UZBEKISTON YANGILIKLARI

@UZBEKISTON_YANGILIKLARI Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган ва бўлаётган энг сўнг ҳабарлар бизнинг каналда ⚠️
Бизга қўшилинг!
Янгиликлар ва хабарлар бўлса
админ га юборинг! ‼️
📩 @MrIzzatillo
Биз билан ҳаммаси аниқ!✅
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
15.03.2020 17:20
29 Jun, 17:38 (83 kun oldin)
#Тезкор_хабар
⚡️⚡️23-ўлим. Бухорода 58 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди.

Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.С. коронавирус инфекциясида гумонланиб, жорий йил 21 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасидан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.

У “Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, семизлик 3-даражаси, ўпка артерияси тромбоэмболияси. Нафас етишмовчилиги 3-даража” ташхиси билан реанимация бўлимига ётқизилган.

Бемор (аёл) бундан аввал, сўнгги 8 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, артериал гипертония, юрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи Бухоро вилоятидаги шифокорларимиз билан бир қаторда мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассисларининг ҳам назоратида бўлиб, улар иштирокида консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ мутахассисларимизнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга шифо берсин.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFCECsgx4LUrGupryw