XORAZMBUGUN/24| РАСМИЙ КАНАЛ️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Жаҳонда ва Хоразмда бўлаётган энг сўнги янгиликлар бизнинг каналдан топишингиз мумкин.
Хоразм вилоятида бўлаётган хабарларни @BLOGERUZ 👈 га юборинг.
Реклама бериш:
@TODAYKHOREZM11

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Шавкат Мирзиёев: Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши биродар халқларимизнинг туб манфаатларига тўлиқ мос келади

Душанбедаги “Қасри Миллат” давлат қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказдилар.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларни ҳимояга олиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди 

Хабар берувчиларнинг хавфсизлиги ИИВ, ДХХ, Миллий гвардия ва уларнинг ҳудудий органлари томонидан таъминланади.

“Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонуннинг мақсади коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш, ҳалоллик стандартини жорий қилиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида жамият манфаатларини кўзлаб хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича таъсирчан чораларни кўриш ва уларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу қонун тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашувчи шахсларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилмайди.
Хабар берувчини ҳимоя қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
• қонунийлик;
• хабарларни жамият манфаати сифатида кўриб чиқиш;
• ҳимоя қилишнинг адолатлилиги;
• холислик;
• хабар берувчи ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши;
• хабар берувчининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, шахсий ҳаёт, турар-жой ва мол-мулкининг дахлсизлигини таъминлаш.
Хабар берувчига қуйидагилар кафолатланади:
• хабар берувчининг ҳаёти, соғлиғи, шахсий ва ишчанлик обрўси ҳамда мол-мулкининг ҳимоя қилиниши;
• хабар берувчининг шахсига оид маълумотлар ёки бошқа сир тутилиши зарур бўлган маълумотларнинг учинчи шахсларга ошкор қилинмаслиги;
• зарур ҳуқуқий ёрдам билан таъминланиши;
• хабар берувчидан қасд олишга қаратилган ҳаракатлар, шу жумладан уни ноқонуний таъқиб қилиш ва жазолашга йўл қўймаслик;
• хабар берганлиги туфайли ишдан бўшатиш, лавозимини пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш ва бошқа шаклларда таъқиб қилинишига йўл қўйилмаслигининг таъминлашиши, меҳнат қонунчилигида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Душанбедаги "Қасри миллат" қароргоҳида Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 🇹🇯Тожикистон Республикасига давлат ташрифи билан келган 🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлди.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Президент Шавкат Мирзиёев Душанбега келди

Пойтахт аеропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


⭕️⭕️⭕️
🔥Янгиариқ ва Хива туманларининг айрим ҳудудларида вақтинчалик газ бўлмайди

Урганчтрансгаз УК томонидан “Янгиариқ” газ тақсимлаш стансиясида мавсумий шайба алмаштирилиши сабабли 18-апрел куни соат 9:00 дан 18:00 гача Янгиариқ туманининг барча маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Аҳоли истеъмолчилари сони - 13 950 та
Улгуржи истеъмолчилари сони – 235 та

————————————-

Полвон газ тақсимлаш стансиясидан табиий газ олувчи юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Хива туманининг Журён, Қумёп, Индавак, Шўркўл, Хорвуз ва Саёт маҳаллаларига 18-апрел куни соат 9:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Аҳоли истеъмолчилари сони - 4554 та
Улгуржи истеъмолчилари сони – 87 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе

9.5k 1 94 11 18

⚡️Хива Янгиариқ Шовот Боғот Янгибозор Урганч туманлари ва Урганч шаҳрининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр стансиялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг

🔸Хива туманининг Гандимён, Поласултон, Париша, Қоттибош маҳаллаларида

🔸Янгиариқ туманининг Таган, Кушанда, Севган, Қиллавит маҳаллаларида

🔸Шовот туманининг Идали қалъа, Комилжон Отаниязов, Қатқалъа, Ботирлар, Арбоб, Қундуз, Тупроқалъа, Янги турмуш, Ойдин, Ойдин қалъа, Тараққиёт, Оқкўл, Остона, Қумёп, Буйрачи, Роят, Мевазор, Наврўз маҳаллаларида.

🔸Боғот туманининг Боғзор, Навбаҳор, Ўзбекистон, Оқ тепа, Қалажиқ қалъа, Наврўз, Ҳуррият, Беруний, Гулшан, Нурли маскан, Обод маҳаллаларида, Янги қадам, Олтинқум шаҳарчасида

🔸Янгибозор туманининг Бўстон, Навбрёп, Қоратепа маҳаллаларида

🔸Урганч туманининг Орзу, Ҳидоят, Қумравот, Бахшилар, Ҳилол, Гулобод маҳаллаларида.

🔸Урганч шаҳрининг Исломобод Бобур, Бўстон маҳаллаларида

Жорий йилнинг 18 апрел куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Нархлар ошишини Умидага ўхшайдиган аҳолининг 75-80 фоизи деярли сезмайди”

1-майдан электр энергиясини ишлатганингизга қараб ҳақ тўлайсиз.

