Piskent tumani hokimligi

@PiskentHokimligi Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Пискент тумани ҳокимлиги - маҳаллий бошқарув органи.
Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани , Амир Темур кўчаси, 138-уй.
Мурожаат учун: @PiskentHokimligiBot
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
21.10.2019 09:02
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
355
ta obunachilar
~375
1 ta e’lon qamrovi
~2.1k
kunlik qamrov
~4
ta e’lon 1 kunda
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Ko‘rishlar
Ko‘rinishlar dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
E’lonlarning o‘rtacha qamrovi va ERR%
O‘rtacha qamrov va ERR dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
Kanalning repost va eslovlari
10 ta kanal eslovlari
2 ta e’lonlar eslovlari
22 ta repostlar
Olmaliq 24 Xabarlari
4 Nov, 16:26
Olmaliq hayoti
4 Nov, 16:22
@PiskentHokimligi iqtibos olgan kanallari
Ҳақиқат онлайн
17 Oct, 15:12
Ҳақиқат онлайн
17 Oct, 14:54
UzA | Расмий канал
17 Oct, 11:59
UzA | Расмий канал
16 Oct, 20:47
Ҳақиқат онлайн
16 Oct, 14:14
Xushnudbek.uz
15 Oct, 04:42
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
#Тил_миллат_кўзгуси

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан 4-мактабда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

@piskenthokimligi
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИ СОТИЛАДИ
Пискент тумани “ПискентАгротехсервис МТП” МЖЧ ҳисобида турган қишлоқ хўжалиги техникалари сотилишини маълум қилади.
Мурожаат учун телефон: +99894-415-74-54
#Огоҳлик
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга тайёргарлик бугуннинг долзарб вазифаларидан бири.

"Пискенттумангаз" участкаси муҳандислари хавфсизликни таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказишяпти.

Суратларда: 4, 17-умумтаълим мактабларида тарғибот жараёни.

@piskenthokimligi
#Тил_миллат_кўзгуси

Тил байрами арафасида халқимизнинг суюкли адиби, масалнавис шоир ва олим Мухтор Худойқулов ва шоира Муҳлиса Раҳмат 2-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

"Тил-маънавият хазинаси"мавзусида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган қутлуғ сана муносабати билан мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ажойиб маънавий-маърифий дастур тайёрладилар.

Мактаб бадиий ҳаваскорлик тўгараклари томонидан она тили мадҳ этилган шеърлари, миллий куй-қўшиқлар, сахна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбирнинг азиз меҳмони Мухтор Худойкулов инсон ҳаётида она тилининг беқиёс аҳамияти тўғрисида сўзлаб, ҳаётий ҳикояларини сўзлаб берди.

@piskenthokimligi
To‘liq o‘qish
#Офарин

Пискентлик ёшларнинг нуфузли халқаро танловлардаги муваффақиятли иштироки ҳақидаги хушхабарлар кўнглимизни тоғдек кўтаради.

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5-муҳим ташаббуснинг туманда изчил ижроси натижасида ўқувчи ёшларнинг спорт, санъат, фан ва бошқа йўналишларда ютуқлари эътирофга лойиқ.

Яқинда 6-мактабдан 7-синф ўқувчиси Маликахон Хайруллахонова Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида ўтказилган "Вдохновение осень" номли мусиқа фестивалида қатнашиб, ватанимиз шарафини ҳимоя қилди.

Фестивалда фортепьяно йўналиши бўйича фахрли 1-ўринга сазовор бўлган Маликахон келгусида янада баланд марраларга эришишни мақсад қилиб қўйган.

@piskenthokimligi
To‘liq o‘qish
#Тил_миллат_кўзгуси

ОНА ТИЛИМ

Келиб кетди неча дунёлар,
Кулди ҳаёт, йиғлади ўлим.
Сен деб қурбон бўлди боболар,
Улар кетди, сен қолдинг, тилим.

Беланчагинг узра Кошғарий
Куйлаб ўтди қадим навони
Ва навқирон япроқларингга
Дил қонини берди Навоий.
Самарқанддан Бобур кетаркан
Дилда бўғиб ҳасрат сасини,
Олиб кетди она юртидан,
Туркий тилим, биргина сени.
Машрабмас, сен осилдинг дорга, Нодирамас, сенсан сўйилган
Ҳозиқнингмас, сенинг, эй тилим,
Бошинг айру, кўзинг ўйилган.
Аммо душман ўлдирган ботир
Тирилгандек яна қасосга,
Мангу борсан ва мангу қодир
Тўлдирмоққа ерни овозга.
Рауф ПАРФИ

@piskenthokimligi
To‘liq o‘qish
21 октябрь - ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун.

Бугун «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилингани ва ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлди.

“Олимлар, топиб беринг, қайси тилда қуёшнинг ўндан ортиқ исми бор! Қайси тилда осмонни камалак рангларидек етти хил ном билан атайдилар? Осмон, фалак, само, чарх, гардун, фазо, кўк… Арш, даввор, мину сингари кам ишлатиладиган хос сўзлар ҳам саналса рўйхат янада узаяди”.
Эркин ВОҲИДОВ.

@piskenthokimligi
To‘liq o‘qish
#Сайлов_2019
Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳи Пискент туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик жараёни билан танишдилар.

Сайловларни ошкора, шаффоф, демократик принциплар асосида ўтказиш, Сайлов кодекси талабларига изчил амал қилиниши, сайлов участкалари биноларининг муносиб жиҳозланганлиги сингари мезонлар асосида ўрганилди.

Якунда туман ҳокимлиги мажлислар залида участка сайлов комиссиялари раислари ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний масалалар бўйича ўринбосари А. Қўчқоров, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи А. Муҳаммадиев, туман ҳокими Ш. Аҳмедов иштирок этди.

