#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги руҳий асаб-касалликлар шифохонасининг эркак ходимлари аёл беморларни мунтазам равишда калтаклаб келиши, уларни жинсий алоқага мажбурлаши ҳақида маълумот қолдирилди.
Қашқадарё соғлиқни сақлаш бошқармаси эса хабардаги гапларни рад этди (https://t.me/qashqadaryo_ssb/1963). Хабарда шифохона бошқа жойга кўчиб, халқ орасида "Аврора" номи билан машҳур бўлган бинода беморлар қолмагани ёзилди.
Рухий-асаб диспансерлардаги беморлар энг ҳимоясиз қатламга киради. Уларнинг айтганларини ақлий заифликка йўйиш мумкин. Суд бўлган тақдирда ҳам, ходимларга ишонишади. Шубҳасиз, клиникалар шифокорлари орасида беморларга ёрдам берадиган ва ўз мавқеини суиистеъмол қилмайдиганлар кўпроқ. Аммо аноним ёзган ҳолатлар ҳам юз бериши мумкинлигини инкор эта олмаймиз. Айниқса, айрим медбратлар жинсий алоқа учун рухий носоғлом аёлдан розилик сўраш шарт эмас, деб ҳисобласа.
Наздимизда, бундай ихтисослашган муассасаларнинг ходимларини жинси бўйича танлаш керак, зеро шунда зўрлаш ва зўрлаганликда айблашлар олинарди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда тиббиётда эркакларга нисбатан хотин-қизлар кўпроқ фаолият юритади.
________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари