Ishq fasllari


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Азизлар! Сиз ушбу каналда Зуҳра Бегимнинг шеърларини ўқиб борасиз. Шоиранинг руҳият оламига хуш келибсиз!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri




СИЗНИ...

Сизни кўзларимга яширгим келди,
Қизғондим ўзганинг боқишларидан.
Пойлоқчи хаёллар ортимдан елди,
Ўзимни рашк қилдим ёқишларимдан.

Сизни сўзларимга яширгим келди,
Тингласам, сўзингиз қатларида бол.
Қоғоз не, сатрлар кўксимни тилди,
Нетонг, муҳаббатнинг ёноқлари ол.

Сизни юрагимга яширгим келди,
Кўнглимга туйғулар солган дилторим.
Сиздан бошқасини ўйламай қўйдим,
Умидлар гул-ғунча ёзган баҳорим.

Сизни ҳисларимга яширгим келди,
Соғинчлар жисмимга тиғ урган замон.
Воажаб, муҳаббат тан берар экан,
Асирга айланиб қолганда бу жон.
Зуҳра Бегим
@Zuhra_Begim


Зуҳра Бегим оиласи билан
Имом ал-Бухорий зиёратгоҳида
2018 йил.


ОМОН БЎЛИНГ, ФАРЗАНДЛАРИМ ОТАСИ
(Турмуш ўртоғимга)

Ҳаёт синов экан, синов бу - ҳаёт
Ўтказар турмушнинг чиғриқларидан.
Гоҳо малҳам истаб қолганда кўнгил,
Мўъжиза кашф этар оғриқларидан.

Яхши-ёмон кунлар ўтса-да бошдан
Кечирган умримга қиламан шукр.
Муқаддас аталмиш азиз оилам,
Руҳимга бахш этар ҳаловат-ҳузур.

Ўзи ато этди ширин фарзандлар
Севги-муҳаббатни айлади раво.
Қувончим қайғуга қоришган чоғлар
Ёлғиз худойимга қилдим тавалло.

Ўзликни англатди йиллар тўзони,
Кўз юмиб сабрнинг сўнгига етдим.
Тилсиз туйғуларнинг қудрати сабаб,
Мен чексиз осмонга айланиб кетдим...

Неки ёзган бўлсам кўнгил матлаби
Шеър - ширин туйғуга ихлосим халос.
Сизни тоғ атадим, ўзимни лола,
Яшадим энг бахтли аёлларга хос.

Меҳрингиз тафтини туйсин гулларим,
Боғларда уфурсин баҳор нафаси.
Боламнинг камоли - менинг бахтим у,
Омон бўлинг, фарзандларим отаси.
2016
Зуҳра Бегим
@Zuhra_Begim


Шоира турмуш ўртоғи билан
2005 йил.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


БАХШИ БОБОМ ҚЎШИҒИ

Шоира Зуҳра Бегим термаси.

Бахши-шоир Шавкат Бобомурод ижросида.

@ErgashJumanbulbul
@Zuhra_Begim


9 май - Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!

Ўтганларнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин, илоҳим.🤲


@Zuhra_Begim


МУШТИПАРИМ - ҚАЛБИМ ҚУЁШИ!
(Онажоним Собира аянинг порлоқ хотирасига бағишлайман)

Майнинг ойдин оқшоми бедор,
Кўкка боқиб маъюс ўй сурдим.
Юлдузларнинг сокин нурида,
Онажоним кўзларин кўрдим.

Жилоланган ой шуъласида,
Кундай иссиқ меҳрини туйдим.
Хотирамни титкилади тун
Воҳ, соғинчнинг ўтида куйдим.

Шодликларим бўлди фаромуш
Умрим ўтар дийдорига зор.
Хушбўй, нафис гуллари билан
Ёдга солар онамни баҳор.

Такрорлайди исмини айтиб,
Кўксимдаги бир парча юрак.
У жон ато этган онамнинг
Борлигидан беради дарак.

