? صبر اً یا نفسی ?


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Alloh Roziligi Yo'lida Kanalimiz Xizmatilarda?
Alloh Barchamizdan Rozi Bo'lsin?
Kanali Borlar Bemalol Kanaldan Postlarni Olishingiz Mumkun Alloh Rozi Bo'lsin?

Adminga murojat uchun ?

( @Allohga_shukr )

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


​​🌙Рамазоним келмоқда!


Қуёшни ҳам кулдириб,
Қалбга сурур тўлдириб,
Дўстларни суюнтириб,
Рамазоним келмоқда!



Саҳар туринг ёронлар,
Хатм қилинг Қуръонлар,
Дод деворсин шайтонлар,
Рамазоним келмоқда!



Ғафлат ойи эмас бу,
Овқат ойи эмас бу,
Раҳмат ойи демак бу,
Рамазоним келмоқда!



Сергаклик аҳди бўлган,
Мўминнинг бахти бўлган,
Исломнинг фатҳи бўлган,
Рамазоним келмоқда!



Енг шимаринг тоатга,
Иймоний ҳаловатга,
Эришинг саодатга,
Рамазоним келмоқда!



Иймон кучга тўлади,
Шайтон қулфланади,
Руҳул Қудус инади,
Рамазоним келмоқда!



Рамазонда cабр бор,
Етти юз қат ажр бор,
Минг ойга тенг Қадр бор,
Рамазоним келмоқда!



Бу ой Марду майдондир,
Кутиб турган Райёндир,
Суму, деган Раҳмондир,
Рамазоним келмоқда!



Қуёшни ҳам кулдириб,
Қалбга сурур тўлдириб,
Дўстларни суюнтириб,
Рамазоним келмоқда!

@Sabran_yaa_nafsiy 🌸


Tafsir darsi silsilasidan
Al-Qadr surasining tafsiri va ramazon xaqida eslatmalar
@Sabran_yaa_nafsiy 🌸


🌸 Муслима синглим қачон ҳижоб ўрайсиз?

Қачон кийиниш услубингизни ўзгартирасиз?
Ҳали - ҳамон - Ёшман, бироз улғайсам кегин ўрайман! - дейсизми?
Яҳши, айтингчи менга, ўлим учун ёш муҳим - деб ўйлайсизми?

Турмушга чиқиб, сўнг ўрайман - дейсизми?
Ўқишни тугатгач ўрарман - дейсизми?

Қачон?!

Ёки, Роббим, мени ортга қайтаргин. Шоядки, тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам (Мўминун сураси, 99 -100 - оятлар) деяётганингизда, сизга Йўқ! (юқоридаги оят давоми) Энди кеч! Дея жавоб келганида ҳижобланасизми?

Худо хайрингизни берсин! Фикрингизни ўзгартириш вақти келмадимикин?
Дунёга тўғри назар солиш вақти келмадимикин? Яна нимани кутмоқдасиз?
Гуноҳи оғирлигини ҳис этмаябсизми?
Роббингиз шу ҳолингизда кўриб турганидан ҳижолат тортмаябсизми?

Нега хотиржамсиз?
Нимага бунча ишонмоқдасиз?
Шайтон нима сабабли устингиздан кулмоқда?

Сиз ғайри динлар бор бир кўчада кетаётганингизда, кўринишингиздан сиз муслима эканлигингизни қандай биладилар?
Сизни кўринишингиз билан ғайри динни кўринишида нима фарқ бор?
Сиз чиндан ҳам муслима эканлигингизга кўринишингиздаги далил қани?

Тасаввур қилинг! Агар сиз шу ҳижобсиз ҳолингизда Росулуллоҳ с.а.в ни учратиб қолсангиз, нима деган бўлар эдингиз У кишига?

Жавобингиз борми?

Бундай бўлиши мумкин эмас - дейсизми?

Яхши, агар шу кеча ўлим фариштаси келса ҳам - Бундай бўлиши мумкин эмас - дейсизми?!

Агар, ўлим фариштаси келадиган бўлса, бир лаҳзадаёқ бу дунёдан узиб қўяди. Ҳеч нима қилишга улгурмай қоласиз. Ундан сўнг, ўраниб оламан - деб ўйлайсизми?

Яқинда ўранаман, лекин ҳозир тайёр эмасман!! - дейишингиз мумкин.

Аслида сиз мени яхши танимайсиз , менинг қалбим пок, ҳеч кимга озор бермайман, бировни алдамайман, зулм қилмайман, намоз ҳам ўқиб тураман, Аллоҳни ва Росулини яхши кўраман, муҳими қалб, иймон қалбда бўлади, Аллоҳ қалбларнинг Роббиси-ку?! Дерсиз?

Ва яна: «Ҳижоб кийган бир қанча аёллар ёлғончи, гиначи, қалбида ғилли-ғашти бор, алдоқчи, одамларга озор бериб, зулм қилади, ҳатто намоз ҳам ўқимайди баъзилари» дейишингиз мумкин.

Мен айтаманки, - Ҳеч бир ўринда Аллоҳ таоло ёки Расули - «Сиз аёлларни қалбингиз пок бўлса бўлди. Ахлоқингиз яхши бўлса, ҳижоб соқит бўлди сизлардан» деганини эшитганмисиз, ёки ўқиганмисиз?

Агар, сиз айтгандай "Қалб пок бўлишигина" ҳижобни тарк этишга кифоя қилганда, Росулуллоҳнинг аёллари, қизлари ва саҳобиялар розияллоҳу аънҳунна ҳижобни тарк этишга ҳақлироқ бўлган бўлар эдилар!!

Ёки, - Очиғи ҳалигача ҳижоб ўрашдан қониқмайман - дейсизми?

Сизни едириб - ичираётган, омонликда сақлаётган, сизни яратиб, улғайтириб қўйган Роббингиз айтади:

«Ҳеч бир мўмин эркак ва ҳеч бир мўмина аёл учун Аллоҳ ва Унинг Расули бирор ишга ҳукм қилганида, ўз ишларини ўзича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди»

/Аҳзоб сураси, 36 - оят/

Гапим охирида айтаманки, - Агар ҳали - ҳамон ўз фикрингизда қатиъй турган бўлсангиз, демак, сиз ҳали ўлим лаҳзаси нима эканини англаб етмабсиз. Лекин, бу гапларни ўлим лаҳзаси келганда англаб етасиз. Унутманг, ўлим ҳеч биримиздан йироқ эмас!!!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

@Sabran_yaa_nafsiy 🌸


#ИБРАТ


Бир аёл Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига келиб:
---“Эй Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга менга қалбимни шодликка тўлдирадиган солих фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” деди.
.
Мусо алайҳиссалом Роббиларига ўша аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла у зотга:
-Мен уни “АҚИЙМ” (Туғмас) деб ёзиб қўйганман”~ деб жавоб берди. Саййидимиз Мусо алайҳиссалом халиги аёлга:
---“Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти” дедилар. Аёл қайтиб кетди...
Орадан бир йил ўтгач, аёл яна келиб, Мусо алайҳиссаломга:
---“Эй Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга яна бир бор менга солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” дея илтимос қилди. Саййидимиз Мусо алайҳиссалом Роббиларидан у аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла:
-— “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деди. Мусо алайҳиссалом халиги аёлга: “Аллоҳ азза ва жалла:
---“Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти” дедилар...
Орадан бир йил ўтгач, Мусо алайҳиссалом бояги аёлни қўлида чақалоқ кўтариб кетаётганини кўрдилар. Ундан:
-— “Бу бола ким?!” деб сўрадилар. Аёл:
---“Бу менинг ўғлим” дея жавоб берди. Мусо алайҳиссалом Роббиларидан:
“Эй Роббим, Сен у аёлни “Ақийм” деб ёзиб қўйгандинг. Қандай қилиб унда бола бўлди?!” деб сўрадилар...
Шунда Аллоҳ таоло:
---“Ҳар сафар “Ақийм” деганимда, у “РОҲИЙМ” дерди. Бас, «РАҲМАТИМ» қудратимдан устун келди” деб мархамат килди !
Эй раҳмлиларнинг энг РAҲМЛИСИ !
Нақадар БУЮКСАН !
Эй карамлиларнинг энг Карамлиси!
Нақадар МЕҲРИБОНсан! :'(Эй фарзанд неъматига эришолмай, "УМИДСИЗЛИККА" тушаётганлар!
Аллоҳнинг раҳматидан НОУМИД бўлманглар!
Аллоҳга бўлган гумонларингизни гўзал қилинглар! Бошқалар қатори менга ҳам солиҳ фарзанд ато этади деб «ЯХШИ ГУМОНДА» бўлинглар!
@Sabran_yaa_nafsiy 🌸


