#Расмий
Пискент тумани меҳнаткашлари 2019 йилги пахта ҳосили учун шартномавий режани ортиғи билан бажарди
Жорий йилда туманда 8 минг гектардан зиёд ер майдонига ғўза экилган эди. Агрокластер жамоаси ва деҳқон, фермер хўжаликлари раҳбарларининг астойдил меҳнати туфайли бугун 23 минг 400 тоннадан зиёд улкан хирмон кўтарилди.
Айтиш жоизки, етиштирилган пахта ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олиш жараёни туманда уюшқоқлик билан ўтказилди. Терим арафасида мутасаддилар томонидан кўнгилли ҳашарчилар ва агрокластер жамоасидан иборат таркибда жами 150 та отряд шаклантирилди. Шунингдек, мавжуд 134 та фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ҳосилни ўз вақтида йиғиб олишда жонбозлик кўрсатдилар.
Пискентда "Nature Cotton" агрокластери ташкил этилган бўлиб, ҳосилнинг салмоқли қисми унинг ҳиссасига тўғри келади. Терим вақтида жами 7354 нафар фуқаро билан номуайян меҳнат шартномаси тузилди.
Терим жараёнида Пискент туманига ёндош ҳудудлар вакиллари ҳам фаол қатнашди. Чунончи, Олмалиқ шаҳридан ҳам ҳашарчилар мазкур жараёнда иштирок этди. Бу теримчилар, айрим танқидчи фаоллар таъкидлаганидек, мажбурий тарзда теримга жалб қилинмаган. Бу тахлит гап-сўзлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.
Шунингдек, ҳуқуқ "фаоллари" томонидан Олмалиқ шаҳар ҳокими шаънига билдирилган мулоҳазаларни асоссиз, мантиқсиз фикр деб ҳисоблаймиз.
Олмалиқ шаҳри ва Пискент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.