❀ROBIYA_UZ❀


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


🍃🌸🍃
Шу йиллар давомида Мустақил Ўзбекистон Республикаси тинчликпарвар, халқпарвар ташқи сиёсат олиб борувчи, барқарорликни, ҳар қандай можароларни фақат тинч йўл билан ҳал қилишни ёқловчи кучли давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади.
Истиқлолимиз раҳнамоси – миллий-маънавий қадриятларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас динимиз, урф-одатларимиз, бебаҳо тарихий меросимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришни давлат сиёсати даражасига кўтарди. Азиз авлиё ва уламоларимизнинг бой меросини теран ўрганиш, уларнинг қадамжоларини обод қилиш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш йўлида беқиёс ишлар амалга оширилди. Хусусан, Абдухолиқ Ғиждувоний, Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Ҳазрати Имом мажмуалари сингари табаррук масканларда олиб борилган катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида бундай обидалар диёримизнинг гўзал, файзли масканларига айланди.
Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг номи ўзбек халқининг хотирасида аввало истиқлол меъмори сифатида сақланиб қолади. Ватанимизнинг ҳар бир фарзанди бу номни умрини юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун сарфлаган муҳтарам инсон сифатида эслайди, барча эзгу ишлари учун миннатдор бўлиб, Аллоҳ таолодан мағфират ва раҳмат сўраб дуо қилади.
Азизлар! Хонақоҳлар тўлиб намоз ўқияпмиз, масжидларга сиғмай таровеҳлар, ҳайитлар ўқияпмиз, муҳташам таҳоратхоналарда иссиқ-совуқ сувлар, оппоқ сочиқлар муҳайё, минг-минглаб ҳаж ва умра сафарларига боряпмиз, истаганимизча Қуръони карим тинглаяпмиз, қироат қиляпмиз, исломий илмларнинг исталган йўналишида, ўз она тилимизда ёзилган китобларни ўқияпмиз, ҳар куни эрталаб уйдан чиқиб масжидга, масжиддан чиқиб тўйхонага боряпмиз – Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Буларнинг барчаси Парвардигоримиз ато этган истиқлолнинг шарофати эмасми? Шундай экан, таърифига сўз топилмайдиган бу улуғ неъмат учун шукрона қилайлик, бу неъматга муносиб бўлайлик ҳамда ана шу истиқлолга эришишимизда юртга бош бўлган, ана шу оғир дамда энг катта масъулиятни зиммасига олган марҳум юртбошимизнинг ҳақларига дуо қилайлик.
Яратган парвардигор мустақиллигимизнинг асосчиси, халқимизнинг ғамхўр отаси бўлган муҳтарам Ислом Каримовнинг охиратларини обод, жойларини жаннатда қилсин.


©Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@Muminalar_uz🌸


🍃🌸🍃
ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ

Яратган Роббимизга шукрлар бўлсинким, бизга бу жаннатмакон Ватанни, буюк алломалар юртини ато этиб, мўмин-мусулмон халқнинг наслида дунёга келтирди. Ўзининг пок иймони, меҳмондўстлиги, меҳр-оқибати билан бутун дунёда тилларда достон бўлган ўзбек халқига мансублигимиз ҳар биримиз учун ҳақли равишда чинакам фахрдир. Халқимизнинг қайси бир фазилатига, қайси бир хайрли хислатига қараманг, иймон билан, исломий ақийда билан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нурли одоб-ахлоқлари билан йўғрилган бўлади.
Тинчликпарварлик, ватанпарварлик, етимпарварлик, адолатпарварлик, болажонлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, бағрикенглик – ўзбегимнинг бу ва бу каби юзлаб ажойиб хислатларининг замирида ё бирорта ояти каримага, ё бирорта ҳадиси шарифга бевосита боғлиқлик топасиз. Инсонни қадрлаш, ёши улуғларни ҳурмат қилиш, ўтганларнинг яхшиликларини эслаш ҳам ана шундай миллий қадриятларимиздандир. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган одамни фақатгина яхшилик билан эслашни буюрганлар.
Халқимизнинг ана шу гўзал қадрияти бугун яна бир бор намоён бўлмоқда. Истиқлолимиз раҳнамоси, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот қилгандан буён у кишининг қабрини зиёрат қилиб, у кишининг ҳаққига тиловат қилиб, дуо қилаётганларнинг кети узилмаяпти. Ҳар куни мамлакатимизнинг турли бурчакларидан, хорижий давлатлардан зиёратчилар келиб, азиз юртбошимиз хотирасига ўз ҳурмат-эҳтиромларини билдирмоқда. Кўплаб давлатлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари ушбу масканни зиёрат қилиб, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътибор қозонган буюк сиёсатчи бўлганини таъкидламоқда. Умуман, бугун Самарқандга келаётган ҳар бир инсон зиёратни ушбу маскандан бошламоқда. Марҳум юртбошимизнинг халқ учун, эл-юрт фаровонлиги учун қилган ҳар бир хайрли иши эътироф этилиб, миннатдорлик билан ёдга олинмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарори барча Ватандошларимизни қувонтирди.
Юртимиздаги кўплаб муассасалар, ташкилотлар, масжид, дорилфунунлар, иншоотлар ва кўчаларга у кишининг номлари қўйилиши ҳам ана шу ҳақли эътирофнинг бир намунасидир. Аммо юрт фарзанди учун энг улуғ хотира – халқнинг қалбидан ўрин олиш, Ватанининг тарихида яхши ном қолдиришдир.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, қатъияти ва матонати, олижаноб инсоний фазилатлари билан Мустақил Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирди, ёрқин буюк шахс ва давлат арбоби сифатида нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон ҳамжамиятида ҳам юксак ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлди.
«Яхшидан боғ қолади», дейди доно халқимиз. Мустақилликнинг чорак асрлик солномаси минг-минглаб бино ва иншоотлар, янги йўллар, кўприклар ва бошқа кўплаб қурилиш объектлари билан тўлиб-тошди. Шу қисқа муддат ичида Ўзбекистон Республикаси дунёда иқтисодиёти энг жадал суръатлар билан ривожланаётган бешта давлат қаторидан жой олди, юрт ободлиги, Ватан сарҳадларининг дахлсизлиги, халқ ҳаётининг тинчлиги, турмуш фаровонлиги таъминланди.

@Muminalar_uz🌸


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍃🌸🍃
Уз тарихини
билмайдиган, кечаги
кунини унутган
миллатнинг келажаги йук!

@Muminalar_uz🌸


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍃🌸🍃
Бугун хотира ва кадрлаш куни.

@Muminalar_uz🌸


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Гулларни саралайман деб...

@Muminalar_uz🌸


Аёлингизга ширин сўзланг...
Унутманг! Улар ҳам, рўза тутади. Рўза тутиб, оч қолган, чанқаган, чарчаган инсон, биргина сиз эмассиз.

Биродарим:
Раҳим қилинг, раҳм кўрасиз!
Меҳр беринг, меҳр оласиз!
Муҳаббат беринг, муҳаббат оласиз!
Ширин сўзланг, ширин сўз эшитасиз!
Эркак бўлинг, аёлликни кўрасиз!

©Умар Туркистоний.