Ушбу роликда Мадина ва Умида мисолида тежамкорлик камроқ харажатга олиб келиши содда ва тушунарли қилиб кўрсатиб берилибди.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе

11.9k 1 115 26 33

💵АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 18-апрелдан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. 

1 USD 12 694,96 сўм (+ 23,12)
1 RUB 134,66 сўм (+ 0,02)
1 EURO 13 508,71 сўм (+ 39,81) 

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Ҳазораспда 31 та жаримаси бор “Cobalt” хатланиб, МИБ биносига жойлаштирилгач, қарздор барча жарималарни тўлади

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қўлланилган жарималарни ўз вақтида тўламасдан келаётган фуқароларга нисбатан таъсир чоралари кўрилиб, жарималарни ундириш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБнинг қарорларига асосан жавобгар Д.М.дан давлат фойдасига жами 31 та 14,5 млн. сўмлик маъмурий жарималарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор Д.М.га давлат олдидаги мажбуриятини бажариши учун ихтиёрий муддат берилган.

Лекин, қарздор ихтиёрий муддат ичида ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш чорасини кўрмаганлиги сабабли, ундирув қарздорга тегишли бўлган “Сobalt” русумли автотранспорт воситасига қаратилган ва олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида автотранспорт воситасининг турган жойи аниқланиб, хатланган ва МИБ биносига олиб кирилган.

Шундан сўнг, қарздор барча жарималарини тўлади.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Киевда урушдан зарар кўрган Украина корхоналарини Ўзбекистонга кўчириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди

Киев шаҳрида Ўзбекистон-Украина бизнес кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки давлат ишбилармон доираларининг ўзаро ҳамкорлиги, урушдан жабр кўрган Украина корхоналарини Ўзбекистонга кўчириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Вазирлар_Маҳкамасининг_2024_йил_16_апрелдаги_204_сон_қарори.pdf
701.2Kb
Ҳукуматнинг энергетика бўйича янги қарорида янги ташкил этилган агентликка вазифалар юкланган

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (иловалари билан) эълон қилинди.

Қарорга асосан янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятига алоқадор вазифалар киритилган.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун бериладиган бир марталик компенсациялар тартиб-тамойили белгиланган.

Аммо ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган компенсация муддати айтилмаган ҳолда вақтинча деб кўрсатилган.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Урганч шаҳрида “ямалар макони” давом этмоқда

Бу сафарги манзил хайдовчилар учун қимматга тушмоқда. Деҳқон бозор 9 қаватли бино светофор ёнида иккита автомобил зарар кўрди, сабаби йўл тўлиқ жавоб бермаслиги афсуски йўлнинг холати ёмонлашмоқда.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Хива шаҳар, Хонқа ва Янгиариқ туманларининг айрим ҳудудларида газ бўлмайди

Таъмирлаш ишлари сабабли 17-апрел куни соат 10:00 дан 17:00 гача Хива шаҳрининг Гулшан-2, Қиёт, Лолазор, Сангар, Гиламчи, Газчи, Тозабоғ, Мевастон, Дўстлик, Қумяска, Каптархона, Ичан қалъа, Калта Минор, Ангарик, Янги Ҳаёт, Шихлар маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

Аҳоли хонадонлар сони- 10 112 та
Улгуржи истемолчилар сони- 131 та

———————————-

“Хонқа-2” газ тақсимлаш стансиясидан табиий газ келтирувчи газ қувурларида таъмирлаш ишлари ва мавсумий шайбаларни алмаштириш ишлари бажарилиши сабабли қуйидаги ҳудудларга 17-апрел куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Хонқа туманининг Маданият, Нуробод, Каттакуч маҳаллалари
Аҳоли хонадонлари сони – 1987 та
Улгуржи истеъмолчилар сони – 28 та

————————————

Янгиариқ туманининг Шеробод ва Шихбоғи маҳаллалари
Аҳоли хонадонлари сони – 1365 та
Улгуржи истеъмолчилар сони – 18 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Урганч шаҳрида катта ямалар кўпайган… Аммо уни тузатадиган инсон йўқ.

Бир неча кунлардан буён хеч кимга қизиқи бўлмаган ямага кўзимиз тушди шаҳар ташқарисида эмас, энг гавжум ва серқатнов йўлда шу холат кузатилмоқда. Энди бу холатни кўрмай ўтаётган катталларимиздами? Ёки бу шаҳар ҳудидига кирмайдими? Кунига минглаган автомобил ўтади аммо бу тузатилмайди ёки хоҳлашмайдими буёғи қоронғу….?

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


❗️Эҳтиёжманд оилалар учун 270 минг сўм "свет" ва табиий газ бўйича компенсация қилиб берилади

Яъни мабодо эҳтиёжманд оилалар белгиланган ижтимоий нормадан кўпроқ "свет" ёки газ ишлатиб қўйса, ортиқча нархни давлат бюджетдан компенсация қилиб беради.

Бунда қуйидаги миқдорлардаги фарқ компенсация қилиб берилади:

табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;
электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Яхши қарор бўлибди, кам таъминланганларга анча ёрдам бўларкан.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.