Yasin Surasi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


​​​​🌺8 та энг оғир ҳолатлар:

1. Бир шахсга қаттиқ ўрганиб қолсанг-у, тўсатдан унинг ғойиб бўлиши.

2. Сени тушунадиган ёки сени ҳис қиладиган кишини топа олмаслигинг.

3. Бир инсонни яхши кўрсанг-у, аммо уни кўриш имконсиз бўлиши.

4. Ўзи тирик бўлатуриб, сенинг кўзингда (сен учун) ўлган бўлиши.

5. Унинг ҳаётида сенга жой йўқ бўлган инсонни яхши кўришинг.

6. Ёлғон гапирганини билиб турсанг-да, уни севганинг учун унга ишонишинг.

7. Кўз ёшларинг юзларингни ювганда ҳам табассум қилишинг.

8. Замон сени ўзинг хоҳламаган нарсага мажбур қилиши.

©Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••     

      Manba: 🌸 Mehr Oqibat🌸

Bizning kanalga ulanish uchun quyidagi linkni bosing 👇
https://t.me/Musulmon_oila_va_islomiy_hayot


#биласизми

Кўз ёши билан боғлиқ мўъжиза

Олимларнинг “Кўз ёши сирлари ва йиғининг фойдалари” ҳақида олиб борган тадқиқотлари хулосасида айтилишича, йиғи инсондаги баъзи руҳий изтиробларга ижобий таъсир қилиб, тушкунлик ва депрессияга қарши курашда самарали таъсир кўрсатар экан. Шунингдек, кўз ёши кўзни чанг ва бактериялардан тозалайди, юқори ва пастки қовоқларнинг эркин ҳаракатланишига ёрдам беради, кўзни мунтазам намлаб, қуриб қолишининг олдини олади, кўз қорачиғининг шаффофлигини таъминлайди, кўриш равшанлиги ва қувватини оширади. Бундан ташқари танадаги оғриқни камайтиришда ҳам кўз ёшининг ўрни бор.

Аллоҳ таоло бизга Ўзидан қўрқиб йиғлаш неъматини ато этган. Агар инсон Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғласа, хотиржамлиги ва ихлоси зиёда бўлар экан. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

وَيَخِرُّونَ لِلأَذْقَانِ يَبْكُونَ وَيَزِيدُهُمْ خُشُوعاً

Ва юзлари ила йиқилиб йиғларлар ва у хокисорликларни зиёда қилур” (Исро сураси, 109-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши, то сут елинга қайтгунича, дўзахга кирмайди”. Термизий ривояти.

Маълумки, туя, сигир, қўй каби ҳайвонлардан соғилган сут ҳеч қачон елинга қайтмайди. Демак, Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаган киши дўзахга кирмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Икки кўз борки, уларга дўзах ўти тегмайди. Булар: Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз ва Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб, бедор ҳолда тонг оттирган кўз”. Термизий ривояти.

Кўзга дўзах ўти тегмайди” дегани ўша кўзнинг соҳибига дўзах олови тегмайди деганидир.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: “Аллоҳдан қўрқиб кўз ёши тўкишим мен учун минг динорни садақа қилишимдан яхшироқдир”.

Буюк саҳобийнинг бу ҳикматлари ҳам Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлашнинг савоби, фазилати қанчалик улуғлигини кўрсатиб турибди. Аллоҳ таолодан қўрқиб кўз ёши тўкиш минг дона тилла тангани садақа қилишдан яхшироқ экан.

Аллоҳ таоло бизни Ўзидан қўрқиб йиғлайдиган ва бунинг натижасида иймон нури, хушуъси зиёда бўладиган бандаларидан қилсин, омин!


Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Иминжонов тайёрлади

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Зулматлардан нурга»

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш👇
https://t.me/Musulmon_oila_va_islomiy_hayot

Manba: :~~~~~~~~~~~~~~~~:

🌹 @muslima_solihalar 🌹
:~~~~~~~~~~~~~~~~:


ҚАРЗ БЕРИШ ФАЗИЛАТИ ВА УНИНГ ҲУКМИ
#қарз

❓213-CАВОЛ: Биров қарз сўрасаю мен берсам, бу ҳам яхшиликми? Савоби қандай? Кейинчалик пулимни ололмасамчи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қарз беришнинг савоби жуда улуғ эканлиги ояти карималарда очиқ-ойдин баён қилинган. Албатта бунда қарз беручи бирор дунёвий манфаатдан тама қилмаслиги шарт. Ажр умидида берилган қарзнинг савоби бир неча баробар кўпайтирилади ва гуноҳлар мағфират қилинади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

