Tibbiyot Olami 🏠 QOLING!!!


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Hamisha Salomat Boling Qadrdonlar!!!
🇺🇿Sog' Boling !!!
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Take Care !!!
🇷🇺Будет Здоровое !!!
Siz Azizlarga Foydali Malumotlar Ulashayotganimizdan Biz Mamnunmiz!!!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#Тезкор #Расман

⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 144 нафарга етди.

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 11 тага ошиб, 144 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: 👇
@TibbiyotOlami_Official
#Uyda Qoling❗️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
3D-модель коронавируса

Название связано со строением вируса, шиповидные отростки которого напоминают солнечную корону. Назначение «короны» у коронавирусов связано с их специфическим механизмом проникновения через мембрану клетки путём имитации «фальшивыми молекулами» молекул, на которые реагируют трансмембранные рецепторы клеток. После того как рецептор захватывает фальшивую молекулу с «короны», он продавливается вирусом в клетку, и за ним РНК вируса входит в клетку.

@newsxabarlar
@TibbiyotOlami_Official
#Uyda Qoling❗️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
UZ: COVID-19дан сақланинг.

Кўчада юриш қоидалари

Ушбу ролик Тараққиёт стратегияси маркази томонидан тақдим этилди.

@TibbiyotOlami_Official
#vahimasizkarantin
#Uyda Qoling❗️






UZ: Фидойи шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларимизнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайиб, Республика вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан чиқаётган жараёнидан фоторепортаж.

Бизнинг қаҳрамонларимиз!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


UZ: Бугун коронавирус касаллиги билан касалланган беморларнинг етти нафари бутунлай соғайди.

Улар шифохонадан чиқарилиб, реабилитация марказига ўтказилган.

@TibbiyotOlami_Official
#vahimasizkarantin
#Uyda Qoling❗️


UZ: Айни дақиқаларда Ўзбекистонда коронавирус касаллиги билан касалланган беморлар сони 133 нафарга етди.

@TibbiyotOlami_Official
#vahimasizkarantin
#Uyda Qoling❗️








Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва “Синтез” креатив лабораторияси томонидан ҳозирги кунга актуал бўлган баннерлар тайёрланди.

Ушбу баннерлар ягона стильда яратилган. Улардан Республикамиздиги барча реклама тахталарида, LED экранларда унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Қолаверса, барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ушбу баннерлардан унумли фойдаланишда қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз.

@TibbiyotOlami_Official
#vahimasizkarantin




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
UZ: Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров вилоят аҳолисига мурожаат қилди.

«Бу оиланинг барча аъзолари карантинга олинган. Онахоннинг жанозасида, дафн маросимида бирорта ҳам оила аъзолари, бирорта ҳам яқинлари иштирок этгани йўқ. Жанозани ҳам, дафн маросимини ҳам махсус СЭС ходимлари, шифокорлар томонидан қабристонда дафн маросими ўтказиб келинди. Бу ҳолат менга жуда қаттиқ таъсир қилди», - деди у.

Ҳоким карантин қоидаларига қатъий амал қилмаслик ёмон оқибатларга олиб келишини эслатди.

@TibbiyotOlami_Official
#vahimasizkarantin
#Uyda Qoling❗️


❗️Мана шу истисно рўйхатига кирмайдиган барча шахслар Давлат хизматлари марказидан бериладиган махсус стикерсиз автомобил бошқариши тақиқланади!!!

🚘➡️❌
@TibbiyotOlami_Official
#Uyda Qoling ❗️


Махсус стикерсиз автомобилда юришга кимларда ҳуқуқ бор?

Республика махсус комиссиясининг қарори билан кўчаларда ҳаракатланиши учун қуйидаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди:

👉Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг дипломатик хизмати ходимлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига мувофиқ ташриф этилган халқаро ташкилотларнинг делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситаларига;

👉Аҳоли ва ташкилотларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва бошқа ташкилотлар) тегишли автотранспорт воситаларига;

👉алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларига;

👉тижорат банкларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларига;

👉 тиббий ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспорт воситаларига;

👉ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус ҳамда қутқарув корхоналарининг автотранспорт воситаларига;

👉N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги автотранспорт воситаларига;

👉вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларининг автотранспорт воситаларига;

👉йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, доставка)ларига;

👉етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситаларига, шунингдек, йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг етказиб бериш хизматини кўрсатаётган автотранспорт воситаларига;

👉фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, тан жароҳати, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларига;

👉дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситаларига;

👉йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари шулар жумласидан.


@TibbiyotOlami_Official
#Uyda Qoling❗️


⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар ВИЛОЯТЛАРАРО, ТОШКЕНТ ВА НУКУС ШАҲАРЛАРИ ҲАМДА ВИЛОЯТЛАР МАРКАЗЛАРИДА Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.

Мазкур рухсатномалар қуйидаги фаолиятларни амалга ошириш учун бириктирилган автотранспорт воситаларига тақдим этилади:

👉озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;

👉Санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари;

👉Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари.

❗️Бунда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ходимлари марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) орқали Корақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларига киритиши белгилаб қўйилмоқда.

Қайд этиш лозимки, махсус рухсатнома талаб этиладиган автотранспорт воситаларига (тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда) Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.

Адлия вазирлиги томонидан бериладиган махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатьиян ман этилади.


@TibbiyotOlami_Official
#Uyda Qoling❗️




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Коронавирус

COVID-19 коронавирус инфекцияси одамларга қандай юқади?
COVID-19 коронавирус инфекциясидан сақланиш учун нималарни билиш керак?

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Видеони имкон қадар тарқатинг👇🏽

@TibbiyotOlami_Official
#Vahimasizkarantin


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Коронавирус ҳақида илмий нуқтаи назар

‼️
Агар сизга коронавирус ҳақида бирор нарса тушунарсиз бўлса, ушбу видеони албатта томоша қилинг — жуда қизиқарли ва тушунарли‼️

@TibbiyotOlami_Official

#Uyda Qoling❗️
#vahimasizkarantin

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

192

obunachilar
Kanal statistikasi