Эр одоби.👨‍⚖

Эркак ўз аёлига гўзал хулқ, очиқ юз билан муомала қилади, одоб билан, нозик ва мулойим сўзлашади.

Аҳли-аёлининг ҳузурига кўчадан салом бериб киради ва уларнинг аҳволини сўрайди.

Аёли ёлғиз ва кайфияти яхши бўлса, сочларини силаб, суюб, турли илтифотлар кўрсатади.

Уни қайғули, хафа ҳолатда кўрса унга раҳм-шафқат кўрсатади, ҳол сўрайди, яхши сўзлар ила тасалли беради.

Турли ширин сўзлар, тасалли, ваъдалар билан хотининг кўнглиги хуш этади. Чунки аёл эриниг хонадонига бошқалардан умидсиз, яхши сўзга муҳтож бўлади.

Аёлига бола тарбиясида яқиндан ёрдам беради, бу соҳада унинг оғирини енгиллаш тиради. Динини тушунтириш, касб-ҳунар ўргатиш, жисмонан чиниқтириш кўпроқ оталар зиммасидадир.

Аёлини ўз сингари едиради, кийинтиради, ўтирадиган уйини жиҳозлаб беради, нафақаси ва харажатларини зиммасига олади.

Хотинини асло урмайди, дунё ишларида бўладиган айрим қусурлари учун сўкиб-термагайди.

Аёлининг дин ишларида йўл қўйган қусури учун бир кундан ортиқ гина-араз қилмайди, аёл жуда ҳаддан ошгандагина исломий танбеҳни қўллайди.

Аёлининг ёмон қилиқларига сабр этиб, уни тарбиялаш чорасини ахтаради. Ғазабига кирганда сукут қилади. Аёл киши заифа бўлгани учун ана шу сукутга таслим бўлади. Пушаймон чекиб, эридан узр сўрайди.

Хотини яхши хулқли бўлиб, хизматини комил адо этса, унинг ҳаққига дуо қилади. Аллоҳга ҳамду-сано айтади.

Аёли билан тирикчилик ва рўзғор ташвишлари хусусидагина маслаҳатлашади, бошқа катта ишларни унга юкламайди.

Хотинининг гуноҳ бўлмаган майда-чуйда қусур ва ҳийлаларига кўз юмиб, уларни билмасликка олади.

Унинг бутун сир ва айбларини ўзгалардан пинҳон тутиб, яширади.

Аёлининг номаҳрам ларга рўбарў ўтиришидан, улар билан ёлғиз қолишидан ёки апоқ-чапоқ бўлиб кетишидан рашк қилади.

Хотинига Қуръони каримни, Аллоҳнинг фарзлари ва дин одобларини ўргатади.

Аёлининг изнисиз сафарга, ҳаттоки ҳажга ҳам кетмайди. Аёли билан бахтли ҳаёт кечираётган бўлса, унинг устига яна уйланмайди.

Эркак аёлига ўзининг қайғу-ғамлари ва ташвишларини, душманлари ва зиммасидаги бурчларини айтиб, оромини бузмайди.

Аёл эрининг кечаю-кундуз хизматини қилгани, рўзғорининг барча юмушларини бажаргани, фарзандини боқиб, тарбиялагани, оиланинг посбони ва хазинабони, муниси ва ёри бўлгани учун ҳам эр унинг олдидан ҳам, орқасидан ҳам хайрли дуолар қилади, қарғамайди, баддуо қилмайди.


