Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/
Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси айбдор деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Аввалроқ биз тошкентлик мусиқа ўқитувчиси Султанов А. ҳақида ёзган эдик, у ўзининг уйида машғулотлар пайтида ўзининг вояга етмаган шогирд қизини зўрламоқчи бўлган. Воқеа саҳифаларимизда эълон қилингач, эркакка ЎзР ЖК 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга етмаган шахс билан жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш) билан иш қўзғатилди.

Бизга кейинчалик унинг собиқ ўқувчиси боғланди, у ҳам устози томонидан тегажоғликка учраганини сўзлади. У шунингдек, Султанов ўқувчи қизларига тегажоғлик қилиши одат тусига кирганини таъкидлади.

Жиноят ишлари бўйича суд ҳукми билан ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 8 йил қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Телеграм каналида маълум қилинди.

Қонунчиликдаги ўзгартиришлар билан айбдор деб топилган эркак жазони ўташ муддатини қисқартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қила олмаслигини алоҳида таъкидлаш жоиз, яъни у жазони тўлиқ ўтайди.

Биз жабрланган қиз ва унинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашимиз, шунингдек, адолат қарор топиши учун шунча йил ўтса-да ўз бошидан кечирганларини баҳам кўришдан қўрқмаганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

#СукутСақлама


Ҳиндистоннинг энг камбағал аёллари учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ва таъмирлашга ўқитилиб, бу кўникмалар қишлоқ хўжалигида қўлланилади ва иш ўринлари сони кўпайтирилади

Бу ҳақда Ҳиндистон мустақиллигининг 77 йиллигига бағишланган тадбирда мамлакатнинг бош вазири Нарендра Моди маълум қилди. Унга кўра, мамлакатни аёллар бошчилигидаги тараққиёт илгари сурадиган ягона кучдир.

“Биз дронлар билан ишлаш, таъмирлашни ўргатамиз, Ҳиндистон ҳукумати уларни минглаб аёлларнинг ўз-ўзига ёрдам гуруҳларига тақдим этади. Улар махсус ўқитилиб, биз қишлоқ хўжалиги ишлари учун дрон хизматларини кўрсатишни бошлаймиз. Биринчи навбатда 15 минг нафар аёлларнинг ўз-ўзига ёрдам бериш гуруҳидан бошлаймиз”, — деди Бош вазир.

IoTechWorld Avigation компанияси директори Дипака Бхардваджага кўра, аёлларни учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш кўникмаларига оммавий равишда ўргатиш мамлакат қишлоқларида агробизнес имкониятларига ижобий таъсир кўрсатади ва аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун қўшимча иш ўринларини яратади.

Манба: тгк lmdlf

#СукутСақлама


Манба: femvisually

#СукутСақлама


FIDE Халқаро шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган Global Exchange Forum'да гроссмейстер Девид Смердон “Шахматда гендер ҳақидаги фактлар ва афсоналар” тадқиқотини тақдим этди. Маълум бўлишича, аёллар барча ёш тоифаларида эркакларга қараганда тезроқ мусобақаларни тарк этишади ва бу айниқса 16 ёшдан кейин кучаяди. Мутахассиснинг фикрича, ўйинчиларга гендер стереотиплари кучли таъсир кўрсатади.
Смердоннинг сўзларига кўра, рақиблар рейтинги тенг бўлса ҳам, аёл шахматчилар эркакларга қарши ёмонроқ ўйнашади. Эркак ўйинчилар ўзларини ишончли ҳис қилишади ва узоқ пайт таслим бўлишмайди. Бундан ташқари, баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, болали аёллар ёмонроқ ўйнайди. Смердоннинг сўзларига кўра, эркакларда бундай қарамлик кузатилмайди.

Девид Смердон таъкидлаганидек, аёлларда эргашиш мумкин бўлган кучли намуналар йўқ. Айни пайтда улар катта роль ўйнаши мумкин. Масалан, Угандада математикадан имтиҳон топширишдан олдин Фиона Мутесининг “Катве маликаси” филмини томоша қилган қизлар имтиҳондан 44 фоизга кўпроқ муваффақиятли ўтишган. Қизлар учун намуна сифатида нафақат энг яхши ўйинчилар, балки аёл мураббийлар, ҳакамлар, ташкилотчилар ва шарҳловчилар ҳам бўлиши мумкин. 