إنْ تُقْرِضُوا اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا يُضَاعِفْهُ لَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَاللَّهُ شَكُورٌ حَلِيمٌ

яъни: “Агар сизлар Аллоҳга «қарзи ҳасана» берсангиз (муҳтожларга эҳсон қилсангиз), У сизларга бир неча баробар қилиб қайтарур ва (гуноҳларингизни) мағфират қилур. Аллоҳ миннатдор (оз олиб, кўп берувчи) ва ҳалимдир” (Тағобун сураси, 17-оят).

Ояти каримада “муҳтожларга эҳсон қилиш ва уларга чиройли қарз бериш”ни “Аллоҳ таолога қарз бериш” дейилмоқда. Аллоҳ таоло бандасидан қарздор бўлиб қолмайди, балки бандага янада “яхшироғи”ни беради ва “улуғ ажр” билан мукофотлайди:

وَأَقْرِضُوا اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا وَمَا تُقَدِّمُوا لأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِندَ اللَّهِ هُوَ خَيْرًا وَأَعْظَمَ أَجْرًا وَاسْتَغْفِرُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

яъни: “...(мискинларга эҳсон қилиш билан) Аллоҳга «қарзи ҳасана» берингиз! Ўзларингиз учун тақдим қиладиган яхшиликни (қиёмат куни) Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроқ мукофот ҳолида топурсиз. Аллоҳдан мағфират сўрангиз! Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир” (Муззаммил сураси, 20-оят).

Баъзи уламолар: “Қарз бериш садақадан афзал”, – дейишган, чунки қарзни аксар ҳолатда муҳтож одам сўрайди. Киши қанча қарз берса, ҳар куни ўшанча садақа қилганни савобини олади. Бурайда ибн Ҳусайб ал-Асламий Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

مَن أنظَر معسرًا فله كل يومٍ مثله صدقةٌ، فقلت: يا رسول الله، سمعتك تقول: مَن أنظر مُعسرًا فله كل يومٍ مثليه صدقةٌ، قال له: كل يومٍ مثله صدقةً قبل أن يحل الدَّين، فإذا حل فأَنظَر فله كل يومٍ مثليه صدقةٌ (رواه الامام احمد)

яъни: “Ким камбағалга (қарз) муддатини узайтирса, ҳар куни берган қарзи миқдорича садақа қилган бўлади”. Мен: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Сизнинг “Ким камбағалга (қарз) муддатини узайтирса, ҳар куни берган қарзининг икки баробарида садақа қилган бўлади”, деганингизни эшитгандим”, – дедим. Шунда У Зот алайҳиссалом: “Дайн (насияга сотилган нарсанинг пулини тўлаш) вақти келгунча – бир баробар. Муддат тўлиб, яна уни узайтирса, қарзнинг икки баробарида садақа қилган бўлади” – дедилар. (Имом Аҳмад ривояти).

Қарздорга муҳлат бериш ёки қарзни кечиш банданинг авф қилиниши ва Қиёматда гуноҳларидан ўтилишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

كان رجل يداين الناس فكان يقول لفتاه: إذا أتيت معسرا فتجاوز عنه لعل الله أن يتجاوز عنا، قال: فلقي الله فتجاوز عنه (رواه الامام البخاري عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Бир киши одамларга қарз берар эди ва хизматкорига: “Қарзини узишга қийналган кишининг ёнига (қарзни сўраб борсанг), ундан (қарзини) кечгин, шоядки Аллоҳ ҳам биздан (гуноҳларимизни) кечса”, – дер эди”. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “У Аллоҳга йўлиқди ва унинг гуноҳларини кечди”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда қарздорга муҳлат берган ёки қарзни кечган кишини Аллоҳ таоло соя бўлмайдиган кунда, яъни Қиёматда соялантиради:

من أنظر معسرا أو وضع عنه أظله الله في ظله (رواه الامام مسلم عن أبي اليسر رضي الله عنه)

яъни: “Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзни кечса, Аллоҳ уни ўз соясида соялантиради” (Имом Муслим ривояти).

