Сирканинг шифобахш хусусиятлари
Сирка – ачитилган шарбат бўлиб, у хар қандай хўл ва қуруқ мевалардан тайёрланади. Масалан, узумдан, анжирдан, хурмодан, майиз, туршак, қоқи, найшакар, асал шарбатларидан,баъзи донлардан масалан, гуручдан тайёрланади. Ҳаммасидан яхшироғи узумдан тайёрланганидир.
Табиати
Иссиқ ва совуқдан таркиб топган бўлиб, унинг совуқлигини арзимаган таъсир билан синдирса бўлади.( Масалан асал қўшиш йўли билан). Умуман олганда совуқ ва қуруқ бўлади.
Таъсири ва хоссалари
*Қотирувчи, қуритувчи, тез ўтувчидир.
*Даволарнинг қувватининг баданга етказиб беради, хилтларнинг латифлаштиради, моддаларнинг ичга қуйилишини тўхтатади, хамда уларнинг суюлтиради ва кесади.
*Қаерда бўлмасин пайдо бўлаётган шишнинг қайтаради.
*Хазм қилиш қувватига ёрдам беради ва балғамга қаршилик кўрсатади.
*Ичилса ва суртилса, шишларнинг пайдо бўлиши ва гангренани ёйилишини тўхтатади, милкакка, учуққа, темиратки ва қўтирга, сарамасга фойда қилади.
*Оловда куйганга ҳар қандай доридан ҳам тезроқ фойда қилади.
*Сирка билан оғиз чайқалса, айниқса аччиқтош қўшиб, тишларнинг қимирлашига ва милкларнинг қонашига қарши фойда қилади.
*Ғалвирсимон суяк тиқилмаларнинг куч билан очади.
*Лаклук(томоқ) касалликларида ғарғара қилиш хилтнинг тамоққа оқишини тўхтатади, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
*Сирка иссиқ ва хўл меъда учун яроқли, иштахани очади ва хазм қилишга ёрдам беради.
*Харорат кўтарилганда баданнинг сирка билан артиш хароратнинг тушишига ёрдам беради.
*Маститда кепак билан сирканинг аралашмасини хамир қилиб суртиш шишнинг камайишига, оғриқнинг пасайишига олиб келади.
Мумкин бўлмаган холатлар ва ножўя таъсирлари
*Савдо мизожли, қари кишиларга, бўғим оғриғига, жинсий заиф инсонларга камроқ исътемол қилиш ёки зарарини йўқотувчилар билан бирга исътемол қилиш тавси қилинади.
*Ундан доимий исътемол қилинса, истиқсо, рангнинг сарғайиши, кз заифлиги, ичакда санчиқ, баданни ориқланиши юз бериши мумкин.
Зарарини йўқотиш учун асал, ширинликлар, ёғли гўштларнинг шўрваси, бодом ёғи билан ичиш тавсия қилинади.
Замонавий тиббиётда сирка(барча ёзганларимиз табиий сирка хақидадир.) олма сиркаси (узум) таркибидаги хлорид кислотаси овқат хазм қилишга ёрдам беради. Сирка таркибида жуда кўп биологик актив моддалар жумладан:
*Менераллардан кальций, калий, темир, селен,фосфор, цинк ва бошқалар
*Витаминлардан А, С, Е, ва В гурух витаминлар.
*Пектин, олма кислотаси, бета-каротин, аминокислота ва энзимлар мавжуд.
Фойдали хусусиятлари:
*Умумий қувватловчи, саломатликнинг яхшиловчи.
* Ошқозон-ичак фаолиятини стимулловчи.
*Ажойиб табиий антибиотик.
*Яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи.
* Атеросклерознинг олдини олувчи. Қон айланишнинг яхшиловчи ва иммунитетни оширувчи.
Мумкин бўлмаган холатлар
* Ошқозон ширасининг ортиқлиги, ошқозон яра касалликларининг ўткир босқичи.
Доктор: Саттаров А.И.
Табиба: Саттарова Г.К.
@zaytunmedtib