Toshkent viloyat hokimligi / Хокимият Ташкентской области

@ToshkentViloyatHokimligi Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Тошкент вилоят ҳокимлиги – маҳаллий давлат бошқарув органи.
Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли 90 уй.
____
Хокимият Ташкентской области – местный государственный орган управления.
Ташкентская область, город Нурафшон, улица Тошкент йули 90.
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
18.03.2019 02:33
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
282
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Ko‘rishlar
Ko‘rinishlar dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
E’lonlarning o‘rtacha qamrovi va ERR%
O‘rtacha qamrov va ERR dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
Kanalning repost va eslovlari
12 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
330 ta repostlar
ЯНГИЮЛЬЦЫ 🇺🇿
12 Nov, 07:54
Янгийўлликлар
11 Nov, 15:50
SHAHRIMIZ YANGILIKLARI
SHAHRIMIZ YANGILIKLARI
Ҳақиқат онлайн
Янгийўлликлар
27 Oct, 21:01
QURAMA 24
27 Oct, 19:02
Ҳақиқат онлайн
27 Oct, 18:59
QURAMA 24
25 Oct, 13:59
@ToshkentViloyatHokimligi iqtibos olgan kanallari
Eslov va repostlar topilmadi
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Нурафшон сизни чорлайди

Эртага Нурафшонда катта тўй – Наврўз шодиёналари бошланади. Хўш, Нурафшон эртанги кунга тайёрми? Туман ва шаҳарлар павильонлари қай тартибда зийнатланмоқда, эртага бизни қандай томошалар кутаяпти?..

Шаҳар марказидаги Тошкент йўли кўчасининг икки томони бўйлаб вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари ўзига хос удумлари, урф-одатлари, маданий қадриятларидан келиб чиқиб муҳташам павильон ташкил этган.

Айтишларича, эрталабдан марказий кўчалардан бирида ҳаваскорлар иштирокида веломарафон, ёшлар ўртасида оммавий югуриш мусобақаси ҳам ўтказилади. Асосий майдон яқинидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида волейбол, футзал бўйича кичик турнир ташкил қилинади. Хуллас, соврин катта, ғолибга аталгани мўл-кўл...

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан тадбир доирасида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” фестивали ўтказилади. Фестивал давомида варрак учириш, халқ ўйинлари кўргазмали томошаси, китоб сайли кабилар бўлади. Китобсеварлар, мархабо!..

Асосий саҳнада санъат усталари иштирокида 80 дақиқа давом этадиган бадиий дастур тақдим этилади. Ташкилотчилар томонидан бу байрамга энг таниқли санъат усталари, фольклор намояндалари таклиф этилган.

Энг муҳими – тартиб-интизом, албатта. Куни кеча вилоят ҳокими бошчилигида худди шу масалага бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда тадбир ташкилотчиларининг ҳисоботи эшитилди. Жараённинг икир-чикирларигача атрофлича танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди, тадбир сценарийсига жузъий ўзгартишлар киритилди.

Йиғилишдан сўнг вилоят ҳокими асосий тадбир бўлиб ўтадиган жойга борди. Туман ва шаҳарлар вакиллари томонидан тайёрланаётган павильонлар билан танишди. Жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда вазият юзага келганда фуқаро муҳофазасини таъминлаш ишларига эътибор қаратди.

Тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун миллий гвардия, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимлари масъул бўлади. Шунингдек, 200 нафар волонтёр ҳам оммавий сайилни кўтаринки кайфиятда ўтказишга ҳисса қўшади.

Хуллас, бугун тайёргарлик авжида... Нурафшон узра қуёш чарақлаб чиқиб турибди, Миллий гвардия йигитлари виқор ва ҳушёрлик билан атрофни синчиклаб кузатаяпти, вилоят штабида иш қизғин, ҳудудлар вакиллари ўз павильонларида охирги пардозлаш, безатиш ишларини олиб бораяпти.

Қуйидаги (?) роликда ана шу жараёндан қайноқ лавҳалар бор. Роликда фойдаланилган қўшиқ ижрочиси – Ангрен шаҳар маданият бўлими қошида ташкил этилган хор жамоа.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
To‘liq o‘qish
Янгийўл шаҳрида Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг сайёр қабулидан лавҳалар.

Қабул, Янгийўл технология-иқтисодиёт коллежи биносида ўтказилмоқда. Тадбирда вилоят ИИБ, шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга обуна бўлинг ?:

Telegram: https://t.me/ToshkentViloyatHokimligi

Facebook: https://www.facebook.com/ToshkentViloyatHokimligi

Instagram: https://www.instagram.com/toshkent_viloyat_hokimligi
To‘liq o‘qish
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ИШЛАШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН ТОР ДОИРАДАГИ 100 НАФАР ТИББИЁТ ХОДИМИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Батафсил ?:
https://www.facebook.com/ToshkentViloyatHokimligi/photos/a.2071227856508440/2080531008911458
18 МАРТ | НУРАФШОНДА «НАВРЎЗ САЙЛИ»!

