат ва бир қанча видео жойлади, хавотирдаман, ибодат ва бошқа амалларни бажаришга вақти қолсинда деб.


Хитой лагерларида 2017 йилдан бери сақланаётган Уйғур она...

Аллоҳ уларга сабр, нусрат берсин.
Золим Хитойларни хор қилсин.

Аллоҳ бизни афв этсин, бир мусулмон онаси шу ҳолатига тушиб қолсада, ҳатто дуоларда-да эсимиздан чиқариб қўяётганимиз учун.

Уйғурлар бизга бегона эмас, қардош, қондош, бошқа қўшниларимиз каби яқин миллат бизга...

https://t.me/joinchat/AAAAAFLMR-t3BUCKo1oy9A


Учкўприк туманилик 81 ёшли Зебунисо она Аҳмедова ҳаж зиёрати учун йиллар давомида жамғарган 50 миллион сўмдан ортиқ маблағига ўзи яшаётган Янгиобод маҳалласи аҳолиси учун тоза ичимлик суви чиқартириб берди. Ўн бир нафар фарзандни вояга етказган онахондан бугун маҳалла аҳли жуда хурсанд.

— Динимиз арконларига кўра, ҳаж зиёратига борган одамнинг оиласида эҳтиёжи ва қарзи йўқ, тўқ ва тўкин бўлиши керак экан, — дейди Зебунисо ая. — Маҳаллам ҳам менинг оилам. Улар қишнинг совуқ, ёзнинг жазирама кунларида уч чақирим наридан сув ташиб келишаётганда, мен қандай қилиб бемалол ҳаж зиёратига бораман.

Янгиобод маҳалласида авваллари таъмирталаб аҳволга келиб қолган сув тармоқлари мавжуд. Зебунисо ая Аҳмедованинг ташаббуси билан янги қудуқ кавланиб, маҳалладошлари хонадонларига зилол сув кириб борди. Шу билан бирга, ҳудуддаги 49-умумтаълим мактаби, оилавий поликлиника ва 6-мактабгача таълим муассасаси ҳам барқарор сув таъминоти билан таъминланди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLMR-t3BUCKo1oy9A


Япониялик ёш олим, мусулмон биродаримиз Киёширо Сугимото, шу йил рамазон ойида, ота-онасига вақтини ажратиб, уларга гўзал исломни англатиб боради.

Ва ниҳоят, 13 май куни Киёширонинг дуолари қабул бўлиб, унинг ота онасига Аллоҳнинг хидояти насиб бўлди.
Исломни қабул қилишди.👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFLMR-t3BUCKo1oy9A

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

162

obunachilar
Kanal statistikasi