#Тезкор #Расман
⚡️Ўзбекистонда носвой, тамакили ва никотинли снюслар савдосини тақиқлаш таклиф қилиняпти.
Бу ҳақда Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ҳамда истеъмолини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида белгиланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тамакига қарши курашиш бўйича мутахассисининг маълум қилишича, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган.
Қонун лойиҳасида мамлакатда тамаки маҳсулотини сотиш, реклама қилиш, сотувини рағбатлантириш, ҳомийлик қилиш борасидаги чеклов чораларини кучайтириш, жамоат жойларида тамакидан ҳоли муҳитни яратиш ҳамда чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари (шу жумладан носвой, тамакили ва никотинли снюслар) айланмасини тақиқлаш кўзда тутилган.
Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFPyQIRpqTyAv5e23w