🚥Social capital & Youth🚥AT HOME dan repost
#Факт
АНИҚ ЎЛЧОВЛАРДАГИ ИНСОН УМРИ
Рақамлар оламни бошқаради.
✍Пифагор
Инсон ўз ҳаёти давомида нималар билан ва қанча вақт давомида шуғулланади? Эринмаган француз олимлари шуни ҳам ҳисоблаб чиқишибди. Уларнинг маълумотларига кўра, етмиш йил яшаган овруполик бутун умрининг ўртача 30 йилини оёқда тик туриб, 23 йилини ётиб, 17 йилини ўтириб (турмада эмас, бирор нарсада (йўқ у нарсада ҳам эмас)), 17 йилини юриб ўтказар экан.
Яна у 8–9 йилни ишхонада ишлашга, 6–7 йилини овқатланишга, ишхонасининг узоқ-яқинлигига қараб 3–6 йилини транспортда юришга, 2 йилини суҳбатлашишга, 10 йилини телевизор кўришга, 560 кеча-кундузини овқат тайёрлашга, 945 кунни бетобликка, 305 кеча-кундузини турли анкеталар тўлғазишга, 250 кеча-кундуз (сутка)ни китоб, газета, журнал ўқишга, 180 суткани телефонда гаплашишга сарф қилади (Бу қайси эски замоннинг статистикаси билмадиму лекин шуни ёзган олимларга ҳозирги замондаги қулоғидан телефон тушмайдиган ёшлар салом айтворди).
Яна бир қизиқ далил: кийинишга эркаклар 117, аёллар 531 суткани сарфлашади. Аёллар 140 суткани навбатда туришга, эркаклар эса шунча вақтни соқол олишга ишлатишади. Ванна, душ қилишга эркаклар 117 сутка, аёллар эса 531 сутка вақт кетказишади. Яна овруполикларнинг 110 суткаси эр-хотинлик муносабатларига, 50 суткаси йиғлашга, 623 куни кулишга кетаркан. Шунақа қилиб, шоир айтганидай, умрнинг тугаганини ҳам сезмай қоларкансан.
Агар инсон етмиш йил умр кўрса, бу 25 минг кун бўлади. Шундан 8000 куни уйқуга, 15000 куни овқатланишга, 1000 куни транспортда юришга, 9000 куни иш ва ўқишга сарфланса, бор-йўғи 900 кун меҳнат таътилига кетаркан.
Статистик маълумотларга кўра, инсон кунлик ишларга умр бўйи қуйидагича вақт ажратар экан:
– Оёқ кийим кийишга 8 кун;
– Тиш тозалашга 3 ой;
– Кутиш учун 6 ой;
– Лифтда 3 ой;
– Уйқуга 20 йил.
Ўртача одам бутун умрининг икки ҳафтасини светофор сигнали алмашинишини кутиш билан ўтказади.Бу ўртача 60 йил умр кўрган инсонлар ўртасида ўтказилган тадқиқотлар натижасидир.
‼️Бу шунчаки факт!
Ҳаётингизни ҳар дақиқасини мазмунли ўтказиш фақат ўз қўлингизда...
@SoCapitalUz