Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi dan repost
НАМАНГАНДА “КЎҲНА ТУРОН – ҚАДИМ ТУРКИСТОН, ОНА ЮРТИМ, ЖОН ЎЗБЕКИСТОН!” МАВЗУИДА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЮРТИМИЗ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШИГА ҚАРАТИЛГАН КЎРИК-ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛАДИ
Келажагимиз эгаларини Ватанга садоқат, она юртга меҳр-муҳаббат руҳида, бой тарихимиз ҳамда аждодларимиз меросига ҳурмат туйғуси билан камол топтириш ҳар жиҳатдан муҳим ва долзарб аҳамиятга эга. Зотан, истиқбол эгаларининг кўхна ва шонли тарихни мукаммал билиши, аждодларимизнинг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган бебаҳо хазинасидан баҳраманд улғайишлари уларни нафақат юксак чўққилар, баланд марраларни забт этишларини таъминлайди балки ўғил-қизларимиз онгу шуури ва қалбида ватанпарварлик, фахр ва ифтихор туйғуларини юксалтиради.
Ана шундай эзгу мақсадда Наманган вилоят ҳокимининг вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Кўҳна Турон – қадим Туркистон, она юртим, жон Ўзбекистон!” мавзуида юртимиз тарихини ўрганишга қаратилган кўрик-танлов ўтказиш тўғрисида16-ф сонли Фармойиши қабул қилинди.
Кўрик-танлов эртанги кунимиз бунёдкорлари бўлган ёшлардаги Ватан ва миллат тарихини ўрганишга бўлган иштиёқни кучайтириш, уларда аждодларимизнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, тараққиёти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, миллий давлатчилигимиз ютуқлари ва буюк бобокалонларимиз билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш, ўқувчи-ёшлар қалби ва онгига миллий ғурур ва ватанпарварлик ғояларини сингдиришни ўзида мужассам этган.
Вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилояти бўлими ҳамкорлигидаги кўрик-танлов уч босқичда ўтказилади.
Биринчи – мактаблар босқичи вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларининг 5 – 11-синф ўқувчилари ўртасида жорий йилнинг 1 мартига қадар ўтказилади. Иккинчи шаҳар ва туманлар босқичини 20 мартга қадар, якуний учинчи – вилоят босқични эса, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 684 йиллиги муносабати билан 9 апрель куни ўтказиш белгиланган.
Келажагимиз эгаларининг бой тарихимиз, аждодларимиз ҳаёти ва мероси борасидаги билимларини юксалтиришга қаратилган танловни ҳар жиҳатдан муносиб тайёргарлик билан юқори савияда ўтказиш кўзда тутилган.
Аҳамиятлиси, танловнинг вилоят босқичи ғолиблари муносиб тақдирланиш баробарида уларнинг юртимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлари уюштирилади.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати