Ўйлашимча? dan repost
Тожикистонда фақат об-ҳаво ўзгаради
Тожикистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 85,39% овоз берувчилар иштирок этгани хабар қилинмоқда. Сайловлар ўтганини тан олиниши учун овоз берувчиларнинг 50% иштирок этган бўлиши керак. Хуллас ана шу ҳокимият транзити учун бўлган «сайлов шоу»да 90,92% овоз билан Эмомали Раҳмон ютди.
Эмомали Раҳмон бу сафар ҳам ғалаба қилишига ҳеч ким шубҳаланмаган эди, чунки анча олдин Тожикистонда ўтказилган «референдум» натижаларига кўра Конституцияга ўзгартириш киритилган. Ўзгартиришга кўра, «Пешвои миллат» 7 йиллик президентлик муддатига бир марта эмас, 2 марта кетма-кет эгаллаши мумкин, номзодларга ёш бўйича қўйиладиган чеклов ҳам олиб ташланган, аввалги ҳокимиятдаги йилларни «ноллаштириб» қайта сайланиш бўйича рухсат берилган.
Эмомали Раҳмон 28 йилдан бери ҳокимият тепасида. Бу бўйича у Белорус раҳбари Лукашенко (26 йил) олдинда, Қозоғистон биринчи президенти Назарбоев (30 йил) рекордини янгилаш арафасида турипти.
Ҳозирданоқ, кўпчилик экспертлар кейинги 7 йил давлат бошқарувида бўлган вақтда барча эътибор ва кучлар ҳокимиятни ўғли Рустам Эмомалига тўлиқ ўтказиш жараёни бўлишини башорат қилишмоқда.
Ва биз буни амалга ошишига ҳеч ҳам шубҳа қилмаймиз. Сабаби, қўшни Қирғиз Республикасидан бошқа Марказий Осиёнинг барча қолган давлатларида сценарий бир хил шаблонда, бир хил якун билан ёзилади. Сайлов, референдумлар эса шунчаки демократия борлигини кўрсатиш учун ясалган декорацияларни алмаштириш учун томоша ўртасидаги керакли кичик антракт.
Каналга уланиш https://t.me/ithink_uz