Пахтакор овози УЙДА ҚОЛИНГ!


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan


Газета

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингач, унда белгиланган кўрсатма ва вазифалар Сирдарё вилоятида синаб кўрилганди. Шунга асосан ушбу вилоятнинг кам таъминланган оилаларига “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” вақтинчалик низом тасдиқланиб, кейинчалик унга ўзгартириш киритилган.
Ушбу Низомнинг 13-бандида бола парваришлаш бўйича нафақа тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи номига ёзилган (махсус шакл бўйича) ариза мурожаат қилувчининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилиши белгиланган ва унга қуйидагилар илова қилиниши лозим:
-ариза берувчи оила аъзоларининг паспорт нусхалари, чет эл фуқаролигини ёки фуқаролиги бўлмаган шахслигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (доимий ёки вақтинчалик пропискадан ўтганлиги қайд этилган бети билан) ва никоҳ тўғрисидаги, бола туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар нусхаси;
-болалар васийлик остида бўлган тақдирда аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма илова қилинади;
-вақтинчалик низомга 2 а-иловага мувофиқ шакл бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун оиланинг мурожаат қилган ойдан олдинги охирги уч ой учун бошқа даромадлари тўғрисида маълумот;
-вақтинчалик низомга 2б-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат банкларида ариза берувчи ва унинг аъзолари номидаги банк ҳисоб варақларидаги қолдиқлар ва ариза берилган ойдан олдинги 6 ой мобайнида номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни тақдим этиш тўғрисида ариза тақдим этилган санада бирга яшовчи 18 ва ундан катта ёшдаги барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.
Мазкур бандда келтирилган барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилади. Агар кўрсатилган бандда келтирилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда ариза кўриб чиқилмайди. Вақтинчалик Низомнинг 14-бандида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни хоҳлаган ойдан олдинги ойнинг 15-кунидан кечикмай, бироқ ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўлаш муддати тугайдиган ойдан кейин (бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа бундан мустасно) тақдим этилади.
Шу ўринда айтиб ўтмоқчимиз, ижтимоий нафақалар тайинланиши бўйича аризалар (ҳужжатлар) фақат ўзини ўзи бошқариш органлари орқали қабул қилиниб, Пенсия жамғармасига тақдим этилади. Шу сабабли фуқароларнинг Пенсия жамғармасига келишлари шарт эмас ва ҳужжат тақдим этишлари ҳам мумкин эмас. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўлови тўлов ойининг 4-кунидан 27-кунига қадар амалга оширилади.
Жасур БОБОҚУЛОВ,
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.


ЯНГИ ТИЗИМ АФЗАЛЛИКЛАРИ:
АРИЗАЛАР ЎЗИНИ-ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ОРҚАЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ


“БОЛҒАЛИ” НОМИ МАЪҚУЛ
Собиқ “Ғалаба” хўжалигига қарашли “Болғали” (“Иймон” маҳалласи)да туғилиб ўсганман. Ҳозир азим пойтахтда яшайман, нафақадаман. Матбуотга қизиққаним боис, мунтазам газета ва журналларни мутолаа қилиб бораман.
“Пахтакор овози” ҳам мен учун қадрдон ва севимли нашр. Туман ички ишлар бўлимида фаолият юритган пайтларим газетада турли мавзудаги мақолаларим ёритиб бориларди. Ушбу нашр саҳифасида чоп этилган “Болғали, Охин, Улус, Иймон: қайси бири тўғри ном?” мақоласини ўқиб менда айрим фикр-мулоҳазалар уйғонди. Инсон учун албатта ўзи туғилиб ўсган, киндик қони тўкилган гўша азиз ва қадрлидир. Мақола муаллифи Равшанжон билан бир қишлоқданмиз. У айни пайтда Тошкент шаҳрида илмий фаолият билан машғул. Ёзган мақола ва асарларини доимо ўқиб бораман. Унинг куйиниб ёзганлари бежиз эмас. Сўнгги пайтда кўпчилик қишлоқдошлар Болғали номини деярли эсламай қўйишди. Тўғриси, ўзим ҳам қишлоғимизни Охин деб аташга кўникиб қолганман. Нарпайга ташриф буюрганимизда фарзандларим дада, Оқтошдаги уйга борамизми ёки Охиндагисигами? деб сўраб қолишади. Маърака ва тўй-ҳашамларга борганимда баъзилар қишлоғимизни “Улус” деб номлашга гувоҳ бўламан. Қизиқ, қишлоғимиз учта ном билан юритилади. Бу ерга келган меҳмонлар ҳам буни кўриб ҳайрон қолиши ҳеч гапмас. Шу сабаб маҳаллага ота-боболаримиздан мерос “Болғали” номи берилгани маъқул.
Абдуқодир БОБОҚУЛОВ,
истеъфодаги полковник, Тошкент шаҳри.