Шахмат ўйнайдиган аёллар сонини кўпайтириш учун Девид Смердон ҳар йили ўтказиладиган FIDE иқтидорли қизлар йиғинига ҳомийлик қилишни ва миллий лигаларда аёллар учун квота жорий этишни тавсия қилади.

Манба: burninghut

#СукутСақлама #гендертенглик


Huquqiy axborot dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Ишламайдиган хотин ҳам умумий мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#ЛойиҳаВолонтёридан
#ҚалбФарёди
#КрикДуши

Лойиҳамизнинг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари пешлавҳасида «Ўзбекистонда гендер зўравонликка қарши курашиш лойиҳаси» экани ёзиб қўйилган. Бу нима дегани?

Ўзбек тилини билмайдиганларга ҳижжалаб тушунтираман: Лойиҳамиз Ўзбекистондаги ва хорижда бўлган ўзбек аёлларига нисбатан зўравонлик, шунингдек, ўзбек эркаклари хорижлик аёлларга нисбатан қилган зўравонликлари масалаларини ёритади, ахборот беради, умуммаънода Ўзбекистон миқёсида аёлларга нисбатан ЖИНСГА ОИД зўравонликка қарши курашади.

Жинсга оид зўравонликка оммавий қирғин - урушлар натижасида эркаг-у аёл, қари-ю ёш аралаш вафот топаётган вазиятлар, бахтсиз ҳодиса, ишдаги конфликт (жинсга алоқадор бўлмаган) сабаблар КИРМАЙДИ!

Лойиҳамиз гендер зўравонлик тематикасида фаолият юритар экан, биздан маҳаллада фойдаланилмай ётган ернинг фалончига фалон сўмга сотиб, ўзлаштирилиши, турли сервисларда йўл қўйилаётган фирибгарликлар, нега Грин-кардда омади келмаётгани сабаби, Фаластиндаги урушда аёллар қорнида ҳомиласи билан нобуд бўлаётгани, (Украинадаги уруш ҳақидаям ёзганимиз йўқ, #есличё), янги қурилган (новостройка) кўпқаватли уйларнинг лифти ё канализация тизими нега яхши ишламаслиги, одамларнинг НУЖлар томонидан ўғрилаб кетилаётганига АҚШ ҳукумати нега жим қараб тургани масалаларини ёритиб чиқишимизни сўраманг ва талаб қилманг! Биз «Қасоскорлар»даги суперқаҳрамонлар эмасмиз, бизда Торнинг болғаси, ўзи учар, қуролли суперкостюм, Капитан Американинг қалқони йўқ. Қўлимиздаги қуролларимиз - смартфонлар, планшет ва компьютерлар, «супер қобилиятларимиз» - ҳуқуқий саводхонлик, психологик таълим, хорижий тилларни билиш, ижодкор ва таржимон «қалам»и, ўзимиз оддий инсонмиз ва зўравонликка қарши қўлимиздан келганча курашамиз холос!

Сиз эса, ниманидир ўзгартиришни истасангиз, шунчалик бошқаларга ёрдам бермоқчи бўлсангиз, ўзингиз оғриқли деб билган юқоридаги ва бошқа муаммоларни ўзингиз кўтариб чиқинг, ёритинг, устида бош қотириб, бирор ечим таклиф қилинг! Шунда, муаммолар бирин-кетин ҳал бўла бошлайди, ишонаверинг. Ахир, биз ҳам шундай қиляпмиз-ку, ҳеч кимдан ҳеч нима талаб қилмай, бировни нега фалон масалани кўтариб чиқмадинг, деб маломат қилмай, жимгина ўзимиз муҳим деб билган ишимизни қилиб юрибмиз-ку?

