15-май - Халқаро оила куни!
Оилани севиш, садоқат кўрсатиш, қариндош ва дўстларга ғамхўрлик қилиш ҳар бир инсон ҳаётидаги асосий қадриятлардир.
Ўзбек оилалари оиланинг соғлом иқлими, ота-онанинг бир-бирига меҳри ва ҳурмати шароитида, фарзандларини эл-юртининг муносиб ўғил-қизлари, Ватанининг ҳақиқий содиқ фуқароси бўлиб вояга етишларида жон куйдирмоқдалар.
Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги
“Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши ҳам ўзбек оилаларига бўлган юксак эътиборнинг намунасидир.
Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча оилаларга бахт-саодат, тинчлик ва яхшиликлар ёр бўлишини тилаб қоламан. Бахт қурғонингиз ҳамиша мустаҳкам бўлсин!
Ҳурмат билан, Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими.
📸 Ж.Норқобилов, ЎзА.
https://t.me/qashqadaryopress