#Олмалиқ_шаҳри
Кураш халқимизнинг асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олижаноблик ва ҳалоллик тимсоли сифатида эъзозлаб келинаётган азалий миллий қадриятидир.
Қувонарлиси, бу миллий спорт туримиз халқаро спорт тури сифатида дунё миқёсида кенг эътироф этилди. “Кураш”, “ҳалол”, “таъзим”, “тўхта” ва “ёнбош” каби атамалар эса, халқаро спорт луғатидан мустаҳкам ўрин эгаллади.
Бугун Олмалиқ шаҳридаги "Mеталлург" спорт мажмуасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва беллашувларга старт берилди.
Катталар ўртасида ўтказилаётган ва 29 февралга қадар давом этадиган Ўзбекистон чемпионатида барча қатнашчиларга, хусусан, вилоятимизнинг алпкелбат полвон ўғлонларига ҳам омад тилаймиз.
@toshvilpressa