Ва, охирги масала, ЛОЙИҲАМИЗ КЎНГИЛЛИЛАР ТОМОНИДАН ЮРИТИЛАДИ, ҲЕЧ КИМ, ҲЕЧ КИМ ТОМОНИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛМАЙДИ! Келаси сафар, қанақадир «гранД/Т» эвазига нимадир масалани ҳал қилиб бераётганимиз борасида туҳмат қилсангиз, қонун олдида жавоб беришингизга тўғри келади!

#СукутСақлама


Азиза Умарова ўз саҳифасида ёзмоқда:
Дурдона Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлагач, магистратурани Японияда давом эттирган ва кейинчалик АҚШ га кўчиб ўтди. Жуда фаол, ақлли қиз эди.
Охирги соатларда Дурдонанинг исми фожеали хабарда пайдо бўлди. Пенсильваниядаги уйида собиқ эри (у ҳам Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси) аввал аёлни, кейин ўзини отиб ўлдиради. Иккаласи ҳам вафот этди. Икки нафар фарзанди қолди.
Кўриб турганимиздек, аёллар, ҳамма жойда ўлмоқда. Турли мамлакатларда. Ажрашгандан кейин ҳам аёлни қўйиб юбора олмайдиган эркаклар қўлида...


Шу ўринда биз қуйидаги мақолани яна бир бор эслатишни маъқул кўрдик.

Аёлларни жинсига кўра қасддан ўлдириш – фемицид – глобал муаммодир. БМТнинг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили 50 000 га яқин хотин-қизлар яқин партнёрлари ва оила аъзолари қўлидан ҳалок бўлади. Бу ҳар куни 137 йўқотилган ҳаёт дегани. Бу рақам фақат оила аъзолари ва партнёрлари томонидан содир этилган қотилликларни ўз ичига олади ва хотин-қизларнинг қуролли тўқнашувлар ва сарпо билан боғлиқ ҳолда ўлдирилишини ўз ичига олмайди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу кўрсаткич реал рақамдан анча паст, чунки кўплаб мамлакатлар ҳукуматлари аёллар қотиллиги ҳақидаги маълумотларни яширади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, фемицид эркакларни ўлдиришдан фарқ қилади, чунки аксарият ҳолатлар "узоқ давом этган оилавий зўравонлик, таҳдид ёки қўрқитиш, жинсий зўравонлик ёки аёлнинг партнёрига қараганда камроқ куч ёки ресурсларга эга бўлган ҳолатлар билан боғлиқ".

Партнёрлари ва оила аъзолари томонидан содир этилган фемицидлар "ғолиби" Осиё: маъруза эълон қилинган санагача у ерда ҳар йили гендерга асосланган 20 000 та ўлим ҳолати аниқланган. Кейинги ўринларда Африка (19 000), Америка (8 000) ва Европа (3000).

Гендер тенглиги бўйича Европа институтига кўра фемицид:
• Интим партнёрнинг зўравонлиги натижасида аёлларнинг ҳозирги ёки собиқ эри ёки йигити томонидан ўлдирилиши.
• Аёлларнинг қийноққа солиниши ва ўлдирилиши.
• “Номус” учун хотин-қизларни ўлдириш.
• Қуролли тўқнашувлар шароитида хотин-қизларнинг мақсадли ўлдирилиши.
• Қиз чақалоқларни ўлдириш ва ҳомиладан жинсига кўра қутулиш.
• Жинсий органларни кесиш билан боғлиқ ўлимлар.
• Жодугарликда айблаш.
• уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар савдоси, одам савдоси ва қуролларини тарқатиш билан боғлиқ бошқа аёллар қотилликлари.

#СукутСақлама


Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари dan repost
Ўзбекистон оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисоблаган Марказий Осиёдаги илк давлат бўлди. Минтақада бу мавзу табу бўлган. Маълум лавозимларда ўтирган баъзи эркак раҳбарлар бу нормаларни қабул қилишни хоҳламаган. Бу ҳақда Танзила Нарбаева БМТ ахборот хизматига берган интервьюсида айтиб ўтди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/03/15/family-violence/

Telegram | Instagram | @GazetaOzb' rel='nofollow'>YouTube


🎞Халқаро хотин-қизлар куни мавзусини давом эттириб, сизни "Қадр" қисқа метражли фильмини томоша қилишга чақирамиз.