@Sabran_yaa_nafsiy 🌸


110. Тунги намоз – таҳажжуднинг фазилати

#Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар (бир йилга мўлжалланган)

Аллоҳ таоло “Сажда” сураси 16-оятида кечаси туриб намоз ўқийдиган бандаларини мақтаб шундай дейди:

«تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ المَضَاجِعِ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ خَوْفًا وَطَمَعًا وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ»

«Уларнинг ёнбошлари ўрин жойларидан йироқ бўлур (яъни тунларни ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо илтижо қилурлар».

“Ваз-Зариат” сурасининг 17,18-оятларида:

«كَانُوا قَلِيلاً مِنَ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ . وَبِالأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ»

«Улар кечадан озгина фурсатгина кўз юмар эдилар. Ва саҳарларда улар (қилган саҳву-хатолари учун) Парвардигоридан мағфират сўрар эдилар) дейди.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللَّهِ المُحَرَّمُ، وَأَفْضَلُ الصَّلاةِ بَعْدَ الفَرِيضَةِ صَلاةُ اللَّيْلِ» (رواه مسلم).

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойи (рўзаси)дир, фарз намозидан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ اسْتَيْقَظَ مِنْ اللَّيْلِ وَأَيْقَظَ امْرَأَتَهُ فَصَلَّيَا رَكْعَتَيْنِ جَمِيعًا كُتِبَا مِنْ الذَّاكِرِينَ اللَّهَ كَثِيرًا وَالذَّاكِرَاتِ» (رواه أبو داود).

Имом Абу Довуд Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қай бир киши кечаси туриб аёлини уйғотса ва биргаликда икки ракъат намоз ўқишса, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эр ва аёллар қаторига ёзиладилар», дедилар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّه صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «يَعْقِدُ الشَّيْطَانُ عَلَى قَافِيَةِ رَأْسِ أَحَدِكُمْ إِذَا هُوَ نَامَ ثَلاثَ عُقَدٍ يَضْرِبُ كُلَّ عُقْدَةٍ، "عَلَيْكَ لَيْلٌ طَوِيلٌ فَارْقُدْ" فَإِنْ اسْتَيْقَظَ فَذَكَرَ اللَّهَ انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَإِنْ تَوَضَّأَ انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَإِنْ صَلَّى انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَأَصْبَحَ نَشِيطًا طَيِّبَ النَّفْسِ وَإِلا أَصْبَحَ خَبِيثَ النَّفْسِ كَسْلانَ» (متفق عليه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан бирингиз ухлаган пайтида шайтон унинг бошининг орқасига учта тугун тугиб қўяди, ҳар бир тугунга (дам) уриб: «Ҳали тун узоқ, ухлайвер» дейди. Агар у уйғонса ва Аллоҳни зикр қилса, битта тугун ечилади. Таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Намоз ўқиса, яна бир тугун ечилади ва у одам тетик, дили равшан бўлади. Акс ҳолда, ялқов ва дили хира бўлиб қолади», дедилар.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ: «إِنَّ فِي اللَّيْلِ لَسَاعَةً لا يُوَافِقُهَا رَجُلٌ مُسْلِمٌ يَسْأَلُ اللَّهَ خَيْرًا مِنْ أَمْرِ الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ إِلا أَعْطَاهُ إِيَّاهُ وَذَلِكَ كُلَّ لَيْلَةٍ» (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Жобир розияллоҳу анҳу шундай дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Албатта, тунда бир вақт борки, қай бир мусулмон бу вақтга Аллоҳдан дунё ва охиратининг яхшилигини сўраган ҳолда тўғри келса, унга тилагини албатта беради ва бу вақт ҳар кечада бўлади» деганларини эшитдим.

@Sabran_yaa_nafsiy 🌸




#ТАҲИЙЯ

• ОДАТ ВА СУННАТ

• Агар одатга эргашиб «Хайрли кун !» ёки «Хайрли кеч!» десам яхшиликни фақат тонгга ёки кечга хослаган бўламан.

• Агар суннатга эргашиб «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!» десам сизга нисбатан эртаю-кеч Аллоҳ таолонинг саломи, раҳмати ва баракотини тилаб дуо қилган бўламан.

• Нақадар ажойиб ва нақадар кенгқамровли тилак, шундай эмасми?!

