toshvilfvb.uz/new


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Toshkent Viloyati FVB Pressa

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Халоскорлар – доимо шай

Куни кеча Тошкент вилояти Зангиота тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли 23-ёнғин-қутқарув қисм қутқарувчилари яна бир эзгу ва савобли ишни амалга оширдилар.
Воқеа тафсилотига қисқача тўхталадиган бўлсак, туман ҳудудида жойлашган “Илм шуъласи” канцелария моллари савдо комплекси” МЧЖ биноси томида, ушбу корхонанинг электр таъминотига масъул ходими А.А. тунги ёритиш чироқларини ўрнатаётган эди. Кутилмаганда иш жараёнида унинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳаракатлана олмай қолди...
Инсон ҳаёти хавф остида қолганидан хабар топган ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари фуқарони зудлик билан бино томидан олиб тушиб, унинг хавфсизлигини таъминладилар. Фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, РШТЁИМга етказилди. Ҳозирда фуқаронинг соғлиғи яхши.
Ҳа, халоскорлар ҳар онда, ҳар қандай шароитда, ҳар бир инсонга зарур ёрдам кўрсатишга доимо шайдирлар.


Куни кеча Тошкент вилояти Зангиота туманини Фавқулодда вазиялардан муҳофаза қилувчи 23-ёнғин-қутқарув қисм қутқарувчилари туман ҳудудида жойлашган "Илм шуласи канцелария моллари савдо комплекси" МЧЖ биноси томида тунги ёритиш чироқларини ўрнатаётган ва иш жараёнида соғлиги ёмонлашиб, ҳаракатлана олмай қолган ушбу МЧЖда электрчи ловозимида ишловчи 1956 йилда туғилган Аширбаев Анвар Унербаевични томдан олиб тушганлар.
Шундан сўнг фуқаро А.У.Аширбаевга тез-тиббий томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, РШТЁИМга ётказилган.
Ҳозирда фуқаро А.У.Аширбаевнинг соғлиғи яхши.


ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИДА!

Шу йил учун Тошкент вилоятининг биргина Бекобод туманида 15 минг 50 гектар майдонда етиштирилган ғалла хосилини нест-нобуд қилмай йиғиб олиш учун Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ташкилий ишлар амалга оширилиб, ғалла хирмонларини тўлишига ўз хиссаларини қўшмоқдалар. Бекобод туманидаги хосилни йиғиб олиш жараёнида, дала майдонларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ҳолатларини олдини олишга жалб қилинган 76 нафар ходимлар туну-кун хизмат қилмоқдалар.
Айни пайтда тумандаги 253 нафар фермерларимиз режани ортиғи бажаришни ният қилиб, бел боғлаганлар. Фермерларимизга ёрдам бериш мақсадида 68 та отряд шаклланган. Шу билан бирга 68 та комбайн, 296 та буғдой ташувчи техника жалб қилинган.


ҚУТҚАРУВЧИЛАР, ЁРДАМ БЕРИШГА ДОИМ ШАЙ...
Жорий йилнинг 7 июнь куни соат 16:00 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳар 1-кичик ноҳия, Шодлик маҳалласи 42-уй 22-хонадонда яшовчи фуқаро Боймуродова Дилфуза Махмудовна ухлаб ётган ёши 2 ёшга яқинлашган фарзандини уйда ёлғиз қолдириб, харид учун дўконга кетади. Уйқудан уйғонган гўдак онаси йўқлигини кўриб йиғлай бошлайди ва эшикни очмоқчи бўлиб, эшик зулфига илгакни солиб кўяди. Фуқаро Д.М.Боймуродова дўкондан қайтиб келгач хонадони эшигини қўлидаги калит билан очмоқчи бўлади. Бола хонадон ичкарисидан эшик зулфига илгакни солиб қўйганлиги сабабли, фуқаро Д.М.Боймуродова эшикни оча олмайди. Шу пайт фуқаро Д.М.Боймуродованинг қўшнилари Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар берадилар. Хабарга асосан, шаҳар Фавқулодда вазиятлар хизматининг қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, гўдак Имрона Боймуродовани соғ-саломат онасининг қўлга топширилди.


Тошкент вилояти Чиноз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 33-Ёнғин-қутқарув қисм қутқарувчилари Чиноз тумани, Нафис маҳалласи А.Қодирий кўчаси 46 уйга кириб қолган илонни олиб чиқиб, хонадон эгаларини хавфдан ҳалос этдилар.


Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида хавфсизликни таъминлаш.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани Беруний кўчасида жойлашган ёқилғи қуйиш шаҳобчасида содир бўлган ёнғин ҳолати каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан Оҳангарон шаҳрида жойлашган барча ёқилғи қуйиш шаҳобчалардаги ёнғинга қарши сув манбаларининг ҳолати, ёнғинни зудликда сезувчи ва ундан автоматик тарзда хабар бериш тизимининг ҳамда содир бўлган ёнғинни дастлабки вақтларда бартараф этишда фойдаланиладиган бирламчи ёнғин ўчириш воситаларнинг созлиги ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар давомида шаҳобчалар ишчи хизматчиларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишлари тушинтирилди.
Шу билан бирга, шаҳобча ҳудудига кириб келаётган автомобиль хайдовчиларига бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланишни амалий тарзда кўрсатиб берилди.
Бу каби ўрганишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туман ҳудудларида жойлашган ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида амалга оширилмоқда.


Маълумки, жорий йил бир мунча синовли келди. Табиатнинг инжиқликлари фермерларимиз фаолиятига ҳам сезиларли даражада ўз ҳукмини ўтказди. Аммо, инсон ҳар қандай қийинчиликларни енгишга қодир. Фермерчиликда асосий омиллардан бири бу тинимсиз ва самарали меҳнат ҳисобланади. Шундай бир даврда фермерларимизнинг меҳнатини қадрлаш, улар етиштираётган ҳосилни асрашда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар хизмати ўз вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, ғаллани ёнғиндан асрашга қаратилган тарғибот ишларини амалга оширилиб, вилоятнинг барча ғалла майдонлари яқинларига ҒАЛЛАНИ ЁНҒИНДАН АСРАЙЛИК! ёзуви акс этган элатмалар ўрнатилмоқдалар.


Вилоятнинг Ўртачирчиқ туманида етиштирилган ғаллани нес-нобуд қилмай йиғиб олишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Мавсум давомида ғаллани йиғиб-териб олиш учун 17 та отряд шакллантирилди. Туман ҳудудида жами 12 минг 850 гектардан зиёд майдонга ғалла экилган бўлиб, хосилни йиғиб олиш учун 34 та ғалла ўриш комбайнлари, 100 дан ортиқ буғдой ташувчи техникалар шай ҳолатга келтирилган. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлим ходимлари томонидан мавсумга жалб қилинган техникаларнинг ёнғинга қарши ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилди.
Комбайн операторларини рағбатлантириш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан эса, уларнинг пластик карталарига 1 млн сўмдан маблағ ўтказиб берилди. Шу билан бирга, ҳосилни ташишга жалб қилинган юк ташувчи техникаларнинг ҳайдовчиларига мунтазам иш ҳақи тўланиши режалаштирилган.


Toshkent viloyati hokimligi dan repost
#Бўстонлиқ_туман
#машғулот

Чигирткага қарши машғулот ўтказилди

⚠️Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан аҳоли ва ҳудудларни табиий офатлардан муҳофаза қилиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Бўстонлиқ туманинг Чимбойлиқ қишлоғи ҳудуди адрликларида “Зарарли чигирткаларга қарши курашиш” мавзусида кўргазмали, махсус тактик ўқув- амалий машқи ўтказилди.

📌Машғулотларда Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва тиббиёт бирлашмаси, вилоят Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматининг вилоят филиали ходимлари иштирок этишди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram


Жорий йилнинг 2020 йил 28 май куни соат 11:30 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани ФВБ 26-касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмининг навбатчилик қисмига Қибрай тумани Дўрмон ҳудуди Нурафшон маҳалласи Баҳор кўчасида истиқомат қилувчи 1989 йил туғилган фуқаро Олимжонов Мардон Алижонович қўғироқ қилиб, ўз яшаш уйининг ертўласида илон борлигини маълум қилиб, ёрдам сўраган.
Чақириққа асосан, айтилган манзилга туман ФВБ бошлиғи ўринбосари катта лейтенант Б.Эргашов ва 2 нафар қутқарувчи зудлик билан етиб борганлар. Уйнинг ертўла қисми кўздан кечирилганда, ҳақиқатдан ҳам ертўлада илон борлиги аниқланган. Қутқарувчиларнинг саъй ҳаракатлари билан илон ушланиб зарарсизлантирилган.



11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

153

obunachilar
Kanal statistikasi