Сукунатни чорлаган кеча,
Армон дилни наштардек тилар.
Ўша онда онамни қучиб,
Тўйиб-тўйиб йиғлагим келар.

Муштипарим - қалбим қуёши!
Мангуликнинг уфқига ботар.
Изтиробнинг тунд оғушида,
Мудраётган руҳим уйғотар...
9.05.2020
Зуҳра Бегим
@Zuhra_Begim


Юрагимда яшайсиз,она!

@Zuhra_Begim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


ЖАСОРАТ
(Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси - бобом Хўжамурод Эшонқулов хотирасига)

Асрлар битиги яшар абадий
Мардлар жасорати ўчмас хотира.
Умр дарахтидан тўкилган хазон,
Аммо иймонидан кечмаган сира.

Мужассам айлаган ҳаёт иқболи,
Қонида сузганда метин ҳарорат.
Жонини аямай Ватанга тиккан -
Инсон юрагида олий жасорат.

Танини титратиб уруш азоби,
Очлик мадорини қуритганда ҳам.
Душманни енгди у жанг майдонида,
Халқининг дардига бўлолди малҳам.

Ғурур-ла яралди тинчликка замин,
Бефарқ қолдирмади элнинг қайғуси.
Ватанга қайтганда ёруғ юз билан
Кўксида порлади фахр туйғуси.

Эл-юрт - чун курашган ҳазрати Инсон,
Ўзбексиз, адолат йўлида мағрур.
Етимлар улғайди паноҳингизда,
Руҳингиз тирикдир, Ватанингиз ҳур.
2005

Зуҳра Бегим

@Zuhra_Begim


Ғалабанинг 75 йиллигига

БОБОМНИНГ ҲИКОЯСИ

Ё Аллоҳ!
Шу кунга етказдинг шукр,
Яна кўз ўнгимда жонланди олам.
Бугун озод диллар бахтидан масрур,
Тинчликнинг қадрига етайлик, болам!

Уруш!
Ажални чорлаган шафқатсиз ҳаёт,
Ёстиғин қуритди қанча Инсонни.
Жағи ёпилмаган сонсиз пулемёт,
Илма-тешик қилди еру осмонни.

"Ўқ отар" самолёт, танкларнинг зарби,
Борлиқни титратди даҳшатли сурон.
Кўпайди номаълум аскарлар қабри,
Уруш ер юзига келтирди қирон.

Қишлоқлар эркаксиз, ҳувиллар хароб,
Душманнинг кўнглида тубсиз қабоҳат.
Онанинг дилини ёққан изтироб -
Тўнғич фарзандидан келган "қора хат".

Нон беринг!
Нон беринг!
Чинқирар бола,
Анқийди ачқимтил оловнинг дуди.
Эслолмас, қачон нон ёпганин она,
Бўй берган нон эмас, у қоннинг ҳиди.

Оҳ, уруш!
Эсласам танимда титроқ,
Елкамда ўқ изи зирқирар чунон.
Толедан мосуво айлади фироқ,
Бева қолди қанча гулдай қиз-жувон.

Ҳамон тушларимга киради уруш,
Назаримда давом этаётгандай.
Нақадар қўрқинчли кўз билан кўриш,
Юракни юлғилаб кетаётгандай.

Қулоғим остида бомба овози
Унсиз хаёлимдан ўтади ҳар кун.
Буюк ғалабанинг улкан парвози -
Мардларнинг қонидан шу Ватан учун!

Ё Аллоҳ!
Шу кунга етказдинг шукр,
Яна кўз ўнгимда жонланди олам.
Бугун озод диллар бахтидан масрур,
Тинчликнинг қадрига етайлик, болам!
7.05.2020
Зуҳра Бегим
@Zuhra_Begim




СЕН ТИНЧ БЎЛСАНГ, БИЗ ҲАМ ТИНЧМИЗ, САРДОБА!

Ўйга чўмиб маъюс боқар Сирдарё,
Оқаётган севинч эмас, ғам ёши.
Бир майизни қирққа бўлган халқимнинг
Йиллар оша синалмоқда бардоши.

Дард келса ҳам қўша-қўша келармиш,
Аввал вирус, кейин бўрон кўрди эл.
Сардобада нима қасдинг бор эди?
Тўғонини бузиб кетдинг, тошқин, сел?!

"Кир"лигингга осмон гувоҳ, ер гувоҳ,
Тирик жонга раҳм-шафқат қилмадинг.
Бошпанасиз қолди жабирдийдалар,
Қаҳринг билан ҳеч кимга хуш келмадинг.

Халқ бу кунни биринчи бор кўрганмас,
Талофатлар буколмагай қаддини.
Оғир дамда бир жону бир тан бу эл,
Ҳеч қандай куч йиқолмагай сабрини.

Сардобалик биродарлар, сиқилманг!
"Омон бўлса, бошга дўппи топилар".
Бу кунлар ҳам ўтиб кетар эртакдай,
Ҳали ҳамма ўз уйида тўй қилар.

Сирдарёжон - юрагимиз парчаси!
Оҳ урсанг гар, оғриб кетар жонимиз.
Сен тинч бўлсанг, биз ҳам тинчмиз, Сардоба!
Томирларда бир хил оқар қонимиз.

Юртбошимиз бош бўлмоқда элим, деб
Хотиржам бўл, биз ҳамиша биргамиз.
"Бир ёқадан бош чиқариб" бирлашсак,
Келган бало, офатларни енгамиз!
6.05.2020
Зуҳра Бегим
@Zuhra_Begim






БАХШИ БОБОМ ҚЎШИҒИ
(Халқ йўлида)

Эргаш Жуманбулбул- бовам,
Мен бовури бўламан.
Дилдан қўшиқ айтмасам гар
Тарс жорилиб ўламан.
Ҳееей ёраааййй.

Дўмбирамди чолаберсам,
Жошу қари қарашар.
Дўппи билан чопон кийсам,
Қаранг, қандай жарашар.
Ҳееей ёраааййй.

Жўлим тўсган "жолмоғиз"ни
Ниятини биламан.
Орқам тутиб қолса, бир кун
Жуда жомон қиламан.
Ҳееей ёраааййй.

Даштни тоза ҳавоси бор,
Қўй-қўзилар марайди.
Кўпайтирсанг, жўқчиликда
Бир кунингга жарайди.
Ҳееей ёраааййй.

Жураберсанг тов томонга
Жастаниб турар утов.
Икки жошни бошгинасин
Қовуштирган энам-ов.
Ҳееей ёраааййй.

Мен шу журтнинг боласи, деб
Кўркагимди кераман.
Меҳмон бўлсанг қимиз сузиб,
Қўшиқ айтиб бераман.
Ҳееей ёраааййй.

Энам куви пишган чоғи
Айрон ичиб кетасан.
Жерда жумалаб мизғисанг
Ниятингга жетасан.
Ҳееей ёраааййй.

Журтимизга кўз теймасин,
Порлайберсин қуёшим.
Шу элимнинг бахти учун
Омон бўлсин журтбошим.
Ҳееей ёраааййй.

Эргаш Жуманбулбул-бовам,
Чин бовури бўламан.
Дилдан қўшиқ айтмасам гар
Тарс жорилиб ўламан.
Ҳееей ёраааййй.
Зуҳра Бегим
4.05.2020

@Zuhra_Begim




Муносабат

"ОНА ТИЛИМ, СЕН БОРСАН, ШАКСИЗ..."

Ўзбек тилининг узоқ тарихга эга эканлигини қадимги Ўрхун-Энасой ёдгорликлари ҳамда ўзбек халқи ва тилига тегишли бўлган энг катта ёзма ёдгорлик Юсуф хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг" ("Саодатга йўлловчи билим") асаридан ҳам яққол кўришимиз мумкин.

👉🏻 БАТАФСИЛ ӮҚИШ

@SAMARKANDNEWS_UZ
Каналга аъзо бўлинг!

Samarkandnews.uz | Telegram | Facebook

@Zuhra_Begim

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

201

obunachilar
Kanal statistikasi