“Дилшод Сафаров” dan repost
Шу йилнинг 14-апрель куни Муборак туман 1-сон умум таълим мактаби директори Эргашева Гулчехра, туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб 2020 йил 13 апрелдан 14 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар, Муборак тумани, Ёшлик МФЙ ҳудудида жойлашган 1-мактабининг орқа кириш эшигини синдириш орқали кириб, “Информатика” синф хонасидан 5 дона “ACER” русумли компютер монитори, 4 дона “ACER”русумли компютер процессорларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдиради.
Мазкур ҳолат юзасидан Муборак туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси суриштирувчиси лейтенант Н.Сулаймонов томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ўғирлик жиноятини фош этиш бўйича туман ИИБ ходимларидан иборат тезкор тергов гуруҳи тузилиб тезкор суриштирув ишлари олиб борилганда, мазкур ўғирлик жиноятини Муборак тумани Тонг МФЙда яшовчи фуқаролар 18.03.2002 йилда туғилган (С.Т) 29.06.1998 йилда туғилган (Ш.Р) 19.12.1992 йилда туғилган, (К.Т) ҳамда Муборак тумани Янги Қорақум мавзейида яшовчи фуқаро 28.03.1994 йилда туғилган (Қ.У) лар томонидан содир этилганлиги аниқланган ва ҳолислар иштирокида хужжатлаштириб олиниб, тўпланган хужжатлар туман ИИБ хузуридаги тергов бўлинмаси ўтказилган.
Бу хақда бугун биз билан ўрганиш давомида яқиндан ёрдам берган Муборак туман ИИБ нинг биринчи ўринбосари подполковник Обид Йўлдошев маълум қилди.
Ҳозирги кунда Муборак туман ИИБ ЖҚБ, ТваЭҚКГ тезкор ходимлари томонидан ушбу шахслар билан Муборак туман ҳудудида содир этилиб фош этилмай қолган ўғирлик жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Муборак туман ИИБ🖋
Изоҳ: ўғирлик содир этган шахсларнинг исми ва фамилиялари ўзгартириб кўрсатилган.
Каналаг қўшилиш учун:👇😷
https://t.me/Dilshod_Safarov