Фарғона вилояти Футбол ассоциацияси
Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари7-турнинг “ФарДУ” – “Ёзёвон лочинлари” учрашувида “ФарДУ” жамоаси ўйинчиси Мухаммаджонов Отабек рақибига қўполлик қилгани учун 2 та учрашувни ўтказиб юборади.
7-турнинг “ФарДУ” – “Ёзёвон лочинлари” учрашувида “ФарДУ” жамоаси ўйинчиси Ўринбоев Фахриёр майдондан четлатилгани учун ҳакамлар шаънига номақбул сўзларни ишлатгани учун 5 та учрашувни ўтказиб юборади ва 300000 сўм жаримага тортилади.
7-турнинг “ФарДУ” – “Ёзёвон лочинлари” учрашувида “ФарДУ” жамоаси мураббийи ҳакамларга бўлган эътирози учун огохлантирилади.
7-турнинг “ФарДУ” – “Ёзёвон лочинлари” учрашувида “Ёзёвон лочинлари” жамоаси ўйинчиси Исмоилов Абдумалик рақибига қўполлик қилгани учун 2 та учрашувни ўтказиб юборади.
7-турнинг “Водил” – “Фаровон” учрашувида “Фаровон” жамоаси ўйинчиси Ғаниев Хусан рақибига қўполлик қилгани учун 3 та учрашувни ўтказиб юборади.
7-турнинг “Водил” – “Фаровон” учрашувида “Водил” жамоаси ўйинчиси Жўраев Мухриддин рақибига қўполлик қилгани учун 3 та учрашувни ўтказиб юборади.
7-турнинг “Водил” – “Фаровон” учрашувида “Водил” жамоаси ўйинчиси Абдусубхонов Давлатёр ўйиндан сўнг ҳакамлар шаънига номақбул сўзларни ишлатгани учун 5 та учрашувни ўтказиб юборади ва 300000 сўм жаримага тортилади.
7-турнинг “Водил” – “Фаровон” учрашувида ўйин натижасига таъсир қилувчи хатога йўл қўйгани учун учрашув ҳаками 3 та тур ўйинларини ўтказиб юборади.
7-турнинг “Водил” – “Фаровон” учрашувида “Водил” жамоаси мураббийи Абдураҳмонов Шуҳрат ўйин давомида майдонга кириб ўйинчиларга нисбатан қўполлик қилгани ҳамда ҳакамлар шаънига номақбул сўзларни ишлатгани учун 5 та учрашувни ўтказиб юборади ва келгусида шундай ҳолат такрорланган тақдирда мураббийлик лицензиясидан маҳрум қилиш чораси белгиланади.
7-турнинг “Водил” – “Фаровон” учрашувида ўйин натижасига таъсир қилувчи хатога йўл қўйгани учун учрашув ҳаками Хакимов Жавоҳир 3 та тур ўйинларини ўтказиб юборади.
Фарғона вилояти ФА матбуот хизмати