«Болғали, Охин, Улус,
Иймон: қайси бири тўғри ном?” мақоласини ўқиб
ДОЛЗАРБ МАСАЛА
“Пахтакор овози” газетасининг шу йил 22 сентябрь сонидаги мақоласида ҳамқишлоғимиз, профессор Равшан Жомонов долзарб мавзуни кўтарган. Ҳар бир киши ўз маҳалласи ва қишлоғи номини билиши, тарихи билан қизиқиши керак.
Олтмиш етти ёшдаман. Болалик чоғимизда оталаримиз қишлоғимизни Болғали деб юритишарди. Ўша пайтлар қишлоқ ўртасидан тупроқ йўл ўтган бўлиб, ҳар қадамда тут дарахтлари билан чегараланган эди. Каттакон йўлнинг адоғи Моркент ва Чингизкент қишлоқларига туташганди. Қишлоғимизда аввалдан бир нечта темирчи ва ҳунарманд усталар яшаб келган. Балки, шу боис ҳам Болғали деб аталган бўлиши мумкин. Шўролар ҳукумати ўрнатилгач, қишлоқлар номи ҳам ўзгара бошлади. Мисол учун ўша даврда республикамизнинг таниқли раҳбарларидан бири Йўлдош Охунбобоев сафари даврида қишлоғимизга ҳам ташриф буюрган ва унинг шарафи билан қадрдон гўшамиз Охин қишлоғи деб юритила бошлаган.
Шунингдек, совет даврида қишлоқлар ўрнида барпо этилган кичик хўжаликларга Чапаев, Киров, Калинин, Свердлов каби русча номлар берилганлиги боис асл қишлоқ номлари тилга олинмай қўйган. Энг ёмони бу русча атамалардан ҳали-ҳамон фойдаланиб келинаётганлигидир. Фарғона водийсида маҳалла деган маскан биздан аввалроқ шаклланган. Шу боис уларнинг асл номлари сақланиб келинмоқда.
Мустақиллик йиллари қишлоқ фуқаролар йиғинлари негизида маҳалла тизими жорий қилиниб, айрим қишлоқларнинг номлари бутунлай ўзгартириб юборилди. Шу тариқа биз яшайдиган маҳаллага ҳам аҳоли ёхуд оқсоқоллар билан маслаҳатлашмасдан шошмашошарлик билан “Иймон” номи берилгани жуда ғалати ҳол. Иймон, эътиқод диний, илмий нуқтаи-назардан қалбимизни безовчи инсоний фазилатлардан. Жойларга, маҳаллаларга бундай номнинг берилиши мантиққа тўғри келармикан?
Фикрим, маҳалламизга қайтадан “Болғали” номи берилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Облаберди РАҲМАТОВ,
“Иймон” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли.


ИМКОНИЯТДАН
ФОЙДАЛАНИНГ!
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги тизимида шериклик асосида қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик ҳамда асаларичилик маҳсулотларини етиштириш бўйича ишларни бажариш тўғрисида 2019 йил 3 май кунидаги 410-сонли буйруғи талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги ёқилғи техника воситаларини сақлаш марказий базасида юқорида келтирилган қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ишларни амалга ошириш бўйича шарт-шароитлар яъни, бўш ерлар мавжуд. Қулай йўналиш бўйича чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик ҳамда асаларичилик маҳсулотларини етиштирилишида шартномалар тузишни таклиф қиламиз. Айни вақтда 5,0 гектар ерга ишлов берилган бўлиб, Марказий Ҳарбий Округ қўшинлари Қўмондонининг моддий таъминот бўйича ўринбосарининг 2020 йил 21 октябрь кунидаги чиқиш 6/1206 хатига асосан 5, 0 га ерга саримсоқпиёз (чиснок) экишга кўрсатма берилган.
Шунингдек, ҳарбий қисм ҳудудида умумий майдони 8 гектар бўлган алоҳида сим тўсиқ билан ўралган боғ мавжуд.
Боғнинг 6 гектар ерига 2005 йилда 172 туп ёғли ўрик дарахти экилган. Ҳозирда экилган ўрик дарахтлари ҳосилга кирган ва сифатли маҳсулот бермоқда.
Ўрик дарахтлари оралари кенг бўлиб, оралиқ ерларга ҳамда қолган 2 гектар ерга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экиш ва суғориш имкониятлари мавжуд.
Ҳудуд бўйлаб транспорт воситаларида ҳаракатланиш учун асфальт йўлаклар ётқизилган. Қишлоқ хўжалик техникаларининг кириши учун ҳарбий қисм ҳудудидан ҳоли бўлган темир дарвоза ҳам бор.
Шу боис юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича боғ ҳамда ер майдони тадбиркорларга шериклик асосида шартномага мувофиқ узоқ муддатга берилади.
Улуғбек ТЎРАЕВ,
ЎР МВ ЁТВС Марказий базаси бошлиғи.


