Muhammad Valiyev dan repost
2020 йил 3 июль куни парламент қуйи палатасида Ёшлар парламенти аъзоларини шакллантириш бўйича Республика комиссиясининг биринчи йиғилиши видеоконференция тарзида ўтказилди.
Видеоконференцияда давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 2 мартдаги Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 21-банди ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, жамиятда ёшларни сиёсий фаол қатламга айлантириш ҳамда уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини амалда бойитиш, қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни жалб қилиш ва қабул қилинаётган қонунларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг парламент ҳаётига дахлдорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган Ёшлар парламенти ёшлар орасида катта ўринга эга бўлиши айтиб ўтилди.
Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда? Янги ташкил этилган Ёшлар парламенти аъзоларини шакллантиришда нималарга эътиборни қаратиш лозим? Тадбирда мана шундай долзарб саволлар ўртага ташланиб, жавоблар изланди.
Таъкидланганидек, юртимизда қизғин сиёсий курашлар остида ўтган сайловлар натижасида янги парламент қуйи палатаси депутатларининг таркиби шаклланди. Уларнинг 48 нафарини аёллар, 9 нафарини яъни 6 фоизини ёшлар ташкил этмоқда. Бу кўрсатгич ўтган чақириққа нисбатан қарийиб 3 фоизга кўпдир.
Сўзга чиққанлар янги ташкил этилган Ёшлар парламентининг мақсадлари, ёшларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш, Олий Мажлис палаталари қўмиталари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, уларнинг қонунчилик ҳамда парламент назоратини амалга ошириш жараёнларида иштирок этишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтдилар.
Видеоконференцияда Ёшлар парламенти ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш, уларда замонавий ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни бажариши белгиланди.
Тадбирда хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлилига алоҳида эътибор қаратилди. Ёшлар парламенти фаолиятида хорижий давлатлар тажрибаларидан унумли фойдаланган ҳолда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга эътибор қаратиш кўрсатиб ўтилди.
Видеоконференцияда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон халқ демократик партияси, Ўзбекистон экологик партияси вакиллари сўзга чиқиб, “Ёшлар парламенти”нинг тарғиботига алоҳида эътибор бериш лозимлигини ҳамда аъзоларни шакллантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни ўртага ташладилар.
Тадбирда билдирилган таклиф ва тавсиялар, мулоҳазалар асосида чора-тадбирлар белгилаб олинди.
ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇
Telegram | Instagram | Facebook