Шариатимизда қарз орқасидан фойда кўриш, берган пулига пул ёки бошқа нарса қўшиб олиш мумкин эмас. Бу рибо ҳисобланади. Мазҳаббошимиз Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг таржимаи ҳолларида келтирилишича, у зот рибодан қўрқиб, қарздор кишининг дарахти остида сояланмас эдилар (“Хайротул ҳисан” китоби).


Умуман олганда, қарз бериш мустаҳаб саналади. Шу жиҳатдан сўраган кишига қарз бермаслик гуноҳ саналмайди. Лекин қарз сўровчи музтар (ҳеч нарсаси йўқлигидан ўлар ҳолатга келган) бўлса ва сўралувчи бой бўлса, қарз бериш вожибга айланади. Агар қарз сўровчи пулни ҳаромга ёки макруҳ нарсаларга сарфлаши эҳтимоли катта бўлса, унга қарз бериш ҳолатга қараб ҳаром ёки макруҳ бўлади (“Мавсуъатул фиқҳия ал-кувайтия” китоби).

Шуни яхши билиш керакки, одамлардан қарз олиб, уни тўламасдан (ёки тўлайдиган мол қолдирмасдан) дунёдан ўтиб кетадиганлар Қиёматда бу қарзни савоблари билан тўлаб беради. Чунки у ерда тўлайдиган пул йўқ, савоб эса ҳаммага керак бўлиб турган бўлади. Имкони бўла туриб қарзни чўзишни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам “зулм” деб атаганлар:

مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ (رواه الامام البخاري عن أَبَي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)

яъни: “Бойнинг (қарзни бермасдан) чўзиб юриши зулмдир” (Имом Бухорий ривояти).

Демак, муҳтожга қарз беришда катта савоб ва ажрлар бор. Одатдаги шароитда қарз бериш мустаҳаб ҳисобланади. Қарз олган киши эса имкони бўлиши билан қарзни қайтаришга ҳаракат қилиши лозим, акс ҳолда қарз берган кишига зулм қилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Manba:
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

Bizning kanalga ulanish uchun quyidagi linkni bosing 👇
https://t.me/Musulmon_oila_va_islomiy_hayot




✨ ҚИСҚА САЛАВОТЛАР.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом жума кунида саловот айтишни кўпайтиришга буюрганлар. Қуйидаги саловотлардан танлаб Пайғамбаримизга юборинг.👇

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ.

- Ўқилиши: “Аллоҳумма солли ъалаа муҳаммадив-ва ъалаа аали муҳаммад”.

♻️ Маъноси: “Ё Аллоҳ, Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла”.

صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ.

- Ўқилиши: “Соллаллоҳу ъалаа муҳаммад”.

♻️ Маъноси: “Аллоҳ Муҳаммадга салавот йўлласин”.

صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ.

- Ўқилиши: “Соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам”.

♻️ Маъноси: “Аллоҳ Муҳаммадга салавот ва салом йўлласин”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

- Ўқилиши: “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

♻️ Маъноси: “Ё Аллоҳ, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил”.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ.

- Ўқилиши: “Аллоҳумма солли ъалаа муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳий ва саллим”.

♻️ Маъноси: “Ё Аллоҳ, Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла”.

صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ.

- Ўқилиши: “Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн”.

♻️ Маъноси: “Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!”

(📚«Салавотлар» китобидан)

Росулуллоҳ ﷺ га бир дона саловат айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».

(📚 Насоий, Табароний, Баззор ривояти)

Doʻstlaringizga ham ulashing


Payg'ambarimiz Muhammad sallallohu alayhi vasallamga aytilgan har bir salovat U Zot tomon qo'yilgan bir qadamdir...
Ey Nabiyga mushtoq qalblar...!🍃
Habibingiz tomon yugurmaysizmi...? ☺️🌸

Doʻstlaringizga ham ulashing☺️


. 人 ★* 。 • ˚* ˚ 🌙
. (_ _) * Juma* ★
. ┃口┃ * muborak *
. ┃口┃★ * ***. . *˛•
. ┃口┃★ * •★ 。•˛˚˛*
. ┃口┃ •˛˚˛* 人 •˛˚ *
. ┃口┃ .-:'''"''''"''.-.
. ┃口┃ (_(_(_()_)_)_)
┃口┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
. ┃. ┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
. ||三||_||三三三三三||

Manba: nashidalar_uzb

https://t.me/Musulmon_oila_va_islomiy_hayot


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Yangicha.
Ajoyib 😊 JUMA Tabrigi 👍👍👍.
Yaqinlaringizga yuborsangiz ular ham hursand bòlishadi ☺️

https://t.me/Musulmon_oila_va_islomiy_hayot




📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари
📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿

➊ Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.