Кўплаб хотин-қизлар дуч келадиган ҳақиқий ҳаётдаги қийинчиликлар ва тўсиқлар мисолида фильм аёл-қизларга сармоя барча учун хаётни яхшилаши мумкинлигини очиб берди.

🇪🇺Фильм Европа Иттифоқи молиявий кўмагида суратга олинган.

👉https://youtu.be/q13L-vnRKPk

#СукутСақлама #ЛойиҳаТавсияси


bi1 супермаркетлар тармоғи аёл тадбиркорлиги тарафида

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Payme #АёлТадбиркорлигиТарафида хештеги остида аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш бўйича турли тадбирларни ўз ичига олган йирик акцияни ўтказмоқда. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган аёлларга совғалар тақдим этилди. PizzaPitch Women тадбирида эса тадбиркор аёллар ўзларининг энг яхши лойиҳаларини намойиш этган бўлсалар, 9 март куни бўлиб ўтган U-ENTER кўргазмасида 45 нафар аёллар таниқли бизнесмен ва инвесторларга ўз ғояларини намойиш этди ва уларнинг 5 таси Payme томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.

Шундай ҳайрли руҳда Payme ташаббуси доирасида Франциянинг арзон нархлардаги дўконлар тармоғи bi1 тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни пештахталарда визуал тарзда ажратиб кўрсатишга имкон берувчи технологияси орқали аёллар бизнесини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.

Бу мижозларга аёлларнинг бизнес лойиҳаларини ривожлантиришга ҳисса қўшган ҳолда маҳсулотларни онгли равишда танлаш имконини беради.

Payme‘нинг бундай кампаниясини қўллаб-қувватлаймиз!

#СукутСақламаАёлТадбиркорлигиТарафида


#Ўқувчилардан

Мен турмуш ўртоғимнинг бошқа бир аёли ва ундан фарзандли бўлганини билиб қолдим. Бу ҳолатда қандай интизомий чора кўриш мумкин?

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Йўқ, бу ҳолатда ҳеч қандай интизомий жазо кўзда тутилмаган. Лекин юридик маслаҳат керак бўлса, Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: @nemolchilaw_bot

____
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан


Алимжановнинг Parda Podcast'даги чиқиши бўйича Сукут сақлама лойиҳасини турли ижтимоий тармоқларда белгилашибди, муносабат билдиринглар деб ёзишибди. Элдор Асанов ҳолат бўйича жуда зўр пост берибди. Уни шундоқ улашишни маъқул кўрдик.

"...Гап шундаки, бир оми маънавиятчи учун жинсий ҳаёт ҳақида ахлоқий қарашларига мос келмайдиган ҳар қанақа гап — "чириган" Ғарб таъсири/фитнаси ва феминизмнинг салбий оқибати. Аслида эса Алимжановнинг гапларида уни феминист қиладиган бирор нарса кўрмадим. Феминистлар айтяпти ва тўғри айтяпти — ака патриархал, сексист гапларни кўп гапирди, аёлларга секс объекти сифатида қарашини кўрсатди (бу нарса "аёлларни объективация қилиш" дейилади ва феминизмда қаттиқ қораланади).

Феминизм ким ким билан ётиб-туриши ҳақида эмас. У ижтимоий ҳаётда аёлларга бўлган муносабат ҳақида. Бир эркак аёлни уйга қамаб қўйиши мумкин, бошқа бири эса қизларни пайпоқдай алмаштириши мумкин. Феминизм нуқтаи назаридан иккиси ҳам сексист — аёлларни ўзига тенг кўрмайдиган нафс қули, фақат бири никоҳ ёрдамида муносабатини қонунийлаштиради, ахлоқийлаштиради, маълум ижтимоий мажбуриятларни зиммасига олади, бошқа бири эса бу нарсалардан қочади.

50—60-йилларда, жинсий инқилоб замонида бир муддат бетартиб жинсий ҳаёт эркинлик рамзига айланган. Бу радикал консерватизмга қарши бир радикал жавоб эди — "тана меники, билганимни қиламан" дегандай протест эди. Бунга "билганингни қил унда" деган жавоб олинди, натижага эришилди, ҳамма шахсий ҳаётини ўз билганича қуряпти, осмон узилиб ерга тушгани йўқ. Бугунги муаммолар бошқа.