• Аллоҳ таоло ушбу таҳияйни жаннат аҳлларининг саломи қилди.

• Аллоҳим! Бизларни ҳам жаннат аҳларидан бўлишимизни насиб эт!

• Омин!

• Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Аҳмад Дийдот раҳимаҳуллоҳ.

@Sabran_yaa_nafsiy 🌸


? صبر اً یا نفسی ? dan repost
✅ ЭРТАГА ПАЙШАНБА!

📚Агар кодир булсангиз рузадорлар карвони билан бирга булинг! Агар кодир була олмасангиз - бошка диндошларимизга эслатинг .....Сиз билмайсизки сизнинг эслатишингиз сабаб, кимлар рузага койим булишини ...

🍀Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар
душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга)
кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор
бўлган ҳолимда кўрсатилишини
истайман» (Имом Термизий ривояти).


@Sabran_yaa_nafsiy 🌸


? صبر اً یا نفسی ? dan repost
Яқинларим, биродарларим,дўсту,ёрларим кутаётган рўза ойи келмоқда шу кунгача сизга ёмон гапириб ҳафа қилган бўлсам,ғийбат қилган бўлсам,билиб билмай кўнглингизна озор берган бўлсам хаммаси учун Аллоҳ розилиги учун кечирим сўрайман роббим кечиримли зот кечирганларни яхши кўради.
СИЗ ХАМ ЯХШИ КЎРГАН ИНСОНЛАРИЗГА ЮБОРИНГ🌹КИМНИ ЯХШИ КЎРАСИЗ

@Sabran_yaa_nafsiy 🌸


MashaAlloh ohirgacha o‘qing ⬇️

Amerikada ikki ayol bir vaqtning o'zida farzand ko'rishdi. Biri o'gil, biri qiz tug'di. Hamshiralarning xatosi tufayli kim o'g'il, kim qiz tuqqanini adashtirib qo'yishdi. Va qonlaridan DNKA tekshiruvini o'tkazishdi. Natijalar shu darajada yaqin ediki, muammoni hal qilolmadilar. Hayratda qoldilar. Ikki ayol ham o'g'il tuqqanini da'vo qilib, oyoq tirab olishdi. Va doktorlar o'zlaridan ham yuqoriroq tajribaga ega mas'ullarga bu xabarni yetkazishdi. Mas'ullarga bu xabar kelganda: buni musulmonlardan boshqasi hal qila olmaydi, deyishdi. Va Saudiya Arabistoni mamlakadigagi din olimlaridan biriga qo'ng'iroq qilishdi. Suhbat shunday kechdi.. Amerikalik: - Diningizda har bir muammoning yechimi borligini da'vo qilasizlar, a? Olim: -Xuddi shunday, -dedi. Amerikalik voqea'ni aytib berdi. Olim: - Yechim - juda oddiy. Har bir ayolning sutidan bir necha tomchi olib, uni tekshinringlar. Qaysi birini suti ozuqaviy moddalarga boy, to'yimli bo'lsa, o'g'il o'shaniki. Qaysi birinikida ozuqaviy moddalari o'zroq bo'lsa, o'sha qiz tuqqan bo'ladi, - dedi. Doktorlar ikki ayolning ham sutlaridan namunalar olishdi. Va judayam diqqat va sinchkovlik bilan tekshirishdi. Natija ma'lum bo'ldi. Kim o'g'il, kim qiz tuqqanini bilishdi. Bu ishdan judayam ajablanishdi. Va olimdan: -Sizlar o'g'il tuqqan ayolning suti, qiz tuqqanikidan ko'ra ozuqaviy moddalarga boy ekanligini qayerdan bilasizlar? - deb so'rashdi. Olim: - Buni Qur'ondagi oyat isbotlab turibdi. Alloh taolo shunday deydi: (للذكرمثل حظالأنثيين ) .... "Bir o'g'ilning nasibasi ikki qizning nasibasichadir", (Niso: 11), -dedi. Darhaqiqat, Allohning Buyukligining cheki yo'q. Allohdan O'zga iloh yo'qligiga va Muhammad alayhissalom Rosul ekanliklariga guvohlik beraman.
Alloh taolo barchamizni haq dinda sobit qilsin.

