Туркия грантларига мурожаатларни қабул қилиш бошланиш арафасида!
Мурожаатлар 2019-йилнинг 15-январидан 20-февралигача давом этади.Туркия грантларига
https://www.turkiyeburslari.gov.tr/ сайти орқали рус, турк, ингилиз ва араб тилларида мурожаат қилишингиз мумкин.
Бу грант учун Бакалавр учун – 21. Магистратура учун – 31, Докторантура учун – 35, ёшдан ошмаган бўлишингиз керак.
Туркия грантлари берадиган имкониятлар:
1. Ойлик стипендия (АҚШ доллари 2018-йил ҳисоби бўйича белгиланди)
Бакалавр: 700 лира (185$)
Магистратура: 950 лира (250$)
Докторантура: 1400 лира (370$)
Тадқиқот учун: 3000 лира (790$)
2. Турар жой
Туркия грантлари талабалари давлатга тегишли талабалар турар-жойларида бепул қоладилар. Баъзи талабаларга давлат ётоқхоналаридан жой топилмаса, хусусий ётоқхоналарга бепул жойланадилар. Ётоқхонада қолишни истамаган талабалар ўз ёнларидан бошқа жой топишлари ҳам мумкин.
3. Университет тўлови
Туркия грантлари талабалари учун хоҳ давлат, хоҳ хусусий бўлсин, университетда ўқиш бепул бўлади.
4. Соғлиқ суғуртаси
Туркия грантлари талабаларига соғлиқ суғуртаси қилиб берилади.
5. Туркча таълим
Туркча билмаган талабалар бир йил муддат ичида тил ўрганадилар. Тил ўрганиш жараёнида ҳам стипендия оладилар. Туркча бўлмаган университетларда ўқийдиган Туркия грантлари талабалари ҳам бир йиллик туркча курсини муваффақиятли тугатишга мажбур.
6. Самолёт билети
Туркия грантлари талабаларига Туркияга келиш ва ўқишларини битирганларидан кейин мамлакатларига қайтиш билетини олиб беради. Билетни талабанинг ўзи олса, билет пули талабага қайтарилади.
@Tdshi_turktili