#Хизматлар
⚡️Давлат хизматларидан ID-карта ёрдамида фойдаланиш мумкин бўлади
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари идентификация ID-карталарини алмаштириш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, янги туғилган болага идентификация ID-карталари мажбурий берилмасдан, унинг туғилиши ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим қилинганидан сўнг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) ихтиёрига кўра расмийлаштирилиши мумкин бўлади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш:
биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;
иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.
🆔-карта эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади.
❗️Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official