@DTMuz_yangiliklariБИР СОЛИҲА ҲАҚИДА
Энди намозга кирган вақтим эди. Ислом қалбимда очилгач, ҳақиқий муслима қизга уйланиш истаги пайдо бўлди. Бир қизга совчи қўйдим. Вакиллар гувоҳлигида кўришдик. У:
– Қуръондан неча жуз биласиз? – деб сўраб қолди. Жуда уялдим. Унинг саволларига қизариб, ерга қараб жавоб берардим:
– Оз-моз биламан
– Нечта сура биласиз?
– 6-7 тача
– Мен ҳам 10-12 тача биламан. «Оят ал Курсий»ни биласизми?
– Ҳа
– Хижолат бўлманг. Мен ҳам Қуръонни билмайман. «Мулк» сурасини биласизми?
– Йўқ
– Мен яқинда ўргана бошладим. 7-8та оятини биламан...
Хуллас учрашувдан сўнг уйга келдик. Менимча қизга ёқмадим шекилли. Мендай иймонсизга қайси тақволи қиз тегарди деб ўйлаб турганимда қиз томонидан розилик жавоби келди. Тўйимиз муслималар орзусидек бўлди…
Кунларнинг бирида аёлим:
– Келинг, биргалашиб суралар ёдлайлик. Баҳонада ҳеч бўлмаса бир жуз ўрганардик – деди.
Орзуйимдаги қиз бўлгани боис, мен уни севардим. Йўқ дея олмадим. Кунига 7-8 оятдан бирга ёд ола бошладик. У:
– Менга Нисо сураси ёқади уни ҳам ёд олайлик – деди. Биргалашиб бу гўзал сурани ҳам ёдладик. Сўнг:
– Ясин Қуръоннинг қалби. Уни ҳам ёдлайлик илтимос – деди.
– Мулк қабр азобидан сақлайди…
Шу тарзда илтимос қилар, мен эса уни севганим боис кўнардим. Орадан 3 йил ўтиб қори ҳам бўлиб қолибман. Аёлим ҳам ёд олибди. Эркатой аёлим энди Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул Бухорий» ҳадислар тўпламини ҳам ёд олишни ўтинди. Мамнуният билан рози бўлдим. Ҳар куни 1-2тадан ҳадис ёд ола бошладик.
Кунларнинг бирида шубҳа аралаш қайнотамникига бордим. У кишига:
– Қизингизни Исломда илми қандай эди? – дедим
– Қизим Қуръонни ёд билади. «Суҳиҳул Бухорий»ни ҳам ёдлаган. Мана қаранг, сертификат ва ютуқлари ҳам бор. Ўзи уйда ўрганган, ҳеч қаерни битирмаган…
Уйга келиб аёлимдан нега шунча пайт мендан яширганини сўрадим. У эса:
– Учрашган кунимиз илмингиз камлигини билгач, ўзингизни паст ҳис қилишингизни истамадим. Мен сизга турмушга чиқишдан алсо қўрқмадим. Сизда Аллоҳга нисбатан қўрқув бор эди. Аллоҳ мен орқали сизга Каломини ўргатди, мен бундан бахтиёрман. Мана бир паста кучли илм соҳиби бўлдингиз. Энди оиламизда ўзингиз фатво чиқараябсиз. Мен эса аёлингизман. Сизни кучли тақвога йўналтириш – менинг вазифам…
✅Ҳар бир бахтли эркакнинг ортида солиҳа аёл бор. Иффат талабидаги ҳар бир йигит-қизга Аллоҳ солиҳ ва солиҳа жуфтни насиб этсин!
📌
@AbdulHadiyHafiz♻️ Улашинг 📲
@SakinatUz ✔️
https://telegram.me/DTMuz_yangiliklari