➋ Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.

➌ Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.

➍ Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.

➎ Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.

➏ Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.

➐ Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.

➑ Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.

➒ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.

➓ Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик алаа Муҳаммад ва алаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн!
🌼 ﷺ 🌼ﷺ 🌼ﷺ 🌼ﷺ🌼 ﷺ🌼 ﷺ

☝️Жума кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг савоби кўп бўлади.📿

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Бу маълумотни тарқатингки, кўп саловот ва салом айтилишига сабаб бўлиб, ажру савобингиз шунга яраша бўлади.


#Juma
👳‍♂Qobil qori
Juma namozi va uluģ fazilatlari haqida.
Albatta tinglang.
Juma namoziga bòlgan ishtiyoq va mehringiz albatta oshadi insha Alloh
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

https://t.me/joinchat/AAAAAFObvcc962Qjl0n9yQ


🕌ЖУМА КУНИНИНГ СУННАТЛАРИ :
🤲 𝕊𝕦𝕣𝕒𝕝𝕒𝕣 𝕧𝕒 𝔻𝕦𝕠𝕝𝕒𝕣 🤲

1. 📌Ғусл қилиш;
2. 📌Хyшбўйланиш;
3. 📌Мисвок;
4. 📌Чиройлик кийимларни
кийиш;
5. 📌Каҳф сурасини ўқиш.;
6. 📌Набий(соллаллоҳу
алайҳи ва саллам)га кўп
саловоту-саломлар
айтиш;
7. 📌Масжидга эртароқ
бориш;
8. 📌Жума кунидаги дуо
ижобат бўладиган
вақтни топишга харис
бўлишлик.!

#Улашинг📲

••••━━━❉🌸🔮🌸❉━━━••••

Manba: @IslomiySuratlar

Bizning kanal 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFObvcc962Qjl0n9yQ


КЕЛИНГ БИРГА ЗИКР ҚИЛАЙЛИК!

Кўпроқ зикр қилинг. Қиёмат куни қилинган зикрлар тоғдай-тоғдай гуноҳларни парчалаб ташлар экан!

• ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ (10 марта)

• АСТАҒФИРУЛЛОҲ (10 марта)

• СУБҲАНАЛЛОҲ (10 марта)

• АЛЛОҲУ АКБАР (10 марта)

• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ (10 марта)

• РОББИҒ ФИРЛИЙ (10 марта)

• СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ (10 марта)

• СУБҲАНАЛЛОҲИЛ ЪАЗИЙМ (10 марта)

• АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЛА САЙЙИДИНА МУҲАММАД (10 марта)

Manba: @AZAN_UZ
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

Bizning kanalga ulanish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFObvcc962Qjl0n9yQ


#Қуръони_Карим

🎙ФОТИҲА сураси

👤Шайх Мишарий Рошид Ал-Афасий

🌹Қуръон тинглаб қалбингиз ором олсин☘

Manba : @AZAN_UZ
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°

Bizning kanalga ulanish uchun 👇https://t.me/joinchat/AAAAAFObvcc962Qjl0n9yQ


🌸 Жуда гўзал АЗОН
👤Меҳди Ярраҳи
⏰ 3:29
Manba: @AZAN_UZ

Bizning kanalga ulanish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFObvcc962Qjl0n9yQ


Жума Кунида Кўпроқ Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтинг! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇

✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

☝️Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. Вақтим йўқ деманг❗️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Bizga qo'shiling 👇👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFObvcc962Qjl0n9yQ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😊Ассалому алайкум!
⭐️Нурлардан яратди фаришталарни,
⭐️Мўминларга атади гўзал жаннатни.
⭐️Азон садосидан мамнундир фалак,
⭐️Меҳрибон диндошим жума муборак!

•┈•┈•┈•┈•❁❄️❁•┈•┈•┈•┈•

Bizga qo'shiling 👇👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFObvcc962Qjl0n9yQ




Намоз_вақтлари
13-Сентябр Жума куни ўқиладиган намоз вақтлари!

📌 Яқинларга хам улашиб уларни ҳабардор қилинг!

Манба: Ибратлик канали

Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг!👇
https://t.me/Musulmon_oila_va_islomiy_hayot

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

361

obunachilar
Kanal statistikasi