“Ашшими”ми ёки “ана шу ”ми?
Бошқа вилоятлик тенгдошингиз билан суҳбатлашиб қолганда бир-бирингизни тушунмай қолган пайт бўлганми? Бир мамлакатда яшаб, бир миллатга мансуб бўла туриб, бир-бирининг гап-сўзларини тушунмаслик ғалати ҳолат, албатта. Бироқ, бундай вазиятларнинг учраб туриши табиий ҳол. Ахир буни шева деб қўйишибди.
Университетга ўқишга кириб, курсдошларимиз билан таниша бошлаганимизда бизни илк ҳайратга солгани шевалар бўлган. Аввалига турли вилоятлардаги дўстларимизнинг ўзига хос талаффузи ғалати туюлган. Секин-аста бухоролик Одилбекнинг ҳар икки гапнинг бирида айтадиган “иби”сига, андижонлик Саодатнинг “ашши”сига, хоразмлик Темурнинг “ҳовва”сига, қашқадарёликларнинг “боропти, келопти, боддим, келлим”ига ўргандик. Бир-биримиздан сўраб, айрим нарса ва буюмлар номланишидаги фарқларни билиб олдик. Фақат шаҳрисабзликларнинг “га” билан “да”ни аралаштириб юборишига кўникаолмадим.
Таътилдан Тошкентга қайтган шаҳрисабзликларга жўртага: “Нима билан келдинглар?” деб сўрардим, “Поездга келдик”, дерди. “Поездга келган бўлсаларинг, кўтариб кетасизларми ё судраб?” дердим ҳазил аралаш. Дарвоқе, шаҳрисабз ва китобликлар оғзаки нутқда жўналиш келишиги “га”ни ўрин пайт келишиги “да” ўрнида ишлатарди. Бунинг нотўғри эканини билсада, беихтиёр шу хатога йўл қўярди ва баъзан домлаларимиздан ҳам дакки эшитарди.
Шевалар улкан бир уммонки, унга шўнғиган сайин сиру синоати очилаверади. Ўзбекона сўзу иборалар, қочиримлар жонланади, она тилимизнинг ўзига хос жозибаси “мана, мен” деб кўринади. Шева сўзларимизнинг қай бири аллақачон адабий тилимизга кириб, изоҳли луғатлардан ўрин олган бўлса, қай бири ҳозирча фақат жонли мулоқотда яшаб юрибди. Шевалар билан боғлиқ ҳангомалар, ҳазил-мутойибалар ҳақида гапирмасам ҳам бўлади.
Маълумотларга қараганда, дунёдаги 50 миллионга яқин киши ўзбек тилида гаплашади. Адабий тилимизга озуқа бериб турувчи ранг-баранг шеваларимиз билан бирга тилимизнинг улкан тарихи ҳам борки, бу ўтмишнинг бутун жозибаси мумтоз адабиётимизда, жумладан, Алишер Навоий асарларида намоён бўлган. Бугун биз Навоий асарларини луғатлар ёрдамида ўрганганимиз тилимизнинг қотиб қолмай, ҳамиша тараққий этгани, таркибига янги-янги сўзлар кириб келгани, қайси бир сўзларнинг истеъмолдан тушиб қолгани натижаси ҳамдир.
Четдан кириб келган сўзларни халқ жонли тилида ўзига, талаффузига мослаб олади. Шунинг учун ота-оналаримиз автобусни – аптабус, тракторни – тирактир, стулни – устал, велосипедни – валсапит тарзида талаффуз қилишган.
Китоблик шоира Гулбаҳор Жумаева “Олманинг тагига олма тушди” деган шевага бой бўлган сатирик шеър ёзибди, бир эътибор беринг-а :
Анггорга кир, экинладди суғор, болам,
Кўча-пўчайни йиғиштир, ўлай сангга.
Аммурни оч, экин-тикин
чаннаб кеткан,
Ман тандирга буррак самса
қилай сангга.

Бика белқасийни байла, белинг тутар,
Бойимжонни босип ома, тузук суғор.
Белғиштайди ечиб келай, бир беинним
Гувалакка тўлдирипти ошиб девол.

