🚥Social capital & Youth🚥AT HOME dan repost
#Ҳикматлар
Ўқитувчи ҳақида масал
Бир куни қўшни бир аёл Румий ҳазратларининг олдига кичик ўғлини олиб келди.
- Нима қилишни билмайман устоз, мен барча йўлларни синаб кўрдим, лекин фарзандим менга қулоқ солмайди. У жуда кўп шакар ейди! Илтимос, унга бу яхши эмаслигини айтинг. У сизни жуда ҳурмат қилгани учун сизга қулоқ тутади.“
Румий ҳазратлари боланинг кўзига қарадида: "Уч ҳафтадан кейин келинг", — деди.
Аёл бу жавобга ҳайрон қолди. Бу оддий нарса! Нима учун бу маърифатли одам фақат жуда кўп шакар ейиш керак емас, деб унинг ўғлига айтмади.
- Ахир узоқ ўлкалардан Румий ҳазратлари ҳузурига одамлар келишди ва у бир йўла анча жиддий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берди.
Лекин нима қилишни билмай итоаткорлик билан уч ҳафтадан кейин келди. Румий яна болага қараб деди: "Яна уч ҳафтадан кейин қайтиб кел“.
Бу ерда аёл ўзини тутиб туролмади ва нима бўлди, деб сўрашга журъат қилди устоздан. Румий ҳазратлари эса фақат айтганларини такрорларди.
Учинчи марта келганларида Румий болага қараб: “Ўғлим, маслаҳатимга қулоқ сол, кўп шакар ема, у соғлиқ учун зарар бўлади”, - деди.
- "Мен маслаҳатингизга амал қиламан", - деди бола.
Шундан сўнг она боладан уни ташқарида кутишини сўради. У чиққач, Румий ҳазратларидан нега биринчи марта бундай қилмаганини сўради, чунки буни айтиш жуда осон эди-да..
Румий ҳазратлари эса унга ҳар доим шакарни истеъмол қилишни хуш кўришини тан олиб, бундай маслаҳат беришдан олдин бу ожизликдан ўзи ҳам қутулиши керак эди. Аввалига у уч ҳафта етарли бўлади, деб ўйлади, лекин бу нотўғри эди...
Унинг донолиги ва руҳий кучи билан машҳур бўлган ҳазрат Румий олти ҳафта давомида ширинликларни истеъмол қилмасликнинг уддасидан чиқди ва фақат шундагина болага қараб: “Ўғлим, маслаҳатимга қулоқ сол, кўп шакар ема, у соғлиқ учун зарар бўлади”, - деди.
Қиссадан –ҳисса шуки, ҳар доим устоз шахси шогирдларга ўрнак бўла олиши керак.
@SoCapitalUz