24 июлдан бошлаб бола туғилганда бирданига поликлиникага ҳисобга олинади, боғчага жойлаштириш учун рўйхатга қўйилади, пропискага қўйилади
Давлат хизматлари марказларида синов тариқасида композит хизматлар ишга туширилади, бунда фуқаро битта ариза бериш эвазига бир нечта хизматдан бирйўла фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Нўъмон Муҳаммадиев маълум қилди.
«Композит хизмат нима дегани? Бунда фуқаро битта ариза бериш эвазига бир нечта хизматдан бирйўла фойдаланади. Масалан, бола туғилганда унга бирйўла бешта, яъни туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш, бир марталик суюнчи пули олиш, оилавий поликлиникага ҳисобга қўйиш, болани боғчага жойлаштириш учун рўйхатга қўйиш, пропискага қўйиш хизматлари кўрсатилади.
Ўтган ҳафта жума куни ишга туширишимиз керак эди, белгиланган муддатдан бироз кечга қолдик. Идоралар билан интеграция масаласида айрим техник масалаларни ҳал қилиш кутганимиздан кўпроқ вақт талаб қилди. 24 июль куни композит хизматларини тест шаклида ишга туширмоқчимиз», деган Нўъмон Муҳаммадиев.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram