Ўйлашимча? dan repost
Кабул Дусов #OUT!
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгашининг расмий баёноти
Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати К.Дусовнинг fayzbog.uz ахборот каналига берган интервьюси юзасидан:
«Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши шуни маълум қиладики, К.Дусовнинг партия аъзолигидан чиқиш ҳақидаги мурожаати маълумот учун қабул қилинди.
Унинг ижтимоий тармоқлар ва айрим сайтлардаги чиқишларида партия Уставига риоя этмаганлиги, шунингдек партия обрўсига путур етказувчи ахборотларни тарқатгани учун, партия имижини оширишга тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни амалга оширгани учун, кўп минг сонли партия аъзоларининг К.Дусовга нисбатан партиявий чора кўриш ҳақидаги мурожаатларини инобатга олган ҳолда 2019 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтадиган партиянинг навбатдаги Съездида халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига кўрсатиладиган номзодлар таркибидан чиқарилганлигини маълум қиламиз.
Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати томонидан партия раҳбари номига айтилган асоссиз, шахсий ғараз мақсадларига таянган бўҳтонлар депутатнинг шахсига баҳо бериш учун кенг жамоатчиликка етарли бўлишини инобатга олиб, партия ушбу масалани муҳокама учун мавзу эмас, деб ҳисоблайди.
Ҳуқуқий жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 40-41-моддаларига мувофиқ, судга мурожаат қилиш учун барча далиллар ва асосларнинг мавжудлигига қарамасдан партия раҳбари ушбу ҳуқуқдан фойдаланмасликни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаганини маълум қиламиз.
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши бундан буён ҳам барча даражадаги депутатлардан партиявий интизомга қатъий риоя қилиш, сайловчилар эътирозига сабаб бўлувчи, партия электорати манфаатларига зид келувчи ҳаракатларни амалга оширмасликни ҳамда депутатлик масъулиятини оширишни талаб этади. Амалдаги қонунчиликка асосан, бундай ҳолларда депутатларнинг ваколатларини муддатидан аввал тўхтатиш мумкинлигини маълум қилади.