?Social capital & Youth?

@SoCapitalUz Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

М.Ж.Норқобиловнинг саҳифасига хуш келибсиз!
❌ Don't be allowed to gossip, slander, aspersity and do ungratefulness in this channel❗
Муаллифлик ҳуқуқини ҳурмат қилинг!
© @SoCapitalUz
Мурожаат учун:
@Muzaffar_Jumayevich
? 996779533? 936389533
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
07.03.2019 12:15
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
230
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Ko‘rishlar
Ko‘rinishlar dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
E’lonlarning o‘rtacha qamrovi va ERR%
O‘rtacha qamrov va ERR dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
Kanalning repost va eslovlari
12 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
15 ta repostlar
ДТМ ОРИГИНАЛ
💫TAFAKKUR🎓
15 Jun, 17:20
🍀Fiz-mat zakovat🍀
15 Jun, 17:20
💫TAFAKKUR🎓
💫TAFAKKUR🎓
Hayot kundaligi
Fizika-Matematika fakulteti
15 Apr, 13:29
Pedagogika_fakulteti
11 Apr, 20:15
Pedagogika_fakulteti
11 Apr, 20:15
Pedagogika_fakulteti
Pedagogika_fakulteti
Pedagogika_fakulteti
Pedagogika_fakulteti
Pedagogika_fakulteti
22 Mar, 19:11
Pedagogika_fakulteti
21 Mar, 19:48
Pedagogika_fakulteti
16 Mar, 05:47
Pedagogika_fakulteti
11 Mar, 15:53
Fizika-Matematika fakulteti
@SoCapitalUz iqtibos olgan kanallari
TerDU
Xushnudbek.uz
Daryo — LIVE
TerDU
Huquqiy axborot
28 Feb, 13:31
Hi-Tech Bank
Savdogarbank
Asaka bank
Turonbank
«Orient Finans» XATB
Asia Alliance Bank
Xalq Banki | Rasmiy kanal
Mikrokreditbank
Трастбанк
NBU_official
АКБ "InfinBANK"
"Qishloq Qurilish Bank" ATB
Aloqabank
Agrobank
АКБ «Hamkorbank»
Ipak Yuli Bank
Kapitalbank Uzbekistan
SANOAT QURILISH BANK
@inspector_uz
O'ZBEKISTON YANGILIKLARI
💕 SENSIZ 💕
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️
26 Feb, 13:32
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
​​Биласизми?

Ўраб-боғланган банкнотлар дастасини ўз номинал қиймати бўйича бошқа номиналдаги банкнотлар дастасидан ажралиб туришини таъминлаш мақсадида, уларни ўраб-боғлашда фойдаланиладиган бандероллар қуйидаги ўзига хос чизиқ ва рангларга эга бўлиши, яъни:

100 сўмлик банкнотлар учун — эни 8 mm бўлган учта қизил йўлли;
200 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган учта жигарранг йўлли;
500 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган битта яшил йўлли;
1 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган битта кўк йўлли;
5 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган битта тўқ жигарранг йўлли;
10 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган иккита яшил йўлли;
50 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган иккита кўк йўлли;
100 000 сўмлик банкнотлар учун - эни 15 mm бўлган иккита тўқ жигарранг йўлли бўлиши шарт.

? @SoCapitalUz

???
To‘liq o‘qish
Қизингизни банкирга берманг!

Қизингизни берсангиз эрга,
Фикрингизни қўйинг бир ерга,
Умри ўтар термулиб йўлга,
Қизингизни банкирга берманг!

Эрта тонгда кўришиб бирров,
Яна ишга чопади дарров,
Қачон қайтар билмайди биров,
Қизингизни банкирга берманг!

Яна баланс ёпамиз дейди,
Эртасига очамиз дейди,
Индинга-чи бериб кредит,
Кейин босар бирдан аудит.

Янги йилда, йил якуни дер,
Очиқ баланс 8 чи март,
Ҳайит ошин ишхонада ер,
Қизингизни банкирга берманг!

Ишдан кейин ҳар кун йиғилиш!
Урф одатмас тўй, аза юриш,
Тўғри келса гар куёв қилиш,
Қизингизни банкирга берманг!

Унутмайди қанча омонат,
Кассасига қилмас хиёнат,
Унутади аммо боласин,
Қайси ойда туғилганин факт!

Тўлмай қолса пахта, айбдор!
Этак тутиб кезади шудгор,
Хотинини бўйнида рўзғор,
Қизингизни банкирга берманг!

Хар касбда бордир машаққат,
Сабр қилиб яшамоқ тақдир,
Мен ҳам сабр қиламан фақат!
Ахир менинг эрим хам банкир!