@Muminalar_uz🌸


🍃🌸🍃
Иккинчи жаҳон урушида қатнашган, жон фидо қилган, аммо даҳшатли зулмни енгиб, дунё аҳлини бу қора кучлардан халос қилган зотларнинг хизмати беқиёсдир. Бугун юртимизда истиқлол шамоли эсаётган экан, бунда Ватан озодлиги учун тер тўккан, қон тўккан аждодларимизнинг хизмати беқиёсдир. Бугун динимизнинг арконларини эмин-эркин адо этаётган эканмиз, уни қўлида чўғ ушлагандек асраб-авайлаб, бизга етказиб, қолдириб кетган устозларимиз, уламои киромларимиз, мўмин-мусулмонларимизнинг, мутасаддиларимизнинг хизмати беқиёсдир. Шунинг учун бугун уларни кўзда ёш билан, аммо қалбда сурур билан, фахр билан хотирлаймиз, улар қилган хизматларни фарзандларимизга сўзлаб берамиз, улардан ибрат олишга ундаймиз, Қуръон тиловат қилиб, ҳақларига мағфират сўраб, дуолар қиламиз.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадики, қабрдаги маййит худди сувга чўкаётган, ёрдамга талпинаётган одамга ўхшар экан. Маййит дуонинг умидида бўлади. Бу дуо унга отасидан, онасидан, жигарларидан, дўст-ёрларидан боради. Маййит қабрда дуо илинжида ётар экан, кимдан бўлса ҳам, унга хайрли дуо етиб борса, бу дуо маййит учун дунё ва ундаги барча нарсалардан азиз, суюмли, яхши бўлади.
Эътибор берсак, ота-она, ака-укалар қаторида дўстлар ҳам санаб ўтиляпти. Нима учун дўстларга ҳам алоҳида эътибор берилган, чунки динимизда дўстлик, биродарлик риштаси ҳам қариндошлик риштаси каби муҳимдир. Баъзилар дўстликни ўйинчоқ билади, ҳазил билади. Дўст бўлса, моли учун, обрўси учун, яна бошқа нарсаси учун дўст бўлади. Лeкин ҳақиқий дўстлик моддий эмас, маънавий бўлади. Бундай ҳақиқий дўстлар бир-бирини фақат дунёда эмас, охиратда ҳам қўллаб-қувватлар экан. Вафот этиб кетган инсоннинг дўсти унинг ҳаққига дуо қилса, маййитга дунё ва ундаги ҳамма нарсадан азиз бўлади.
Дўстликнинг шарофати шу қадарки, ҳатто қиёмат куни, банданинг ҳисоби оғир бўлиб турган маҳалда дўст дўстни шафоат қилади, биродарлар. Бир одам кeчирилади, мағфират қилинади, жаннатга йўл олади. Шунда сўрайдилар: «Бу одам ким ўзи? Пайғамбарларданми?» Йўқ. Солиҳларданми? Шаҳидларданми? Йўқ. «Ундай бўлса уни ким шафоат қилди?» дeйишса, «Уни дўсти шафоат қилди», дейишар экан. Демак, агар дўст ҳақиқий, иймон йўлидаги дўст бўлса, ҳатто ана шу энг оғир кунда ҳам фойдаси, нафи тeгар экан.
Аллоҳ таоло тирикларнинг дуосини қабр аҳлига тоғлардек қилиб киритар экан. Биз ҳовучимизни очиб дуо қиляпмиз, лeкин шу бир ҳовучгина дуоимиз қабр аҳлига тоғлардек бўлиб кирар экан, руҳи шод бўлар экан.

©Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@Muminalar_uz🌸


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍃🌸🍃
Хотиранинг маъноси

@Muminalar_uz🌸


🍃🌸🍃
9 май - бу кун қарийб бутун дунё давлатлари тарихида катта из қолдирган. Бу кун кимдир учун байрам, кимдир учун эса мотам, ким учундир тақдирнинг аччиқ ҳазили бўлиб қолган.
Иккинчи жаҳон уруши собиқ совет тузуми мустамлакасида бўлган республикалар тарихида ҳам, аянчли хотира қолдирган.
Шу жумладан Ўзбекистон республикасида ҳам.
Уруш йилларида Ўзбек халқи, бошидан ўтказган кунларини ҳатто душманига ҳам раво кўрмайди.
Бу халқнинг олий жаноблиги уруш йилларида кўп бора ўз исботини топган. Собиқ Совет тузуми давлатларидан эвакуация қилинган фуқароларга ўз уйидан жой бериб, борини бўлишган халқдир.
Бу сўзлар ўз исботини "Сен етим эмассан" кинофильмида ўз аксини топган.
Уруш кўп оилалар учун катта йўқотишлар олиб келди. Қўлида қурол ушлашга қодир бўлган йигитларни ва эркакларни фронтга жалб этишди. Жигарбандларини урушга кузатаётган оналар ва ҳали дунё шодликларини ақалли бир бора татиб кўрмаган жажжи фарзандларининг кўзларида умид, қалбларида эса дийдор насибининг учқуни яшарди холос.
Оиладаги барча эркаклар ватан келажаги ва озодлиги учун сафарга чоғланган бир пайтда, оила, фарзандлар ва рўзғор ташвишлари барчаси аёллар зиммасида қолди. Узоқ давом этган уруш барчани тинкасини қуритди.
Ўзбек аёли шу дамларда, ўзини метин иродаси ва тугалмас меҳри билан ватан бешигини тебратди. У бахтиёр она ва севикли ёр, каби тушунчаларни буткул унутди. Бунинг ўрнига эса фақат кеча-ю кундуз мехнат қиладиган машинага айланди.
1941-1945 йиллар ўзбек халқи Аллоҳдан фақатгина "Уруш тугаши ва ҳеч бир оила бошига фронтдан қора хат келмаслиги" ни сўраб дуо қилган десак муболаға бўлмайди.
Мана яна бир баҳорий бўлсада, совуқ тонг отди, Собиқ Совет Тузуми армияси фашистларни ўз ерларидан буткул чиқариб, Германия тарафга сиқиб чиқарган эди. Бу кунларда бутун мамлакат кучли ҳаяжон ва қадрдонларини дийдор кўришдан умидвор ҳолатда, шу пайт республика радиоларида тўғридан тўғри шошилинч хабар ўқилди: "Диққат! Диққат! Москвадан гапирамиз! Бугун 1945 йил 1 май куни Совет Армияси байроғи фашист рейстаги томида ҳилпирай бошлади".

Биз ғалаба қозондик! Ўзбек тупроғига ўз ўғлонлари қайтди!

Мамлакатимиз биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов, Ўзбек халқи шу давр мобайнида, бошидан ўтказган азоб ва уқубатларни, ва катта йўқотишларни инобатга олиб, 9 май Ўзбекистон Республикасида "Хотира ва Қадрлаш куни" дея эълон қилинди ва шу жумладан уруш даврида фронтда ҳалок бўлган ва изсиз йўқолган, уруш қатнашчиларини хотирасини мангулаштириш мақсадида, Мустақиллик майдонида "Мотамсаро Она" ҳайкали ва Хотира майдони бунёд этилди.

Биз озодлик учун курашган боболаримизни ҳеч қачон унутмаймиз! Қалбимизда мангу яшайсиз!.

©Зиёд Хайруллаев

@Muminalar_uz🌸


🍃🌸🍃
Бугун 9 май Хотира
ва кадрлаш куни.

@Muminalar_uz🌸


🍃🌸🍃
#Дуо

Аллоҳим! Рамазонда олий ҳиммат бер:

– рўза тутишга қодир жисм бер!

– таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!

– зикрли тил бер, Аллоҳим!

– хайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!

– Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан озод қил!

– мусулмон биродарларимизга ҳам шуларни сўрайман!

– амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!

– рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин Омин...

@Muminalar_uz🌸


🍃🌸🍃
#зикр

🌸Ўзингизни ёлғиз ҳис қилсангиз, Роббимнинг зикри билан машғул булинг!

📿 Субҳаналлоҳ

📿 Алҳамдулиллаҳ

📿 Аллоҳу Акбар

📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ


@Muminalar_uz🌸


🍃🌸🍃
Кунни Аллохнинг зикри,
Пайгамбаримиз Мухаммад Расулуллох (с.а.в) нинг саловати
истигфор ва ибодат
билан утказайлик
азизларим!

@Muminalar_uz🌸


🍃🌸🍃
Ассалому алайкум ва Рахматуллохи ва Барокатух.

Бугун пайшанба
9 май, 2019
4 Рамазон, 1440

Аллох таоло Рамазон
ойини барчамиз учун
хайрли ва баркали
килсин Омин.