Гуппичамни кияй, ўлсин бу ваража,
Билмаёмман, гаттак мазам қочобти.
Уф, томорқага сув келиш қийин бўлли,
Қайси дидашах йўллан сувди очопти…
Шеър анчагина катта бўлиб, ичувчи эр, рўзғор бутлиги деб яшаётган аёл ва тўполончи бола ҳақида аслида…
Миллий тил тушунчасининг ҳажми ва қўлланиш доираси кенг бўлиб, лаҳжа ва шеваларни ҳам қамраб олади. Шевалар адабий тил тушунчасига кирмайди, бироқ, улар тилнинг қуйи шакли ва тармоқлари ҳисобланиб, адабий тилни бойитиш учун хизмат килади. Aдабий тил меъёрларининг такомиллашуви, фан ва маданият тараққиёти, шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги тафовутларнинг камайиб бориши каби экстралингвистик омиллар туфайли шевалар ҳам аста-секин ўз ҳусусиятларини йўқота боради.
Жасур Каримов.


Дил
Ҳеч қачон ёнолмас чироқ бўлма дил,
Осмону ерингдан йироқ бўлма дил,
Қўрқинчни алдаган титроқ бўлма дил,
Оппоқ орзуларга паноҳ бўл фақат.
Қадамлар остида хазон бўлма дил,
Тушларга кирмаган хазон бўлма дил,
Ҳисларни яширган ёлғон бўлма дил,
Ҳеч ким етолмаган қоя бўлма дил,
Ҳеч зот салом бермас соя бўлма дил,
Баҳор ўтиб унган лола бўлма дил,
Ўзга юракка ҳам чироқ бўл фақат.
Бир дунё армоннинг хоки бўлма дил,
Номарднинг қўлида поки бўлма дил,
Мурда юрагининг чоки ўлма дил,
Нафратнинг тўридан йироқ бўл фақат,
Ҳеч қачон очилмас кўз бўлмагин дил.
Ҳеч қачон айтилмас сўз бўлмагин дил,
Биров ахтармаган из бўлмагин дил,
Майли киши қалбу кўзин қувнатган,
Биргина гул учун тупроқ бўл фақат.
Дилрабо ТОҲИРОВА,
Самарқанд Давлат чет тиллар институти бакалаври.


Давлатимиз раҳбарининг ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган 5 та муҳим ташаббуси ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилмоқда. Ушбу ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халққа етказиш, аҳолининг кайфиятини ошириш мақсадида туманимизга юқоридаги йўналишлар бўйича 5 та тарғибот гуруҳи аъзолари бошчилигида жорий йилнинг 11 ноябридан 21 ноябрига қадар “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Профессор ўқитувчилар, мутахассис раҳбарлар, таниқли хонанда ҳамда актриса ва санъат намояндалари туманимиз аҳли билан дилдан мулоқоти ва ранг-баранг концерт дастурлари янада завқ-шавқ бағишлади.
Жойларда ўтказилган бундай маърифий-маънавий тадбирларда тумандаги барча сектор ва мутасадди ташкилот раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этишди.
Тарғибот тадбирлари барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Раъно СОЛИҲОВА.


“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ”


Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ
ЖАББОРОВ БОТИР ШУКУРОВИЧНИ
УРГУТ ТУМАНИ ҲОКИМИ
ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАШ
ТЎҒРИСИДА
“Маҳаллий давлат ҳоокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига биноан ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1.Жабборов Ботир Шукурович 2020 йилнинг 20 ноябридан Ургут тумани ҳокими лавозимига тайинлансин.
2.Ушбу қарор халқ депутатлари Ургут тумани Кенгаши тасдиғига киритилсин.

Вилоят ҳокими Э. ТУРДИМОВ
2020 йилл 20 ноябрь
№ 50-Қк


Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ
РАХМАНОВ ШЕРЗОД ШУХРАТОВИЧНИ
НАРПАЙ ТУМАНИ ҲОКИМИ
ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ ЭТИБ ТАЙИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига биноан ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1.Рахманов Шерзод Шухратович 2020 йилнинг 20 ноябридан Нарпай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин.
2.Ушбу қарор халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгаши тасдиғига киритилсин.


Вилоят ҳокими Э. ТУРДИМОВ
2020 йил 20 ноябрь
№ 48-Қк


"Пахтакор овози" газетасининг янги сонида ўқинг!


Narpay.uz | Rasmiy kanal dan repost
КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА

Нарпай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шерзод Раҳмонов ва сектор раҳбарлари "Тепа" маҳалласи ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашишди.
Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечириш билан бирга уларнинг муаммоларини ҳам ўргандилар.


Narpay.uz | Rasmiy kanal dan repost
НАРХ-НАВО ЎРГАНИЛДИ

Нарпай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шерзод Раҳмонов барча сектор ва ташкилот раҳбарлари ҳамроҳлигида "Мирбозор бозори" масъулияти чекланган жамиятида бўлдилар.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари, бозор расталаридаги санитария ҳолати кўздан кечирилди.
Шу каби ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркаси билан танишди.



15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

141

obunachilar
Kanal statistikasi