Хуллас, айтмоқчи бўлганим — Алимжанов биз — ғарбпараст байденқул масонларнинг проектимиз эмас. У на сиёсий, на ижтимоий қарашларда бизга ҳаммаслак эмас, аммо унинг касрига биз гап эшитяпмиз.

"Замонавий" ғарбона/либерал ахлоқ (аслида ахлоқ жуда кенг тушунча, майли шахсий ҳаётга оид қисми дейлик) ўнта билан, юзта билан юр, оила қур/қурма демайди, унинг принциплари универсалроқ: биринчидан, муносабатлар ота-она, маҳалла, жамият босими билан эмас, севги ва ўзаро симпатия асосида қурилиши керак, ирқ ёки бошқа жиҳатларга кўра одам ажратмай, инсон сифатида севиш ва севилишни ўрганиш керак; иккинчидан, муносабат хоҳ қисқа муддатли бўлсин, хоҳ бир умрлик бўлсин, зўравонликсиз, мажбурловсиз, эркин, ихтиёрий, жуфтнинг ўз хоҳишига кўра қурилиши лозим; учинчидан, муносабатда ўзаро тенглик муҳим, қайси бир жуфтликда тенглик бўлмаса, бу ўзаро келишув ва розилик билан бўлиши керак, нотенглик зўравонликка айланиб кетмаслиги керак; ниҳоят, бировнинг ҳаётига аралашмаслик керак — кимдир диний оила қурар, кимдир ҳар ҳафта жуфтини алмаштирар, кимдир ёлғиз яшар, сенга ва жамиятга зарари тегмаса, мажбурлов, зўравонлик бўлмаса бўлди. Бундан универсалроқ, соғломроқ қарашни кўрмадим ҳали".

#СукутСақлама #Фикр


2 метр сув чуқурлигида ҳам, 6 метр чуқурликда ҳам чўкиб вафот этган одам ўлган ҳисобланади. Анави одам чўккан жой сийракроқ бўлгани билан "тирикроқ" бўлиб қолмайди. Иккиси вафот этди, яқинлари учун мотам бир хил.

Жисмоний ёки руҳий жароҳат олган инсонларни ҳам қиёслаб бўлмайди, иккиси ҳам жароҳат олди. Вой сенинг жароҳатинг меникичалик ёмон эмас экан, нолима дейишга ҳаққингиз йўқ.

Бу мусобақа эмас, ҳар ким қўллаб-қувватланишга ҳақли.

#СукутСақлама


Нега зўравонликни бошидан кечирганлар сукут сақлайди?

6-сабаб.

Ғоя: marianakori

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз


8 март куни Mattel ўзининг 65 йиллиги муносабати билан саккизта янги Барби қўғирчоғини тақдим этди! 💖

Линейка "Ролли моделлар" деб номланди.

Коллекцияда таниқли аёлларнинг мини-нусхалари тақдим этилган:

Хелен Миррен — актриса;
Майра Гомес — журналист, актриса;
Виола Дэвис — актриса, фаол, ёзувчи;
Николь Фудзита — модель, телебошловчи;
Шанайя Твейн — хонанда;
Энисса Амани — комедия устаси, фаол;
Кайли Миноуг — хонанда:
Лила Авилес — режиссер, продюсер ва сценарийлар муаллифи.

#СукутСақлама #Аёллар


10 март куни Халқаро аёл судьялар куни сифатида нишонланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, “Судларга аёл судьяларнинг киритилиши суд тизимининг шаффофлигини таъминлаш йўлидаги ижобий қадамдир".

Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида 200 нафар аёл судья фаолият юритади. Фоизларда бу тахминан судьялар умумий сонининг 13 фоизига тенг бўлса-да, сўнгги йилларда бу кўрсаткич ошиб бормоқда. Биз хотин-қизларни фаолликка, бўш судьялик ўринларига (ҳозирда улар 112 тага тенг) ҳужжат топширишга, Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимидаги фикрлар хилма-хиллиги ва ҳаётий тажрибаларини оширишга чорлаймиз.

