Қашқадарёда ҳам депутатлар борми?
Қашқадарёда содир бўлган воқеалар ижтимоий тармоқларда анча муҳокама қилинди. Лекин шу вақтлар оралиғида, вилоятдаги бирор депутатнинг мавзуларга оид шахсий ёндашувларини ижтимоий тармоқларда кўрмадим. (Яккабоғ воқеалари)
Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Яккабоғ туманига борганини, яккабоғликлар билан учрашганини, ҳатто бўлиб ўтган ишлар учун узр ҳам сўраганини эшитдигу, лекин вилоятдаги бирор бир депутатни «Яккабоғ воқеалари» бўйича ОАВда чиқишларини кўрмадик.
Қизиқ-да, Яккабоғ туманида ҳам депутат бормикан? Бўлса, нега кўрмадик? Қани, бирор депутат халқ вакили сифатида ОАВда чиқиш қилдими? Қачон депутат Кушербаевдан ўрнак оласизлар? Қачон, ҳечким ўқимайдиган газетани четга суриб, замонавийлашасиз? Давлат томонидан берилган совғалар (аравача ва бошқалар)ни халққа етказиб, «Мана, халқни муаммосини ўргандик» деб маддоҳлик қилишни қачон четга суриб, реал муаммоларга ечим излайсиз?
Фақатгина, битта депутатни биламан, Жамшид Пирматов. Ташаббускор депутат. Бўлди.
Маслаҳатим, парвозни тугатинг. Ёнилғиси тугамайдиган самолётни энди ерга қўндиринг. Ерда Ўзбекистон Республикаси бор, Ўзбекистонда Қашқадарё вилояти бор. Қашқадарёда Яккабоғ тумани бор, лекин Яккабоғда депутат йўқ. Ана, муаммо!
© Капитан Каримов
Каналга уланиш 👇
@Karimoffuz
Kanalga ulanish uchun 👇👇👇
@Press_today