@Muminalar_uz🌸


🍀 Ассаламу алайкум.
🍀 Аллоҳ таолонинг саломи
🍀 Пайғамбар ﷺнинг дуоси
🍀 Қуръоннинг нури
🍀 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 4 - КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ТАБРИКЛАНГ!!!🌹

МАНБА:
👉 @Ziyouzkanali
〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰
Каналимизда кундалик дуолар:
ҚАРЗДАН ҚУТИЛИШ ДУОСИ
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ


Укол (инъекция) рўзани бузадими?

Савол:
Укол (инъекция) қилиш билан рўза бузиладими?

Жавоб:
уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.
Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

Шайх Маҳаммад Содиқ Муҳаммад Юссуф роҳимаҳуллоҳ "Мўминнинг қалқони" китобидан

https://t.me/joinchat/AAAAAE6PCs7L1ff2jxnV0Q


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🌹☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘
🌹☘✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
🌹☘✨♦️АССАЛАМУ
🌹☘✨ АЛАЙКУМ!♦️
🌹☘✨
🌹☘✨ Агар ҳузурингизга
🌹☘✨ янги кун ташриф
🌹☘✨ буюрса…
🌹☘✨Уни гуноҳлар билан
🌹☘✨ранжитманг! Чунки
🌹☘✨ҳеч қачон қайтиб
🌹☘✨келмас Меҳмондир…
🌹☘✨
🌹☘✨ Ғанимат Меҳмонга
🌹☘✨ "Хуш келдинг" деб
🌹☘✨ айтинг…
🌹☘✨ Сўнг фарзларни
🌹☘✨гўзал бажаришлик,
🌹☘✨ суннатларни чиройли
🌹☘✨адо қилишлик,
🌹☘✨ Қуръонни тиловат
🌹☘✨қилишлик ва тавбани
🌹☘✨ янгилашлик ила Уни
🌹☘✨икром қилинг! ☺️🌹
🌹☘✨
🌹☘✨⭐️ Зеро, меҳмонини
🌹☘✨хурсанд қилиб, яхши
🌹☘✨таасуротлар билан
🌹☘✨кузатиш мўминга хос
🌹☘✨хислатлардандир!
➿ ➿🌱🌱🌸🌱🌱➿➿
🌹 Субҳаналлоҳ! 🌹
🌺 Алҳамдулиллаҳ!🌺
. 🌸 Аллоҳу Акбар!🌸
🌼 Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!🌼
Фойдалар


🌹☘ ☀️ (ХАЙРЛИ ТОНГ!)
☘🌹 🌹☘
🌱🌿☘🎍🎋🍃🍂☘🌿🌵🌾🌹


Ziyo.uz | Расмий канал dan repost
🍀 Ассаламу алайкум.
🍀 Аллоҳ таолонинг саломи
🍀 Пайғамбар ﷺнинг дуоси
🍀 Қуръоннинг нури
🍀 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 3 - КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ТАБРИКЛАНГ!!!🌹

МАНБА:
👉 @Ziyouzkanali

📨«ZIYOUZ» КАНАЛИГА
ОБУНА БЎЛИШ МАНЗИЛИ:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ


🍃🌸🍃
ХАДЯ ҚИЛИШЛИК

Яхшилик қилишнинг услубларидан бири ҳадядир. Шунинг учун ҳам китобда ушбу хайрли ишга алоҳида қисм бағишланмоқда.


Мўмин-мусулмонлар ўртасида ҳадя улашиш ўзаро меҳр-муҳаббатни пайдо қилиб, унинг кучайишига сабаб бўлади. Шунинг учун бизга арзимас кўринса ҳам, бошқаларнинг наздида катта кўринадиган ҳадяларни улашиш суннатдир.


Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир-бирларингизга ҳадя улашиб туринглар. Кимга биродари ҳадя тақдим қилган бўлса, агар уни мукофотлашга бирор нарсаси бўлса, мукофотласин», дедилар».


ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ХАДЯ УЛАШИНГ!

@Muminalar_uz🌸
https://t.me/joinchat/AAAAAE6PCs7L1ff2jxnV0Q

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

3 419

obunachilar
Kanal statistikasi