Наврўз байрамини халқ сайли сифатида нишонланиши халқимизни янада жипслаштиради. Шу боис вилоят ҳокимлиги томонидан Нурафшон шаҳрида 18 март куни ташкиллаштириладиган «Наврўз сайли»га барчангизни таклиф қилиб қоламиз.

Ушбу сайлда, санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари бўлади ва 22 та туман (шаҳар)лар Наврўзга аталган турли кўргазмаларини ташкил этади. Шунингдек, сумалак ва халм тайёрланади ва ахолига тарқатилади.

Хуллас, ҳақиқий Наврўз сайлини кўрмоқчи бўлсангиз Нурафшонга марҳамат!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга обуна бўлинг ?:

Telegram: https://t.me/ToshkentViloyatHokimligi

Facebook: https://www.facebook.com/ToshkentViloyatHokimligi

Instagram: https://www.instagram.com/toshkent_viloyat_hokimligi
To‘liq o‘qish
Оҳангарон тумани "Бахмал ёр омади" фермер хўжалиги дала майдонида бўлиб ўтган СЕВИМЛИ НАВРЎЗ - ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА байрам дастуридан видео лавҳани томоша қилинг.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга обуна бўлинг ?:

Telegram: https://t.me/ToshkentViloyatHokimligi

Facebook: https://www.facebook.com/ToshkentViloyatHokimligi

Instagram: https://www.instagram.com/toshkent_viloyat_hokimligi
To‘liq o‘qish
"СЕВИМЛИ НАВРЎЗ - ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА"

Оҳангарон тумани "Бахмал ёр омади" фермер хўжалиги дала майдонида "Севимли Наврўз - Тошкент вилоятида" байрам дастури давом этмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга обуна бўлинг ?:
Telegram: https://t.me/ToshkentViloyatHokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/ToshkentViloyatHokimligi
Instagram: https://www.instagram.com/toshkent_viloyat_hokimligi
To‘liq o‘qish
"СЕВИМЛИ НАВРЎЗ - ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА"

Айни дамда Оҳангарон тумани "Бахмал ёр омади" фермер хўжалиги дала майдонида "Севимли Наврўз - Тошкент вилоятида" байрам дастури қизғин паллада.

Тадбирда Оҳангарон, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ, Оққўрғон туманларининг махсус кўргазмалари, миллий таомлари, мусиқий дастурлари ва турли чиқишлари намойиш этилмоқда.

Шунингдек, халқимиз ардоғидаги таниқли санъаткорлар ташриф буюришиб, улар иштирокида клиплар суратга олинмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга обуна бўлинг ?:
Telegram: https://t.me/ToshkentViloyatHokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/ToshkentViloyatHokimligi
Instagram: https://www.instagram.com/toshkent_viloyat_hokimligi
To‘liq o‘qish
Оҳангарон тумани ”Севимли Наврўз - Тошкент вилоятида” лойиҳасига мезбонлик қилади!

Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 9 мартдаги йиғилиш баёнига кўра, ”Бахмал ёр омади” фермер хўжалиги дала майдонида 2019 йилнинг 14 март куни ”Севимли Наврўз - Тошкент вилоятида” лойиҳаси ташкил этилади.

Мазкур лойиҳада вилоятдаги барча туман, шаҳарларнинг махсус кўргазмалари, миллий таомлари ва катта концерт дастурлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Барчангизни кутиб қоламиз!
To‘liq o‘qish
ПАРКЕНТДА ЗАМОНАВИЙ "КИТОБ ОЛАМИ" ОЧИЛДИ

Паркент тумани марказида “Китоб олами” номи билан замонавий иншоот ишга туширилди.

Маълум бўлишича, бино “Муҳандис плюс лойиҳа” МЧЖ қурилиш ташкилоти томонидан “Микрокредит” банкидан олинган 600 миллион сўм кредит эвазига 10 ой давомида қуриб битказилган.

Унинг биринчи қавати китоб дўкони бўлиб, қарийб 10 минг нусхага яқин турли бадиий, сиёсий, диний, маърифий, тиббий ҳамда болалар адабиётига мансуб китоблар мавжуд.

Иншоотнинг иккинчи ва учинчи қаватларида ўқув марказлари, мактабгача тарбия маскани ташкил этилган. Бундан ташқари бинонинг ертўла қисмида кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган цех ташкил этилади. Айни пайтда бу ерга Россиядан 600 миллион сўмлик зарур ускуналар келтирилмоқда.
To‘liq o‘qish