(Шеърни муаллифини аниқлашни иложи бўлмади)

? @SoCapitalUz
To‘liq o‘qish
Ассалому алaйкум муҳтарам онажонлар, қадрли опа-сингиллар, барчангизни 8-март хотин-қизлар байрами билан самимий табриклайман. Ҳеч қачон ғам-ғусса сизга яқин йўламасин!
Ҳурмат билан,
@SoCapitalUz
Harbiy bilim yurtlariga oʻqishda kirishda nomzodlarga qoʻyilgan talablar

Oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqish istagini bildirgan oʻn yetti yoshdan yigirma bir yoshgacha boʻlgan (oʻqishga qabul qilingan yili oʻn yetti yoshga toʻladigan) fuqarolar, shuningdek, oʻn sakkiz yoshdan yigirma besh yoshgacha boʻlgan harbiy xizmatchilar (harbiy xizmatni oʻtagan yoki oʻtayotgan yigitlar) topshirishlari mumkin.

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarligi quyidagi mezonlar boʻyicha baholanadi:

Turnikda tortilish mashqi.
100 metrga yugurish mashqi.
3000 metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchalari boʻylab.

Fuqaro yoshlar uchun:

12 marotaba – “aʼlo”;
10-11 marotaba – “yaxshi”;8-9 marotaba – “qoniqarli” baho qoʻyiladi.
14 va undan koʻp marotaba – “aʼlo”;

Harbiy xizmatchilar uchun:

12-13 marotaba – “yaxshi”;10-11 marotaba – “qoniqarli” baho qoʻyiladi.

Fuqaro yoshlar uchun:

14,0 soniyagacha – “aʼlo”;14,1-14,4 soniya – “yaxshi”;
14,5-15,0 soniya – “qoniqarli” baho qoʻyiladi.

Harbiy xizmatchilar uchun:

14 soniyagacha – “aʼlo”;
14.1-14.4 soniya – “yaxshi”;
14.5-15.2 soniya – “qoniqarli” baho qoʻyiladi.

Fuqaro yoshlar uchun:

12,40 daqiqagacha – “aʼlo”;12,40-13,20 daqiqa – “yaxshi”;
13,20-14,0 daqiqa – “qoniqarli” baholanadi.
12.40 daqiqagacha – “aʼlo”;
12.40-13.0 daqiqa – “yaxshi”;
Harbiy xizmatchilar uchun:
13.0-13.35 daqiqa – “qoniqarli” baholanadi.

Mudofaa vazirligi matbuot xizmati

? @SoCapitalUz
To‘liq o‘qish
Bugun Stalin oʻlganiga 66 yil boʻldi. Shu kuni, stalinizmning vahshiyliklari haqida fikrlab koʻrish kerak. Insoniyat tarixida Stalinga teng keladigan odamlardan faqat Gitler yoki Mao Dzedun boʻlishi mumkin.(Albatta Pol Pot, Lenin yoki Kim Ir Senlar ham juda koʻp insonlarni oʻldirishgan, lekin Mao bilan Stalinning qurbonliklari raqamlariga yaqin ham kelmaydi). Psixologiya va sotsiologiya adabiyotini oʻqisangiz “hech qachon qaytarilmaydi“ deyishganda, hali dunyoda koʻpgina “kichkina stalinlar“ paydo boʻlishiga amin boʻlasiz. Nima boʻlsa ham, bu kun tarixiy vahshiyliklarni eslash uchun yaxshi imkoniyat.

Mashhur tarixchi Oleg Xlevnyukning hisob-kitoblariga koʻra, 1937-1938-yillarda SSSRda Stalin rejalashtirgan NKVD operatsiyalarida, bir kunda oʻrtacha 1,5 mingta odam oʻqqa tutilgan. OʻRTACHA. BIR KUNDA. 1500 INSON. Stalinizm davrida mamlakatning umumiy insoniy yoʻqotishlari (jumladan, ommaviy ochlik tufayli) ikkinchi jahon urushi oqibatidagi yoʻqotishlar miqdoriga yaqin.

Shaxsan men uchun, O'zbek intelegentsiyasini tamoman qirib tashlanganligi eng katta yoqotishdir. Qodiriyni otganni kechirish qiyin...

Mediazona qiziq loyiha qilibdi:

https://zona.media/article/2019/03/05/stalin-1953
To‘liq o‘qish
Конституцияга ўзгартишлар ва қўшимча киритилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 26 февралда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган.

Ҳужжат билан 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилди:

79-модданинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатлари) 4-банди қуйидаги мазмундаги 4 ва 5-бандлар билан алмаштирилди:

«4) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимларга тасдиқлаш учун кўриб чиқиш ва маъқуллаш киради».

93-модда (Ўзбекистон Республикасининг президенти) биринчи қисмининг 11-банди (Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди ва лавозимларидан озод қилади) қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«11) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди ва лавозимларидан озод қилади».

98-модданинг (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади) ўн биринчи қисмидаги «бош вазир» деган сўзлар «бош вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Манба:Kun.uz

Каналга обуна бўлинг
??
@SoCapitalUz
To‘liq o‘qish
​​Илмийни ноилмийдан қандай ажратса бўлади?