9 нафар аёл судья давлат мукофотларига сазовор бўлди, бироқ уларнинг ҳар бири алоҳида эътирофга лойиқ, деб ҳисоблаймиз. Бу тизимда фаолият юритиш баъзан оқимга қарши сузиш, нотўғри қарашларга қарши курашиш, ўзларини ҳимоя қилишни англатади. Ишингиз учун раҳмат деймиз ва келгуси ишларингизга омад тилаймиз!

#СукутСақлама


Бугун жамоамизнинг шижоатли, қувноқ ва зукко волонтери Диля Муратова туғилган кунини нишонламоқда.

Диля, бугунги шижоатингиз, ёрдам қўлини чўзишга тайёр туришингиз ва эмпатиянгиз ҳеч қачон йўқолмасин. Муҳими, соғ бўлинг! Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

#СукутСақлама


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Payme ва Asaxiy – аёллар тадбиркорлиги тарафида

Payme ўзбекистонлик тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Мазкур роликдан кўзланган мақсад – карьера ва шахсий ҳаёт ўртасида мувозанат сақлашда аёллар дуч келадиган муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш. Қўллаб-қувватлайдиган кишини топиш, шунингдек, юқори масъулият талаб этадиган барча ишларга улгуриш баъзан осон бўлмайди.

«Энг асосийси – тўхтамаслик» — дейилади мурожаатда.

#СукутСақлама


“Қиз болага бокс нега керак”, дейишганди”. Аслида аёллар кўпига қодир

Бир эмас бир нечта соҳада катта муваффақиятларга эришган, 16 ёшида 5 та тилда эркин суҳбатлаша оладиган, спортчи, рассом ва ҳуқуқшунос қиз Гафурова Мухлиса Hudud24.uz билан суҳбатда ўзининг муваффақиятли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилди.

Видеони кўриш 👉 https://youtu.be/3LC1Vfh4Lyc

#СукутСақлама


Асанов формати dan repost
8 март — аёллар ҳуқуқи йўлида XX асрда шиддат билан олиб борилган курашнинг бир рамзидир. Бугун "фоҳишалар байрами экан", "масонлар мусулмон аёлларни бузмоқчи экан" каби конспирологик сафсатага ишониб, бу байрамни нишонламаётган хотин-қизлар (консерватор эркаклар майли энди, одам бўлмайди) улар бугун одам сафида кўрилаётгани ва эркин яшаётгани учун феминистик ва сўл ҳаракат олдида қарздорлигини билмайди. Билса, бу курашга жонини тиккан одамларни хотирлаб қўярди ҳеч бўлмаса.

XIX—XX асрлар — буюк ўзгаришлар даври, стачкалар, тўнтаришлар, қуролли кураш қаторида илм-фанда улкан ютуқларга эришилган, инсониятнинг ғоявий бойлиги кескин ўсган. Бир сўз билан айтганда, биз бугун яшаб турган дунё вужудга келган. Ҳамда тарихда илк бор тор доира эмас, миллионлаб одам ўз тақдирини ҳал қилиш эркига эга бўлишга интилган, ижтимоий жараёнларда фаол қатнашган.

Инсоният эришган ютуқларни ривожлантириш ўрнига сал тескари йўлга кетиб қолди: яна миллатчилик, нацизм ғояларига қайтиш, консерватизмнинг кучайиши, миллионларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиб, диний, идеологик догмаларга кўр-кўрона эргашишга ундаш, яна аёлларнинг ҳуқуқларини чеклашга интилиш (ахлоқ ҳақидаги чиройли сўзлар ниқоби остида) кузатилмоқда.

Бундай вазиятда 8 март байрамининг аҳамияти янада ортади. Фақат уни тўғри тушуна бошлашимиз керак — бу биринчи галда эркинлик ва прогресс байрамидир. Эркка интилган кучли аёллар байрамидир.

Бугунги курашларда прогрессив ғоялар устун келади, келажакда янада эркинроқ ва бахтлироқ бўламиз деб умид қиламан.

@AsanovEldar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.