Тугамайди рўзғорнинг ками,
Ҳар ташвишга сиқилиб юрманг.
Ёғилса ҳам дунёнинг ғами,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Алҳамдулиллоҳ иймонинггиз бор,
Зикр қилинг, қўрғонинггиз бор.
Ўлимгача имконинггиз бор,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Енгинг дунё заҳматларини,
Қилинг ҳалол меҳнатларини.
Сананг Ҳақнинг неъматларини,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Иймон бўлсин кўнгил гавҳари,
Унга тенгмас дунёнинг зари.
Надоматни итқитинг нари,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Ҳар нарсани олманг назарга,
Чиқдик ахир олис сафарга.
Кўниш керак қазо-қадарга,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Сабр берсин, аввало, Эгам,
Синдирмасин ҳеч қандай ситам.
Синов келса жону молга ҳам,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Ўтар умр, айланар соат,
Энг сокин дам-Аллоҳга тоат.
Келса ҳамки ўлимга навбат,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Кўтарманг ҳеч ўтмишнинг юкин,
Қилманг ташвиш келажак учун,
Мамнун яшанг, фақат шу бугун,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
@Statusarmon
Ҳар ташвишга сиқилиб юрманг.
Ёғилса ҳам дунёнинг ғами,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Алҳамдулиллоҳ иймонинггиз бор,
Зикр қилинг, қўрғонинггиз бор.
Ўлимгача имконинггиз бор,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Енгинг дунё заҳматларини,
Қилинг ҳалол меҳнатларини.
Сананг Ҳақнинг неъматларини,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Иймон бўлсин кўнгил гавҳари,
Унга тенгмас дунёнинг зари.
Надоматни итқитинг нари,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Ҳар нарсани олманг назарга,
Чиқдик ахир олис сафарга.
Кўниш керак қазо-қадарга,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Сабр берсин, аввало, Эгам,
Синдирмасин ҳеч қандай ситам.
Синов келса жону молга ҳам,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Ўтар умр, айланар соат,
Энг сокин дам-Аллоҳга тоат.
Келса ҳамки ўлимга навбат,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Кўтарманг ҳеч ўтмишнинг юкин,
Қилманг ташвиш келажак учун,
Мамнун яшанг, фақат шу бугун,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
@Statusarmon