@Sabran_yaa_nafsiy 🌸


... Жаннатга бир дарахт экишни хоҳласангиз "СУБҲАНАЛЛОҲИ ВАЛ ҲАМДУ ЛИЛЛАҲИ..." калимасини айтинг ...

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Ибн Масъуддан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У менга:
"Эй Муҳаммад(соллаллоҳу алайҳи васаллам), умматингга мендан салом йўлла ва уларга хабар бергинки, жаннатнинг тупроқлари хушбўй, сувлари
шириндир. У бир текисликки, унга кўчат ўтқазиш "Субҳоналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар"дир", деди"

(Термизий ривояти).

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу дарахт экаётганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтиб қолдилар ва:
"Эй Абу Ҳурайра, нима экяпсан?" деб сўрадилар.
"Кўчат", дедилар. У зот:
"Бундан ҳам яхшироқ кўчатни ўргатайми? У "Субҳоналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар"дир.
Бу калиманинг ҳар бири учун сенга жаннатда бир дарахт экилади", дедилар
(Ибн Можа ривояти).

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Ким "Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳ", деса, унга жаннатда бир хурмо экилади"
(Термизий ривояти).

С_У_Б_Ҳ_А_Н_А_Л_Л_О_Ҳ

Яқинларингизга жаннатда кўчат экилишига сабабчи бўлинг!
Сизда хозирча бу имконият бор ...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•... Инсон вафот этганидан кейин ... ⏱ 😥

❤️Юрак.................. 10 дақиқа

🧠Мия........... .........20 дақиқа

👀Кўзлар.................4 соат

✋Тери......................5 кун

💪Суяклар................30 кунгача

📿Солиҳ амаллар....Қиёматга қадар яшайди.

Модомики💙 қалбингиз уриб тураркан, ☀️охират куни учун амаллар қилинг!

«Лаа илааҳа Иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ» ни кўпайтиринг! 🕋

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

🌹 Қалблар зикр билан яшнар

🌹 Субхааналлоҳ

🌹 Алхамдулиллаҳ

🌹 Лаа илааҳа Иллаллоҳ

🌹 Аллоҳу акбар

🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺

🐜 Чумолилар жамоъасидан катта ибрат

▪️«Эй чумолилар..! Масканларингизга киринглар, яна Сулаймон ва унинг лашкари билмай, сизларни босиб-янчиб кетмасин...»
(Намл сураси, 18 оят).

▪️Эътибор беринг, ҳатто чумоли ҳам «билмай» деб, яхши гумон қилмоқда...
Баъзи одамлар бундай яхши гумондан ожиздир...•┈•┈•┈•┈•❁🌺🌺🌺🌺❁•┈•┈•┈•┈•

... Мусулмон кишининг кундалик ҳаёти ФАЖР (эрта тонг) вақтидан бошланиши, бомдод намозидан сўнг то қуёш чиққунича бўлган вақтда БАРАКА борлиги алоҳида аҳамиятга молик...

... Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салом:
~ “Эй, Аллоҳим, умматимнинг тонгига барака бергин”, деб дуо қилганлар ..

(Имом Абу Довуд ривояти).

•┈•┈•┈•┈•❁🌺🌺🌺🌺❁•┈•┈•┈•┈•

@Sabran_yaa_nafsiy 🌸




ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛИШ УЧУН...

1. Ёмон инсонлардан узоқ юрмоғинг керак. Токи касалликлари сенга ҳам ўтмасин. Зеро, руҳ шамол кабидир. Агар хушбўй нарсаларнинг устидан эсиб ўтса, ҳиди ҳам хушбўй бўлади ва аксинча. Қалб тоза руҳли, одамохун кишилар суҳбатида баҳра топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек:
"Яхши ўртоқ мушк-анбар соҳиби, ёмони эса олов пурковчи темирчи босқони кабидир. Мушки анбар эгаси ё бу хушбўйликдан бир миқдорини сенга ҳадя этади, ёки сен ундан харид қиласан, ёхуд уни ҳидлаб фойда оласан. Аммо темирчи босқонидан чиқаётган аланга ё сенинг кийимингни ёндиради, ҳеч бўлмаса унинг бадбўй ҳидидан ҳидлашга мажбур бўласан".
2. Жунуб бўлган ҳолда ётиб ухламаслигинг керак.
3. Ҳамиша таҳоратли бўлмоғинг лозим. Зеро, таҳорат энг асосий исломий тамойиллардан биридир. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:
"Етти кунда бир марта ғусл қилиб, бош ва бутун жасадни ювмоқлик ҳар бир мусулмон учун зарур бўлган амаллардандир".
Ҳар бир руҳ таҳоратсизлик ва жунублик ҳолатидан нафратланса, таҳоратли ҳолидан масрур ва хушнуд бўлади ҳамда енгил тортади.
4. Нафсингни сўроққа тутмоғинг, уни Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрмоқликка даъват этмоғинг даркор. Шайх ибн Арабий дейдики, шайхларимиз кундалик амал ва гапирган сўзларининг ҳисобини қилиб, дафтарларига қайд этиб боришарди. Қечқурун, хуфтон намозидан кейин эса дафтарларидаги қайдларни кўздан кечиришарди. Агар кун бўйи қилинган амаллар истиғфор талаб этса, истиғфор айтишар, тавба қилинмоғи лозим бўлса тавба, шукр керак бўлса, Аллоҳга шукрлар айтиб, сўнгра ётишарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб шундай дейдилар:
"Киши дўстини сўроққа тутгани каби ўз нафсини тергаб, еб-ичаётганларининг қаердан келаётганлигини сўрамагунча муттақий бўлолмайди".
5. Ҳар кунги амалларингни назорат қилиб бор. Эътибор бергинчи, хайрли амалларинг кўпмикан ё ҳайвоний - ёмон амалларингми?
6. Инсонларнинг сендан юз ўгиришлари ёхуд сенга мойилликларидан таъсирлаганча алданиб қолмаслигинг керак. Чунки бу - сени қулга қул бўлмоқлик сари етаклайди. Бу эса олчоқлик белгисидир.
7. Қаҳқаҳа отиб кулмоқни тарк этишинг керак. Зеро, у сенлаги малаклик унсурини (фаришталик сифатини) ўлдиради. Шундан бўлса керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баланд овозда кулмаганлар. Фақатгина мулойим табассум қилганлар... Аслида қаҳқаҳа ифрот, қовоғи осиқлик эса тафритдир.
8. Кунда фақат саккиз соат ухлашга одатланиш керак. Чунки кўп ухламоқлик ҳам инсондаги малакиёт сифатларини ўлдиради, уни танбал қилади, ҳайвоний сифатларга куч бағишлайди.
9. Ўзингни кам гапиришга ўргатгин. Зеро, лақмалик - калтафаҳмлик белгиларидан бўлиб, "етти ўлчаб бир кесмоқлик"ка халал беради. Шошма-шошарлик ҳам ана шу ердан майдонга чиқади. Буни ҳамиша ёдингда тутгин.
"Ейингиз, ичингиз, фақат исроф қилмангиз" (Аъроф, 31-оят). дея марҳамат қилади.
11. Қорнинг очмагунча овқатланмаслигинг, тўймасдан дастурхон бошидан туриб кетишинг лозим.
12. Овқатланишдан олдин: "Бисмиллоҳ", еб бўлгач: "Алҳамдулиллаҳ", дейишни унутма.
13. Овқатланишга ўтирганингда ўнг тиззанг қорнингга тегадиган даражада тик бўлсин, чап оёғинг устида ўтир ва ўнг қўлда егин.
14. Кўзингни аёлларга қараш, уларнинг "чиройли" сувратини томоша қилиш каби ҳаром манзаралардан асрамоғинг зарур. Бу каби нарсалар инсондаги шаҳват унсурини ғалаёнга келтиради, ақл чироғини сўндиради ва ҳаё пардасини йиртиб ташлайди. Охир-оқибатда эса ғазабга учрайдиганлардан бўлиб қоласан.
15. Ўринсиз ҳазил-мутойиба ва мунозалардан узоқлашмоғинг лозим. Чунки булар инсон руҳига олчоқлик ва бировни мазах қилиш туйғусини жойлаштириб қўяди. Энг зарур бўлган виқор ва шахсиятнинг камол топишига халал беради.
Эй, иршод талабидаги қардошим! Юқорида санаб ўтганларимизнинг ҳаммаси манъ қилинган амаллардир. Ҳа, улардан узоқлашмоғинг даркор. Зеро, булар инсон шахсиятини йўқ қилиб, изтироб алангасига отади, уни масъулиятсиз бир ҳолга келтириб қўяди.