@piskenthokimligi
To‘liq o‘qish
#Тил_миллат_кўзгуси
19-умумтаълим мактаби ўқувчилари она тилимизнинг нақадар гўзал ва сермазмун тил эканлигини шеърлар орқали ифода этишмоқда.

@piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя
Ун сотиб олиш бўйича ойлик пул компенсацияси тўланади

Ун ва нон маҳсулотлари нархлари эркинлаштирилиши натижасида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг юзага келадиган қўшимча ҳаражатларини қоплаш, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тўланиб келинаётган компенсация Вазирлар Маҳкамасининг “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор меҳанизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ оширилади.

Жумладан,
-ёшга доир пенсия, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага)
-болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа
-16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларг
-белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчиларга
-икки ёшгача бўлган бола парвариши учун тайинланган нафақа
-моддий ёрдам олувчи оилаларга бериладиган ҳар ойлик пул компенсацияси 2019 йил 1 октябрдан бошлаб 22,3 минг сўмдан 50 минг сўмга оширилади.

Ушбу қарорда белгиланишича, компенсация тўловлари шу йилнинг 1 октябридан оширилишини инобатга олган ҳолда, ёшга доир пенсия ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа ҳамда белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчиларга пул компенсациялари миқдори октябр ойи учун Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида автоматик тарзда қайта ҳисобланади ҳамда оширилган миқдорлар фарқи бўйича компенсациянинг қўшимча тўлов ведомостлари тузилган ҳолда тижорат банклари ва Халқ банки филиаллари томонидан тўлаб берилади.

Яъни, октябрь ойи учун 22 300 сўм тўлов ведомостларига киритилган бўлса, жорий ой учун қўшимча равишда 27 700 сўм, жами 50 000 сўм (22 300-27 700—50 000) тўланади.

Шунингдек, ноябрь ойидан бошлаб, ҳар ойда 50 000 сўмдан компенсация тўловлари амалга оширилиб борилади.
Ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланган бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилалар ҳар ойлик пул компенсацияси октябрь ойи учун қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ноябрь ойида тўланиши таъминланади.

Яъни, октябрь ойи учун 22 300 сўм тўланади ҳамда октябрь ойи учун 27 700 сўмлик фарқ ноябрь ойи компенсациясига қўшиб, жами 77 700 сўм, (50 000+27 700—77 700) тўланади. Шунигдек, декабр ойидан бошлаб, ҳар ойда 50 000 сўмдан компенсация тўловлари амалга оширилиб борилади.

Компенсицияларни тайинлаш ёки миқдорларини қайта ҳисоблаш (ошириш) учун фуқаролар томонидан қўшимча ҳужжат ёки аризалар талаб этилмайди.

Компенсияцияларни оширилган миқдорларда тўлаш ҳамда янги тоифаларга компенсацияларни жорий қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Пискент тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

@piskenthokimligi
To‘liq o‘qish
Қолипли нон (буханка) ва уннинг нархлари бозор иқтисодиёти қонунлари асосида эркин шаклланмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 731-сонли қарорига асосан, маҳаллий ундан ишлаб чиқарилган қолипли нонни талаб ва таклиф асосида шакллантириладиган эркин бозор нархи бўйича сотиш тартиби жорий қилинган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 14 октябрда “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 866-сонли қарор қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ, маҳаллий ун маҳсулотини барча истеъмолчиларга ҳеч қандай чекловларсиз очиқ биржа савдоларида сотиш, унинг нархини шакллантиришга тўлақонли бозор муносабатларини жорий этиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий ҳимоясининг манзиллилигини таъминлаш белгиланди.

Хусусан, аҳолининг эҳтиёжманд қатламининг ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларини қоплаш учун тўланаётган пул компенсацияси миқдори 2019 йил 1 октябрдан бошлаб 50 минг сўмга кўпайтирилди. Ушбу компенсация пуллари пенсия ва нафақалар тўланиши учун масъул булган органлар томонидан ҳисобланади ва қайд этилган пенсия ҳамда нафақалар билан бир вақтда тўланади.

Истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида, масъул давлат органлари, хусусан Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, солиқ, стандарт ва монополияга қарши курашиш бошқармалари томонидан қолипли нон ишлаб чиқарувчи, ун ва нон маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи корхоналар ўртасида нархларни сунъий равишда оширмаслик, маҳсулот сифатини таъминлаш юзасидан тегишли тушунтириш, профилактика ва мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда вилоятимизда 230 дан ортиқ қолипли нон ишлаб чиқарувчилар фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан асосан 500 ва 600 грамм оғирликдаги нонлар ишлаб чиқарилиб, харажатлардан келиб чиққан ҳолда аҳолига 1300-1500 сўмдан сотилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
To‘liq o‘qish
#Кун_тарихи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарорига асосан "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" ташкил этилган.

@piskenthokimligi
Республика ёшларига психологик хизматлар кўрсатиш маркази вакиллари пискентлик ёшлар билан учрашди

Ёшлар иттифоқи қошида фаолият олиб борувчи ушбу марказ ёшларнинг оптимистик руҳиятини шакллантириш, стресс ҳолатларида ўзини бошқариш, ички маданиятни юксалтириш ва муваффақиятга эришишнинг психологик асосларини ўргатишда салмоқли ишларни амалга оширмоқда.

Пискент тумани умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, ёшлар етакчилари ҳамда ўқувчилар иштирокидаги учрашувда "Арт терапия" лойиҳаси асосида семинар машғулотлари ўтказилди.

Ёшлар иттифоқи Пискент туман Кенгаши.

@piskenthokimligi
To‘liq o‘qish