Қолипли нон (буханка) ва уннинг нархлари бозор иқтисодиёти қонунлари асосида эркин шаклланмоқда
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 731-сонли қарорига асосан, маҳаллий ундан ишлаб чиқарилган қолипли нонни талаб ва таклиф асосида шакллантириладиган эркин бозор нархи бўйича сотиш тартиби жорий қилинган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 14 октябрда “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 866-сонли қарор қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ, маҳаллий ун маҳсулотини барча истеъмолчиларга ҳеч қандай чекловларсиз очиқ биржа савдоларида сотиш, унинг нархини шакллантиришга тўлақонли бозор муносабатларини жорий этиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий ҳимоясининг манзиллилигини таъминлаш белгиланди.
Хусусан, аҳолининг эҳтиёжманд қатламининг ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларини қоплаш учун тўланаётган пул компенсацияси миқдори 2019 йил 1 октябрдан бошлаб 50 минг сўмга кўпайтирилди. Ушбу компенсация пуллари пенсия ва нафақалар тўланиши учун масъул булган органлар томонидан ҳисобланади ва қайд этилган пенсия ҳамда нафақалар билан бир вақтда тўланади.
Истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида, масъул давлат органлари, хусусан Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, солиқ, стандарт ва монополияга қарши курашиш бошқармалари томонидан қолипли нон ишлаб чиқарувчи, ун ва нон маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи корхоналар ўртасида нархларни сунъий равишда оширмаслик, маҳсулот сифатини таъминлаш юзасидан тегишли тушунтириш, профилактика ва мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунда вилоятимизда 230 дан ортиқ қолипли нон ишлаб чиқарувчилар фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан асосан 500 ва 600 грамм оғирликдаги нонлар ишлаб чиқарилиб, харажатлардан келиб чиққан ҳолда аҳолига 1300-1500 сўмдан сотилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.