@Sabran_yaa_nafsiy 🌸


Xayrli tun 🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Alloh panohida asrasin 😊
@Sabran_yaa_nafsiy 🌸


Ҳаётингизда сизга нафи тегадиган қуйидаги маслаҳатларни ёдда тутинг.

🍃 Бахтли бўлишни истасангиз... Намозни ўз вақтида ўқинг...

🍃 Юзингиз нурли бўлишини истасангиз... Ярим тунда қиём бўлинг...

🍃 Кўнгил хотиржамлиликни истасангиз... Қуръонни тиловат этинг...

🍃 Соғлом бўлишни истасангиз... Унда рўза тутинг...

🍃Кунингиз қувончли ўтишини истасангиз... Истиғфор айтинг...

🍃 Гам қайғу сизни тарк этишини истасангиз... Дуо қилинг...

🍃 Ташвишлардан холи бўлишни истасангиз... «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтинг...

🍃 Баракангиз бўлишини истасангиз... Набий (алайҳи солату ва саллам)га саловат айтинг...

🍃 Осон савобга эга болишни истасангиз буни якинларингизга хам жунатинг!

══════ ❁ ✿ ❁ ══════
@Sabran_yaa_nafsiy 🌸


УЧ ДЎСТ

Бир кишининг учта дўсти бор экан...
У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан...

ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди...

Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам...

Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди...
Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН* қилинаётгани ва агар АЙБСИЗ*лигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди...

....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди...

....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса:
--- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди...

.... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди...

.... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти:
--- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ* эканлигингга ВАКИЛ ўтаман, ~ дебди...

БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)...

ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси (ҚАБР)гача олиб бориб, қайтадилар...

УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~ "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ* бўладиган ва биз билан кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир...

АЗИЗЛАР, УЧИНЧИ ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ БИЛАН ИНОҚРОҚ БЎЛАЙЛИК...!!!

@Sabran_yaa_nafsiy 🌸




ЖАННАТДА КИМЛАРГА УЙ ҚУРИЛАДИ?

Зуҳо намозини адо этувчиларга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки ўн икки ракат зуҳо намозини ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатда бир уй барпо қилади” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Байҳақий ривояти).

Масжид қурувчиларга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким Аллоҳ розилигини истаб масжид бино қилса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй барпо этади” (Имом Аҳмад, Баззор ривояти).

“Ихлос” сурасини ўқувчиларга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўн маротаба ўқиса жаннатда у киши учун бир қаср бино қилинади”, дедилар (Имом Доримий ривояти).

Таровеҳ намозини адо этувчиларга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки таровеҳ намозини адо этса, Аллоҳ таоло жаннатда унга нурдан уй барпо этади”, дедилар.

Сабр қилувчиларга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бир инсоннинг ёш боласи вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига айтади: “Бандамнинг гўдагини жонини олдингларми?” Улар: “Ҳа”, деб жавоб берадилар. “Унинг қалбининг мевасини қабз қилдингларми?” деб сўрайди. Улар: “Ҳа”, деб жавоб берадилар. “Бандам нима деди?”, деб сўрайди. Улар: “У Сенга ҳамд айтди ва албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз,- деди”, деб жавоб берадилар. Шунда Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандам учун жаннатда бир уй барпо этинглар ва уни “ҳамд” уйи деб атанглар!” деб буюради”, дедилар.

Хушфеълларга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен хушфеъл инсонга жаннатнинг энг юқорисидан уй берилишига кафилман” , дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

“ҲИДОЯТ” ЖУРНАЛ

@Sabran_yaa_nafsiy 🌸



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

106

obunachilar
Kanal statistikasi