Башарабукда (Фейсбук назарда тутилмоқда) кап-катта одамлар бир-бирини зум орқали дуэльга чақириб, шахсий сухбатларини оммага чиқариб, ғажишиб ётибди...
Ютубда эса бошқалари, ўша Башарабукда тортишганларни мавзусини олиб “Шок, ишкални давоми чиқди, аслида нима бўлганди?” деб чайнаб ётишибди...
Инстаграмда гивевей ёки – Фааа, фааа деб қотиб қоганлар обуначиларини “развлекать” қибўтирибди...
Телеграмда эса охирги 5-6 ой ичида яна 100 минглаб каналлар очилиб, ўзини “блогер” дегувчи ёш авлод "Давомини ўқиш учун устига бос", "Ҳамма кутган хабар", "Фалончини видеоси тарқаб кетди" деб, турли миш-мишлар, фисқу-фасод, бировнинг кулфати, авария, жанжал ва хоказоларни тарқатиб “одам йиғиш” билан банд...
Манетта эса пахта етилди, уни териш керакми? – Керак. Анетта, адрда қўйлар оч қобётипти. Эттаматтан кечгача трнетда умрингни ўтказгунча, ўқиб-ўрганиб, ишлаб, келажагингни қурсанг бўлмайдими, Матқовул?
Ҳамма блогер бўбкетоурса, қўйларни ким боқади?
...дейдиган одам йўқ!
@RaisBuva