Фаннинг ўзига хос принциплари бор. Бу принциплар илмий назарияни ноилмий назариядан ажратиб олишга ёрдам беради. Қизиқарли маълумот сифатида уларни санаб ўтаман:

1. Поппер принципи (фальсификация–верификация принципи) — нуқтаи назар илмий бўлиши учун уни инкор этиш имконияти бўлиши лозим. Масалан, кимдир “Сталин буюк шахс” деса, бу илмий факт эмас, балки унинг субъектив қарашидир, негаки кимнингдир буюклигини фактлар билан исботлаб ҳам, рад қилиб ҳам бўлмайди;

2. Оккам принципи — битта нарсани осон ва қийин йўл билан тушунтириш имкони бўлса, осон йўл одатда тўғри бўлади. Масалан, ўзга сайёраликлар борми, йўқми деган саволнинг икки жавоби бор: улар бор, улар йўқ. Бу ҳолатда энг оддий жавоб “улар йўқ” бўлади, негаки улар бўлишининг эҳтимоли улар йўқлигининг эҳтимолидан минглаб баробар паст;

3. Хэнлон принципи — бирор нарсани тушунтиришда биринчи галда инсоний хатолар сабаб сифатида кўрсатилиши лозим. Хатолар сабаб эмаслиги аниқлансагина кимдир қасддан шу ишни қилгани сабаб сифатида кўрсатилиши мумкин. Дейлик, бирор мамлакат иқтисодий қолоқлигини икки хил тушунтириш мумкин: яҳудийлар фитнаси ва ҳукуматнинг хатолари. Бундай ҳолда энг тўғри жавоб “ҳукуматнинг хатолари” бўлади, лекин айримлар (айниқса ҳукуматнинг ўзи) муваффақиятсизликни кимларнингдир фитнаси билан тушунтиришга мойил бўлади. Хуллас, фитна назарияларига ишонманглар;

4. Хитченс принципи — кимдир бирор нуқтаи назарни илгари сурса, унинг ўзи дастлаб шу нуқтаи назарининг тўғрилигини исботлаб бериши шарт. Масалан, кимдир келиб, “эволюция назарияси ёлғон, гапим ноҳақ бўлса, исботлаб бер” деса, бу гапи билан у илм доирасидан чиқиб кетган бўлади. Унинг фикри илмий бўлиши учун дастлаб унинг ўзи эволюциянинг ёлғонлигини исботлаб бериши ва шундан кейингина оппонентларидан қарши аргументлар сўраши талаб этилади.

? @SoCapitalUz
To‘liq o‘qish
- Хизматдан бўш вақтларингни ўқиш билан ўтқаз, ўқишдан бўш вақтларингда иш қил (хизматингни бажар).

-Яхши бўлишга озгина тиришиб кўринг-ёмонликни қилишга ярамай қоласиз.

Конфуций

@SoCapitalUz
Hurmatli, kanalimiz kuzatuvchilari oramizda boshqa viloyatlar va xorijda bizni kuzatib borayotganlar bor. @terdu340 kanaliga a'zo bo'lib, o'zingizga kerak bo'lgan yangiliklarlar birinchilardan bo'lib xabardor bo'ling.

P.S. Agar orangizda abituriyentlar bor bo'lsa o'zingiz uchun "QABUL-2019" bo'yicha oxirgi yangiliklar berib boriladi. Postlarning barchasi maxsus tekshirilgan hamda ishonchli. Yolg'on ma'lumotlarga chalg'imang...

Hurmat bilan Mirqosim Tilovov - Tarix fakulteti

https://t.me/joinchat/AAAAAEIevQLn53XYEeHqfA
To‘liq o‘qish
Oʻzbekiston Tashqi ishlar vazirlari:

1. Sarvar Azimov (1990-1991)
2. Shahlo Mahmudova (1991-1992)
3. Ubaydulla Abdurazzoqov (1992-1993)
4. Sodiq Safoyev (1993-1993)
5. Saidmuxtor Saidqosimov (1993-1994)
6. Abdulaziz Komilov (1994-2003)
7. Sodiq Safoyev (2003-2005)
8. Elyor Gʻaniyev (2005-2006)
9. Vladimir Norov (2006-2010)
10. Elyor Gʻaniyev (2010-2012)
11. Abdulaziz Komilov (2012 yildan buyon)

? @SoCapitalUz
To‘liq o‘qish
No comment!

? @SoCapitalUz
No comment!

? @SoCapitalUz
Hokimlarimiz ahil

? @SoCapitalUz
Ijtimoiy reklama...

"Agar muz eriydigan bo'lsa, bu hayvonlar nobud bo'lishadi".

P.S. Barchasiga inson aybdor

? @SoCapitalUz
Gap shunda ediki, o'sha vaqtlarda oltin izlovchilar orasida singa* kasalligi keng tarqalgandi. Kartoshka esa uni oldini oluvchi ajoyib vosita hisoblangan.?

* Vitamin yetishmasligi tufayli yuz beradigan, darmonsizlik, tish milklarining boʻshashuvi, qonashi va tishlarning toʻkilishi bilan xarakterlanadigan kasallik.

? @SoCapitalUz