Xojabuxoriy.uz

@Xojabuxoriy Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Китоб шаҳар "Хожа Бухорий" Ислом билим юртининг "xojabuxoriy.uz" сайти расмий канали
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
28.07.2018 00:50
27 Jun 2018, 09:05 (504 kun oldin)
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: ....Аллоҳ таоло қиёмат куни “берган нарсасини миннат қилувчи кимса”га қарамайди. (Насоий ривояти).
Яъни, берган нарсасини миннат қилиб, юзига соладиган, ўзини катта оладиган кимса. Миннат қилувчи киши икки жиҳатга кўра маломат қилинади: аввало, у барча ризқ ва неъматни Аллоҳ таоло беришини инкор қилган ва тан олмаган бўлади. Агар ризқ Аллоҳдан эканини ҳаққи-рост билганида бундай қилмасди. Иккинчидан, миннатчи одам қилган яхшиликларини айтиб мақтанади. Бунда у кибр ва риё иллатларига мубтало бўлади. Бу эса ўша яхши амалнинг ҳабата (бекор) бўлишига, савобининг кетишига сабаб бўлади.
Хуллас, қилган яхшилигини миннат қилиш катта гуноҳдир. Мусулмон одам савобли иш қилса, садақа берса, муҳтожларга ёрдам кўрсатса, ҳеч кимга айтмайди, одамларга билдирмайди, яхшилигини миннат қилмайди. Агар оила бошлиғи қўл остидагиларга миннат қилса, “Сенларни мен боқяпман. Мен бўлмасам оч қоласанлар!” деб таъна қилса, бир тарафдан, миннат қилгани учун жуда оғир гуноҳга ботади, иккинчи тарафдан, ризқ Аллоҳдан эканини инкор этган бўлади. Чунки, у бўлмаса, Аллоҳ бандалари ризқини бошқа тарафдан, бошқа одам сабабидан етказади.

Каналга уланиш! ? ?
https://t.me/xojabuxoriy