Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали dan repost
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ
Мамлакатимизда ҳар йили декабр ойининг иккинчи якшанбасида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланади. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, бугун олиб борилган ислоҳотлар натижасида аграр соҳа тўла ўз эгаларини топди. Ер билан тиллаша оладиган, унга меҳрини, қалб қўрини бера оладиган асл деҳқонлар меҳнати туфайли соҳада янгиланишлар, муваффақиятлар намоён бўлмоқда.
Сана муносабати билан бугун “Фаввора” мажмуасида байрам кенг нишонланди. Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова, сектор раҳбарлари барча фермерларни, қишлоқ хўжалигига масъул ташкилот раҳбарларини муборакбод этишди. Шу билан бирга самарали фаолияти учун байрам муносабати билан республика Фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши тавсиясига кўра тақдирланган бир гуруҳ фидойилар, жумладан, “Илғор фермер” кўкрак нишони билан “Чорбоғ замини” ҳамда “Нўъмонжон ҳожи набираси Асадбек” фермер хўжаликлари раҳбарлари Санобар Раҳмонова, Луқмонжон Эргашев, “Меҳнаткаш деҳқон” нишони соҳиблари Абдурашид Латипов, Аҳмаджон Отахонов, “Намунали томорқачи” нишонига муносиб кўрилган Ҳабибулло Хушматов ва Неъматжон Мамадалиевларга унвонлар топширилди. Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, куни кеча вилоятда бўлиб ўтган тадбирда туманимизнинг яна бир илғор фермери Юлдузхон Каримова ҳам ”Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги фидоийси” нишони билан тақдирланган эди. Тадбирда барча фермерлар, уларнинг ёнида туриб, туманда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида катта ютуқлар қўлга киритилишига кўмак берганларга ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Байрам тўкин дастурхон, таниқли хонандалар, туман маданият бўлимининг ажойиб концерт дастури билан янада зийнатланди.