Алишер Қодиров: "Хориждан ватандошларимизни олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш ҳақида ўйлашимиз керак. Бу биринчи навбатда ўша ватандошимизнинг қариндошларига, қолаверса бутун Ўзбекистонга яхшилик бўлади".
Шуми? Бор ваҳима шу гапдами? Ижтимоий тармоқ "Хориждан ватандошларимизни олиб келишни тўхтатиш" қисмигача ўқибдими деб ўйлаб қоляпман. Уларнинг аҳволи нима кечаркан деб энди ўйлаб тургандим, фикрнинг давоми бор экан-ку!
"...уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш..." Бу қисмини ким ўқийди?!
Сизлар менинг ҳамшаҳрим Полвон Бадаловнинг интернетда мурожаатини кўрдиларингми? 54 минг рублга Ўзбекистонга юборган оиласини бу ерда қай куйга солишганини хафа бўлиб гапириб берди. Охирида бекор юборибман хотинимни Ўзбекистонга деди. Эслайсизларми?
Майли, карантин ҳудудда темир дарвозаларни тарақлатиб "ҳеч ким биздан хабар олмаяпти" деб видео чиқарган одамларни эслаётгандирсиз?
Илк кунларда оромгоҳларга жойлаштириб, қўйни қамагандек шароитларда қамаб шифокор назорат қиладми-йўқми, дори берадими-йўқми "мана бунга имзо қўйинг" деб чиққан роликларни ҳам кўрдингиз-а?
Бундай видеолар кунора чиқиб турибди. Худди ҳамюртларимизни қайтарсак, уларни жаннатга чақиргандек кўрсатяпмизда-а? Ит азобини кўришдию ватандошларимиз.
Коррупцияга қарши курашамиз дейсизлар. Минглаб ватандошни бу ерга қайтариб уларнинг ҳисобидан пул ювмаслик учун нима қилиш керак?
Алишер Қодиров хориждаги ватандошларни киргизмасдан, ўша ерга пул юборейлик, у ерда қарашсин деяпти. Ҳўш, бунинг нимаси ёмон? У "ташлаб қўяйлик" демаяпти-ку. "Ўлиб кетсин" дегани йўқ. "Ўша ердаги расмийлар билан келишиб, соққасини берейлик, тузатишсин, кейин олиб кирсак майли" деяпти, шекилли?
Бу билан,
1. Бу ердаги аҳоли орасида вирус тарқалиши олди олинади. Айниқса, қариндошлари, яқинлари орасида.
2. У ердаги касалланган аҳолига тиббий ёрдам ўша ерда кўрсатилади. Баҳонада қўшниларимизни назорат қила оламиз. Юборган пулларимизга қандай қарашдийкин.
3. Касал бўлса-бўлмаса 16-32 млн сўмларга қўл қўйдириш камаяди. Ўзингникидан талаб қилишдан кўра бировдан талаб қилиш осонроқ.
4. Касал ҳам, дори-дармон ҳам чет элдан келадиган бўлса, иккиси ҳам келмасдан ўша ерда тузалиб келгани бизга хавфсизроқ эмасми? Ўша дори-дармонни олиб келмайлигу, пулини берсак, ўзларинг қараб қўёвринглар дейишнинг бир тушунарсиз жойи борми?
Мақсад касалланганларни ҳам олиб кириб мамлакатга ёйишми? Қўшни мамлакатлар "касалмас" деган маълумотномани берса, кейин олиб кирсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Уларни олиб кириб текширдик нимаю, қўшниларимиз текшириб беришса нима? Барибир текширув жараёни бўлади-ку!
Зафаржон Солижонов ижтимоий сўров ўтказяпти. Ҳозирча Алишер Қодировнинг фикрини маъқуллаганлар кўпроқни ташкил қиляпти. Қарийб икки баравар кўп одам Қодировнинг фикрига қўшилмоқда. Кириб кўришингиз мумкин.
Шундай экан, сал вазиятни тушунишга ҳаракат қилинглар. Вирус туфайли қанча тадбиркорларнинг иши тўхтаб қолганини ҳисобга олинглар. Камайтириш учун вариант берган балога қолмасин. Озчиликни олиб кириб кўпчиликка зарар бермаслик керак-да.
©Manewsagency
telegramm kanaliga a'zo bo'ling👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFYS_j8uzUMcpB5ymw