ZARBDORLIKLAR 🇺🇿

@Zarbdor Yoqdi 14

♨️Zarbdorliklar uchun maxsus kanal
👌Zarbdor tuman yangiliklari
✅Official gruppa @ZarbdorChat
👨🏻‍💻Aloqa: @Artel_Menejer
Davlat tomonidan berilgan 📄826667-sonli guvohnoma asosida faoliyat yuritamiz❗️
💵Reklama uchun: @ZarbdorReklama
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yumor va vaqtichog‘lik
Indeksga qo‘shilgan
07.03.2019 14:22
19 Nov 2019, 17:48 (472 kun oldin)
ИИБ биносини таъмирлаётган 7 уста ис газидан вафот етди

Жиззах вилоят, Зомин туман, Даштобод шаҳри Ички ишлар бўлими биносини таъмирлаётган 7 нафар уста 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси ис газидан ўлгани тўғрисида Озодликка вафот этганлардан баъзиларининг яқинлари билдирди. Бу хабарни бир-биридан мустақил бошқа даштободлик тасдиқлади.

Даштобод шаҳар ички ишлар бўлими мулозими шундай воқеа бўлганини тасдиқлади, лекин бу ҳақда маълумот беролмаслигини айтди.

Марҳумлар яқинларига кўра, аксари ёш йигитлар эканлиги айтилаётган усталар ИИБ биносининг ичидаги хоналардан бирида тунаган.


Воқеа гувоҳининг айтишича, усталарнинг заҳарланишига ёниб турган газнинг ўчиб қолгани ва яна келгани сабаб бўлган:

"Бу йигитлар ИИБ биносининг иккинчи қаватидаги хонада яшашган. Кечқурун газни ёқиб ухлашган. Кечаси газ ўчиб қолган ва яна келган. уйқуда бўлган йигитлар газдан заҳарланган." Дейди Даштободлик гувоҳ.

Озодлик олган, лекин расман тасдиқланмаган маълумотга кўра, ўлганларнинг икки нафарини шахси аниқланган. Улар Самарқанд вилоятидан бўлган. Қолган беш нафар уста йигитлар эса Жиззах вилоятининг Бахмал туманидан эканлиги айтилмоқда.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Абулқосим Аҳмедов бу воқеани ўрганиб, кейин хабар беришини айтди.

@ZARBDOR
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEdHmUky4Zb-DX2PAA